Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма.
КГҚГ тўғрисидаги Низом билан танишиш.
Умумий қоидалар.
Газ қутқарув кунгилли дружинаси (ГҚКД) Тst 39.0-13 талаблари асосида газ хавфлилиги бўлган ишлаб чиқаришда аварияларнинг олдини олиш ва бартарафлаш, одамларни қутқариш ишларида ҳарбийлаштирилган газ қутқарув хизмати бўлинмаларига ёрдам бериш учун ташкил этилади.
Корхоналарда ГҚКДни ташкил этиш зарурияти, унинг тузилиши ва сони комиссия (корхонада буйруқ асосида тузилади) томонидан белгиланади. Бу комиссиянинг таркибида: корхонанинг бош муҳандиси, СС ва ХТ хизмати бош мутахасиси, ЁХ хизмати рахбари, газ қутқарув хизмати ва касаба уюшмаси вакиллари бўлади.
ГҚКД шаклланиши, дружина аъзоларининг назарий ва амалий тайёргарлиги, уларнинг бутун фаолиятини бошқариш ва бажарадиган ишларига жавобгарлиги корхонанинг бош муҳандиси зиммасига юклатилади.
ГҚКД аъзоларининг авария - қутқарув ишларига жалб этилиши корхона раҳбариятининг оғзаки ёки ёзма буйруғи асосида амалга оширилади.
ГҚКД фаолиятининг молиявий ва моддий-техник таъминоти, шунингдек ГҚКД аъзоларига ижтимоий кафолатларнинг молиявий таъминоти корхона ҳисобидан амалга оширилади.
ГҚКД фаолияти давомида корхонанинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги хизматлари, шунингдек тиббий санитария қисми билан ўзаро алоқада бўлади.
Мазкур Низомда ёки корхонанинг бошқа меъёрий хужжатларида тартибга солинмаган ГҚКД фаолиятига оид масалалар, амалдаги қонунчилик асосида ҳал қилиниши лозим.
ГҚКДни ташкил этилган корхона, мазкур Низом асосида корхона ихтисослигига мос равишда ГҚКД фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатларни (стандарт, йўриқнома, ва х.к.) ишлаб чиқиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |