Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
Юракни ташқи массажлаш.
Юрак ташқи массажи жабрланганнинг кўкрак қафаси пасти ярмида ўзига хос кетма кет ритмик босим остида бажариладиган тадбир ҳисобланади. Бундай массаж ёки юракни қисиш орқали кўкрак қафаси ичида қон босими кўтарилади, натижада қон айланиши бошланади.Айниқса, қоннинг мия тўқималарига етиб бориши ўта муҳим саналади, чунки мияга қон борса, мия кислород билан тўйиниб унинг фаолияти тикланади, миядан кишининг бошқа органларига автоматик равишда буйруқ хабари кетади ва улар ўз рефлекслари натижасида фаолиятларини бажара бошлайди. 1.Жабрланган киши чалқанча ҳолатда қаттиқ юзага ётқизилади. Бундай ҳолатда ётқизиш юракни массаж қилиш самарадорлигини оширади. Иложи борича боши юраги сатҳи текислигидан пастроқда бўлсин, бўлмаса мияга қон бориши камаяди ёки бормайди. 2. Ўзингизга қўлай томонидан унингкўкраги ёнида ўрнашинг. Ҳар бир шахсий таркиб ўзининг қўлай томонини билиши керак. Бунинг учун бир неча марта жабрланганга биринчи ёрдам бериш машқини бажариб кўриб ўзининг қўлай томонини билиб олиши ва биринчи ёрдам бериш зарурияти туғилган пайтда ҳудди шахсий рефлексга ўхшаб жабрланганнинг ўнг ёки чап томонидан жойлашиши керак, бу ерда гап ўнгақай ва чапақайлар ҳақида бораяпти. 3. Унинг ҳанжарсимон ўсимтасидан 2 бармоқ юқорида қовурғалар туташган камар жой аниқлаб топинг. 4. Кучсиз қўлинигиз кафти юмшоғини шу камарга параллел жойлаштиринг, қовурғалар томонга ўтиб кетмасин. 5. Кучли қўл кафти кучсиз қўл кафтига 900 бурчак остида, яъни хоч шаклида ўрнатилади. 6. Бармоқ учлари юқорига максимал кўтарилиб кўкрак қафасига тегмаслиги ва босим фақат кафтнинг ишчи қисми билан берилиши керак. 7. Қўлларингизни тирсакдан букмасдантўғирланг. Елкангизни қўлларингиз устидан унинг кўкрагига перпендикуляр тўғирлаб пастга босишга шайланинг. 8. Энди, 3,5–5см чуқурликда кўкрагини бутун гавдангиз оғирлиги ёрдамида босинг ва яна бошланғич ҳолатга қайтинг,лекин қўлларингизни кўкрагидан узманг. 9. Бошланғич ҳолатга қайтганинггизда кўкрак ва юракдаги қон ҳаракатга келади. Кўкрак ҳар бир босиб қўйиб юборилганда қовурғалар эластиклиги сабабли ўз ҳолига қайтади. 10. Юрак массажини 1 дақиқада 80 -100 марта босиш частотаси атрофида бажариш керак. 11. Массажни тўғри ва сифатли бажарилишига эътибор бериш керак. Шунинг учун иложи борича массажни 2 киши бажарган маъқул, чунки сунъий ҳаво бераётган киши массаж давомида ёрдамнинг самарадорлигини жабрланганнинг уйқу артериясидаги пулсидан текшириб туради. Ёрдам берувчилар чарчашса ёки ҳар 5–10 дақиқада улар алманишларимумкин. Жабрланган ётқизилган жой баландлик сатҳи ёрдам берувчининг тиззасидан баланд бўлмаслиги керак, бўлмаса массажни самарадорлиги камаяди. Курак ва бўйин тагига валик қўйилмайди. Массаж бажарилаётган вақтда жабрланганнинг кўкрак қафаси ичидан ёқимсиз ғичирлаш товуши эшитилса, бу унинг қовурғалари синганлигини билдиради, бунда босиш чуқурлиги ва кучи камайтирилмасдан босиш тезлиги камайтирилади, ташқи массаж тўхтатилмайди. Жабрланганга сунъий нафас бериш ва юрагини ташқи массаж қилиш ўпка юрак реанимацияси (ЎЮР) дейилади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling