Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet6/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Табиий газлар ҳақида тушунча.
Ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари ер қаърида, кислородсиз жойда юқори температура ва босим остида парчаланади, ҳамда нефт ва газларнинг асосини ташкил этувчи углеводородларни ҳосил қилади. Бу углеводородлар ер остининг ғовакли қатламларида зичлиги ва оғирлигига кўра устма уст жойлашган бўлади: энг юқорисида газ, кейин нефт ва энг тагида эса сув. Газлар нефтга ва сувга қараганда енгил бўлганлиги учун маҳсулдор қатламнинг тепа қисмида жойлашганлигини эътиборга олиб, уни газли қалпоқ ҳам деб аталади. Табиий газлар ер қобиғи қатламларида эркин газ тўпламлари ҳолатида, нефт ва сув таркибида эриган, тошкўмир қатламларида эса ютилган тарзда учрайди. Саноатда, газларнинг эркин ва нефтда эриган ҳолатидаги углеводород гуруҳида бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
Табиий газларнинг таркибий қисми учун аниқ давлат стандартлари (ГОСТ) ўрнатилмаган, шунинг учун уларни тавсифлаганда метан, оғир углеводородлар, водород сулфиди, карбонат кислота, азот, аргон ва гелий газларининг миқдори, табиий газ таркибида ҳажмий фоизларда кўрсатилади ҳолос. Нефт ва газ конларидаги табиий газнинг саноат аҳамиятига моликлиги ва улардан фойдаланишнинг иқтисодий шароити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳамда “Ўзбекнефтгаз” акционерлик жамияти тавсиясига биноан белгиланади.
Геологик ва геофизик тадқиқотлар асосида, истиқболли маҳсулдор участкаларни аниқлаш ва разведка бурғулаш ишлари учун қулай структураларни белгилаш мумкин, улар чуқурликларда тоза газ, газ конденсатли ва газ-нефт кони борлиги ҳақидаги масалаларга ойдинлик киритади.
Табиий газлар турли углеводородлар аралашмасидан иборат бўлиб, ёнувчи газлар уларнинг асосий ва қимматбаҳо таркибий қисмини ташкил этади. Табиий газларда учрайдиган гелий ҳам саноат аҳамиятига эга, азот ва карбонат кислотаси кераксиз ашё ҳисобланиб уларнинг газ таркибида кўплаб бўлиши газнинг калориясини камайтирганлиги учун табиий газнинг сифатини ва баҳосини пасайтиради. Водород сулфиди ўзининг заҳарлилиги ва металларни коррозиялаш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли зарарли аралашма ҳисобланади ва истемолчиларга ёқилғи газ ўзатишдан олдин уни табиий газ таркибидан тозалаб ажратиш керак бўлади ва бу иш корхона учун ортиқча харажатли ҳисобланади..
Шунинг учун табиий углеводородли газларнинг компонент таркибини ҳамда уларнинг кимёвий ва физикавий хусусиятларини ўрганиш лозим.
Табиий газлар 3 гуруҳга бўлинади, булар:
1. Тоза газ қўдуқларидан олинаётган газлар, унинг асосий қисми 82-98% метандан иборат бўлиб, таркибида оғир углеводородлар кам бўлади.
2. Газ-конденсатли қўдуқлардан олинаётган газлар, бунда газ ўзининг конденсати билан аралашган ҳолда бўлиб, таркибида кенг фракцияли бензин, керосин ва солярка мойлари бўлади. Таркибининг 80-95%ини метан ташкил этади.
3. Нефтли қўдуқлардан нефт билан биргаликда олинадиган йўлдош газлар учрайди. Бунақа газлар - бензин, пропан ва бутан фракциялари билан аралашган ҳолда бўлади. Бунинг таркибида метан фақат 30-80% ни ташкил этади.
Табиий газлар асосан углерод ва водородлардан ташкил топган бўлиб, айрим ҳолларда унинг таркибий сифатини водород сулфиди (Н2S), карбонат ангидрид (СО2), азот (N2) ва сув (Н2О) буғлари бўзади.
Газлар босим ва температура таъсирида 3 хил агрегат ҳолатларда бўлади:
1. Метан, этан ва этилен 20-30 0С ва нормал атмосфера босимида газ (С-С4) ҳолатида бўлади.
2. Пропан, пропилен, бутан ва бутиленлар оддий шароитда буғ ҳолатида бўлиб, юқори босим остида суюқ ҳолатга ўтади. Бу углеводородларни суюлтирилган газлар ҳам деб аталади. Углеводородлар (С515) изопентандан бошлаб оддий шароитда суюқ ҳолатда бўлади. Булар бензин фракциялари таркибига киради.
3. Қаттиқ углеводородларга (С1536) кўмир, торф ва бошқалар киради.
Углеводородлар углерод ва водородлардан ташкил топган бўлиб, тўйинган Сn+1Нn+2 ва тўйинмаган С n+1Нn-2 углеводородларга бўлинади.
Ҳозирда, республикамизда қазиб чиқарилаётган газнинг асосини метан ташкил этади (70-98%), бизга маълум бўлган коинотда бу гелий ва водороддан кейин учинчи энг мўл моддадир.
Табиий газнинг иссиқлик бериш хусусияти юқори, 1 метр куб ёнганда 54 400 kJгача иссиқлик чиқаради.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling