Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Газ қутқарув кўнгилли дружинаси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
Газ қутқарув кўнгилли дружинаси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
ГҚКДнинг барча аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) авария тўғрисида тўла ва ишончли маълумотларни олишга; b) дружина аъзолари газ қутқарув ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига жалб қилинганида, ЎзРнинг амалдаги Қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликлардан давлат томонидан Мажбурий ижтимоий суғурталанишга; c) зарур ШҲВ ва ускуналар бўлмаганда аварияларни бартарафлаш ишларига қатнашишни рад этишга; ГҚКД инструктори ва звено бошлиқлари цех ва қурилма бошлиқларидан газ-, портлаш- ва ёнғин хавфи бўлган ишларга доир қоида, йўриқномаларга риоя этишни ва аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақлидир. Дружина аъзоси қуйидагиларга мажбур: a) мазкур Низом ва ишларнинг хавфсизлигини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларини бажаришга; b) ишлаб чиқариш технологиясини ва ускуналарини билишга; c) хавфли вазият аниқланганда, авария ёки газдан заҳарланиш ҳолатларида дарҳол ишлаб чиқариш раҳбариятига, ГҚКД инструкторига, ГҚХга, ёнғин ҳимояси хизматига хабар беришга ҳамда иложи борича одамларни қутқариш, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш ва аварияни бартарафлаш бўйича чоралар қабул қилишга; d) газдан ҳимоялаш воситаларини ва газ қутқарув ускуналарини билишга ҳамда қўллай олишга; е) ишчилардаги, МТХлар ва авария жавонларидаги НОШҲВнинг бутлиги ва созлигини текширишга; f) чақирув ишораси бўлганда ёки авария содир бўлганлиги тўғрисида маълумот олганда дарҳол корхонага етиб келишга ва авария-қутқарув ишларида иштирок этишга. g)хавфсизлик қоидаларида йўл қўйилган бузилишларни бартарафлаш бўйича чоралар қабул қилишга. Дружина звено бошлиқлари қуйидагиларга мажбур: a)дружина аъзоси барча мажбуриятларини бажаришини билишга; b)дружина инструктори ёки ГҚХ командири келгунига қадар звенони авария-қутқарув ишларини бошқаришга; c)иш жойларида газ-, портлаш- ва ёнғин хавфи бўлган ишлар қоидаларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга; d)дружинанинг моддий бойликлари, мавжуд техникаси ва бошқа мулки бутлигини таъминлашга; e)дружина фаолиятини тартибга солувчи амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларининг бажарилишини назорат қилишга. Дружина инструктори қуйидагиларга мажбур: a)дружина томонидан ўтказиладиган профилактик ва авария-қутқарув ишларини бошқаришга; b)звено бошлиқлари ишини назорат қилиш ва йўналтиришга; c)дружина аъзоларини газ қутқарув иши бўйича тайёргарлигини ва машғулотларини ташкил этиш ва амалга оширишга; d)ўз вақтида дружинани шакллантиришга ва уни техник жиҳозланишини таъминлаш чораларини кўришга; е)дружина шахсий таркибининг назарий ва амалий тайёргарлигини амалга оширишга; f)дружина фаолиятини тартибга солувчи амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларининг бажарилишини назорат қилишга; g)корхонада газ-, портлаш- ва ёнғин хавфи бўлган ишлар қоидаларини бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling