Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Клиник ўлимда врачгача биринчи ёрдам


Download 1.95 Mb.
bet29/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Клиник ўлимда врачгача биринчи ёрдам.
Умуман олганда клиник ўлим ҳақида гап кетганда ўтган замон феъли билан гапирилади, чунки жабрланган ҳаётга қайтиб хушига келса, у клиник ўлимда эди дейлади. Шуниси эътиборлики, агар қон айланиши пайдо бўлиб (уйқу артериясида), бош мия қобиғи ўлган бўлса, барча бажарилган ёрдам бекорга бўлади, аммо жонлантириш имкони бажарилган бўлади. Шунинг учун бош мия қобиғини сақлаб қолиш асосий масала ҳисобланади. Клиник ўлим тиббий ташхис эмас, балки ўта оғир ҳолатнинг номи бўлиб ўлимнинг бошланишидир. Ҳаттоки ҳеч бир реаниматор 100% ёрдамининг самарадорлигига кафолат беролмайди. У фақат имкониятидан фойдаланиб қутқаришга ҳаракат қилади. Клиник ўлимнинг аниқ бир дақиқа деб олиниши, шартли ҳисобланади. Масалан Канадада 1999 йил бир қизча муз остида 6 соат ётгандан кейин ҳам тирилтирилган, Россияда 1 соатдан ортиқ муз остида қолиб кетганни тирилтиришди деса, ҳеч ким ҳайрон бўлмайдиган ҳодисага айланган. Шунинг учун жабрланганга биринчи ёрдамни бериш, бу имкониятдан фойдаланиш демакдир.
Ҳар йили ер юзида 3 та 4 та одам моргдан чиқишга ҳаракат қиларкан. Улар реаниматорларнинг клиник ўлим белгиларини тўғри аниқламасдан ҳақиқий ўлимни қайдлаган қўпол хатолари натижасида моргга тушиб қолишган. Шунинг учун вақтдан ютқазмаслик учун реанимация ҳаракатларини биологик ўлим белгилари пайдо бўлгунча давом эттириш керак.
Аммо шуни эсда сақланг, ҳар бир сонияни ғанимат деб билиш керак, уни хушида эканлигини аниқлаш учун саволингизга жавоб кутмаслигингиз керак, ҳаттоки ўрганиб қолганимиздек мато ёки пахта толасини ёки ойна излаб топиб бурнига яқинлаштириш, ёки кўкрак қафаси кўтарилишини аниқлаш учун кутиб қолиш каби қийин аниқлаш усуллар ўрнига тезда ўпкани сунъий шамоллатишни бошлаб юбориш керак. Катта ёшдаги одам ўпкасига сунъий шамоллатишнинг ҳеч қандай зарари ва хавфи умуман йўқ.
Пулсни аниқлаш усули.
Жабрланганнинг бошини бир қўл билан пешонасидан ўшлаб орқага босилади, 4 тала бармоқлар ички юзасини, бўйин ёнбоши мускуллари орасидаги уйқу артерияси томири устига қўйилади. Артерияни тўлиқ ёпмаслик учун бармоқлар томирга сезиларли босилади ва бу ҳолат 10 сониядан ошмаслиги керак. Иложи борича пулс бўйиндаги артерия томирининг жағ томонига яқин жойидан аниқлангани маъқул.
Юрак тўхтагандан кейин ўпканинг мўстақил ишлаши 1 дақиқадан ошмайди. Шунинг учун қимирламай ётган кишининг хушини ва уйқу артерияси орқали пулсини йўқлигини аниқлагандан сунг тезда ёрдам беришга киришиш керак.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling