Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Газ қутқарув кўнгилли дружинасининг жойлашиши, жихозланиши ва тайёрланиши
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
Газ қутқарув кўнгилли дружинасининг жойлашиши, жихозланиши ва тайёрланиши.
ГҚКД жиҳозларини жойлаштириш учун қуйидагилар назарда тутилган бўлиши лозим: а) ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектида ШҲВни сақлаш учун авария жавонлари (хоналари); b) газ қутқарув жиҳозларини текшириш ва таъмирлаш учун хона; c) машғулотлар ўтиш хонаси (ўқув синфи); d) газтутунли камера. Техник жиҳозланиш ГҚКДга юклатиладиган вазифаларга мос келиши ҳамда уларни бажаришда дружина аъзоларига ишончли ҳимояни таъминлаши лозим. ГҚКД аъзоларини ҳимоя воситалар, ускуналар, анжомлар ва бошқа асбоблар билан таъминлаш учун ҳар бир тузилмада, ишлаб чиқариш ихтисослигига мос равишда, корхона раҳбарияти томонидан техник жиҳозланиш табели тузилади ва тасдиқланади. ГҚКДнинг газ қутқарув жиҳозларига техник хизматни ГҚХ ходимлари томонидан амалга оширилади. Техник жиҳозлар фақатгина авария - қутқарув ишлари вақтида ва фақатгина керакли мақсадда ишлатилиши шарт. ШҲВлари сақланадиган жойлар (авария жавонлари ёки хоналар), авария вазияти содир бўлганда ГҚКД аъзолари қисқа вақт ичида газ қутқарув ишларини бажаришлари учун хавфсиз ва тез кийиниб олишларига, зарурат бўлганда асбоб-ускуналарни текшириб, уларнинг яроклигига ишонч ҳосил қилишлари учун имкон берадиган бўлиши лозим. Авария жавонлари (хоналари) эшиги ГҚКД инструктори ёки ГҚХ вакиллари томонидан муҳрланади. ГҚКД аъзолари махсус дастур бўйича назарий ва амалий тайёргарликдан утишлари керак ва ундан ташқари ҳар ойда НОШҲВда газтутунли камера ёки ўқув полигонида камида икки соатлик машгулотларни ўтишлари шарт. ГҚКД аъзолари билан ўқув машғулотлари корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган график асосида масъул шахслар томонидан ўтилади. Ишлаб чиқариш-техник ёки авария - қутқарув ишларида ШҲВни қўллаб камида бир соат давомида ишланса бу ўқув машғулоти сифатида ҳисобланади. Корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган графикка мос равишда (лекин кварталда камида бир марта) ГҚКД аъзолари учун ШҲВда, хизмат кўрсатилаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти шароитида, АВБР бўйича ўқув тревогаси утказилиши лозим. Ўқишни тугатган ҳамда назарий ва амалий билимлари текширувдан ўтган корхона ходимлари корхонанинг ички буйруғига биноан ГҚКДга қабул қилинади, бунда уларга белгиланган шаклдаги гувоҳномалар (С илова) ва унга қистирмалар (Д илова) берилади. Ҳар бир дружина аъзосига дружина инструктори томонидан унинг дружинадаги иш хисоботи шахсий картаси (журнал) юритилади. НОШҲВда бир ой ичида белгиланган ўқишдан ёки ўқув машғулотлардан ўтмаган дружина аъзолари, газланган муҳитда ишлашига рўхсат этилмайди. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling