Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet8/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Атмосфера ҳавоси таркиби.
Бизни ўраб турган ҳаво мураккаб газлар аралашмасидан иборат. Ҳавонинг яроқли эканлиги унинг таркибидаги кислород ва заҳарли моддалар миқдорига боғлиқ. Атмосфера ҳавоси 78% азот, 21% кислород ва 1% бошқа газлардан ташкил топган.
Азот-(N2) рангсиз, таъмсиз ва ҳидсизгаз, ҳавога нисбатан оғирлиги 0,96, сув билан кам аралашади, ёнмайди, юқори температурада кислород билан бирикиб азот оксиди ҳосил қилади. Азот инерт газ бўлиб, ёпиқ бино ва идишлар ичида ишлаганда кислородни ҳаво таркибидан сиқиб чиқаради ва нафас буғилишга олиб келади. Шунинг учун азот газ хавфи ва оловли ишларни бошлашдан олдин идиш ва қувурлар ичини пуфлашда кенг қўлланилади. Одамга таъсири: бошда оғриқ, бош айланиши, уйқуга тортиш, кўп сўлак ажралиши, қўсиш, ҳўшдан кетиш, буғи мўзлатиши мумкин.
Кислород-(О2) рангсиз, таъмсиз ва ҳидсиз газ, ҳавога нисбатан оғирлиги 1,1. Сув билан кам аралашади. Паст температурада суюқланади. Кислороднинг хавфлилиги шундаки юқори босим остида турганда мой ва нефт маҳсулотлари тегишида тезда реакцияга киришиб, портлаб кетади. Организм нафас олаётган ҳаво таркибида кислород 25 %дан ошиб кетса, юқори нафас олиш йўлларини ва ўпкани кўйдира бошлайди ёки ҳавода 19 %дан камайиб кетса, аксинча ўпкада кислород етишмовчилиги бошланади. О2 21%дан 19 %гача бўлганда унинг камлиги унча билинмайди, 19 %дан 18 %гача кам билинади, 18 %дан 17 %гача зарарли эмас, 17 % дан пастласа етишмовчилик, 16 %дан кейин етишмовчилиги аниқ сезила бошланади ва кислород етишмовчилигидан киши буғила бошлайди. Кислород етишмовчилигининг қўрқинчли томони шундаки, киши жисмонан бу етишмовчилиқни сезмайди ва керакли чораларни ўз вақтида кўра олмайди.
Инерт газлари (аргон, гелий, неон ва бошқалар) оддий шароитда газ ҳолатидаги модда бўлиб, умуман кимёвий реакцияга киришмайди. Уларда ранг ва ҳид бўлмайди.
Токсинли моддалар.
Нефт ва газ соҳасида бурғулаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва транспортировка қилинадиган кўпгина моддалар хавфли хусусиятга эга бўлади. Масалан: Айрим моддалар ишчи ҳудуд ҳаво муҳитига сизиб чиқиб ишчиларни заҳарлаши мумкин, айримлари эса маълум бир миқдорда ҳаво билан аралашиб портловчи аралашма ҳосил қилади ва кичик бир учқун таъсирида портлаб ёниб кетади, айримлари аппарат ва қувурларнинг асосан ички деворларига кимёвий таъсир этиб занглатади ва емириб, уларнинг мустаҳкамлигига ва бутунлигига путур етказади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфли моддалар ишчиларни заҳарламаслиги, буғмаслиги, портлаш ва ёнғинлар келтириб чиқармаслиги учун айрим чора тадбирларни кўриш талаб қилинади. Шунинг учун токсинли ва ёнувчи газлар ҳақида ишчи ҳодимларнинг етарли даражада билимлари бўлиши учун ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектли корхонада токсинли ва ёнувчи газлар ҳақида, уларнинг физикавий ва кимёвий хоссалари ҳақида, ҳамда улардан заҳарланиш руй берганда врачгача биринчи ёрдам бериш бўйича газқутқарув хизмати томонидан махсус дастур тайёрланиб мақсадли ўқитилади.
Токсинли ва заҳарли моддалар деб, одам организмига озгина миқдорда кириб, унинг айрим тизимларида физиологик ўзгаришлар қилиб, нормал ҳаёт фаолиятини бўзувчи моддаларга айтилади. Углеводородларнинг хусусияти шундаки, улар организмга заҳарли таъсир этади. Газдан заҳарланиш ва касб касаллиги ҳаводаги токсинли моддаларнинг маълум миқдорга етганида пайдо бўлади. Асосий хавфлардан бири ишловчи ишлаётган жой ҳавосида токсинли моддаларнинг гази ва буғи борлигини сезмай нафас олишидир.
Газ ва буғларнинг хавфлилик даражалари қўйидагиларга боғлиқ:
а) моддаларнинг токсинлилигига, яъни моддаларнинг ўткирлигига;
б) миқдорига, яъни ишчи ҳаводаги қуюқлиги ва зичлигига боғлиқ.
в) кумулятив хоссасига, яъни айрим моддаларнинг кичик миқдори қисқа вақт таъсирида организм учун зарарсиздир, улар кишининг айрим органларида сезиларли патологик ўзгаришлар қилмайди, лекин вақтлар ўтиб аста секин бирон бир органда йиғилиб боради ва маълум бир миқдорга етгандан кейин, организмда оғир физиологик ҳолат пайдо бўлишига олиб келади. Бундай заҳарли моддаларга кумулятив хоссали заҳарли моддалар дейилади. Буларга симоб, қўрғошин ва бошқалар киради. Кумулятив (кумуляция) дегани аккумуляция сўзидан олинган бўлиб, йиғиш жамлаш тушунчасини беради. Масалан: аккумулятор электр зарядларини ўзида йиққани каби ҳолат.
г) организм билан ўзаро ҳаракати ва организмга таъсири, яъни заҳарли модда одамнинг қайси органига қайси йўл билан ўтишидаги ҳаракати ва таъсир этиши.
Заҳарли моддаларнинг организм билан ўзаро таъсири бўйича 2 турга бўлинади:
- физикавий ўзаро таъсир –организм билан кимёвий реакцияга киришмайди, масалан: метан организм суюқликлари билан аралашмайди. Чунки метан ўпкага тушганда организм суюқликларида ютилмайди, у фақат ўпкадан кислородни сиқиб чиқаради.
- кимёвий ўзаро таъсир – организм билан кимёвий реакцияга киришади, масалан: метанол организмдаги суюқликлар билан тез аралашиб реакцияга киришиб кетади ва қон томирларида қонни қуюқлантириб қон айланишини тўхтатиб қўяди.
Заҳарли моддаларнинг организмга таъсири бўйича қўйидагиларга бўлинади:
а) буғувчи (ҳамма углеводородлар, инерт газлари, ҳуллас кислородни ҳаводан сиқиб чиқарадиган барча моддалар, олтингугурт (IV) оксиди (SO2) – томир тортиши, аммиак (NH3) – нафас олиш органларини торайтиради.
б) ачиштирувчи (ҳамма нордон газлар ва барча ишқорли маҳсулотлар шиллиқ пардали аъзоларга ва тез терловчи тана бўғимларидаги намлик билан кимёвий реакцияга киришиб кетади ва ўша жойларни қаттиқ қичиштиради);
в) наркотик (углекислотали газлар, углеводородлар, водород сулфиди – марказий асаб тизимига таъсир қилувчи моддалар, аввал асаб толаларини таранглатиб кейин ҳолсизлантиради);
г) асаб – фалажлик (метанол, аммиак, водород сулфиди – айрим органларни фалажлайди. Масалан, H2S нинг 200 mg/m3 миқдорини ўпкага кириши ҳид сезиш органини фалажлайди);
д) умумзаҳарловчи (организм билан кимёвий реакцияга киришувчи барча заҳарловчи моддалар, СОдан бошқа).
Заҳарли моддаларнинг бир нечтасининг ҳаводаги аралашмаси уларнинг заҳарлилик даражасини оширади, мисол учун водород сулфиди ва углеводороднинг аралашмаси ёки углерод (IV) оксидининг углеводород билан биргаликдаги аралашмаси (Н2S + у/в, СО2 + у/в ) организм суюқликларида кучли аралашиши натижасида токсинлиги кескин ортиб кетади ва хавфлилик даражаси кўчаяди. Масалан: Водород сулфидининг рухсат этилган концентрацияси 10 mg/m3га тенг, лекин у табиатда ва саноатда углеводородлар билан бирга аралаш ҳолда учрайди, шунинг учун унинг рухсат этилган концентрацияси 3 mg/m3 бўлиб, заҳарлаш ўткирлиги ва хавфлилиги анча ошиб кетади. Натрий гидрооксидининг сув билан аралашмаси унинг уювчанлигини ва занглатувчанлигини оширади.
Айрим моддалар бир бири билан аралашганда таъсир кучларини, яъни ўткирлигини камайтиради. Масалан: кислота ва ишқор бир бирини нейтраллайди. Шунинг учун кимёвий куйишда шу усул қўлланилади.
Заҳарли моддаларнинг организмга ўтиш йўллари:
Заҳарли моддалар асосан киши оганизмига қўйидаги йўллар билан ўтиб уни заҳарлайди:
a. нафас олганда ўпкага (газлар, буғлар, туманлар – қонга тез ўтиб катта хавф солади);
b. оғиз орқали (сўлак, нотоза қўл, бепарволик, овқатланишда);
c. тери орқали (қўруқ ва соғлом тери, тилинган ва ҳўл терига нисбатан яхши ҳимоя қилади. Заҳарли модда концентрацияси 1 % дан ортиқ бўлса, тери яхши ҳимоя қилмайди ёки умуман ҳимоя қилмайди).
Одам, умумий нафас олишининг 50%дан кўпроғини бутун танасига қопланган териси орқали нафас олади, воҳалонки терининг ғовакли юзаси майда ҳўжайралардан ташкил топган ва организм шу ҳужайралар орқали нафас олади. Бу хўжайралар юзаси ўлган (ишлатилган) хўжайралар қатламидан ташкил топган бўлиб, улар заҳарли моддаларнинг организмга ўтишига тўсқинлик қилади. Заҳарли моддаларнинг ҳаводаги кам концентрациясининг теридан ўтиши деярли сезиларли бўлмайди, чунки тери заҳарли концентрациянинг ўтишини камайтиради ва қисман нейтраллайди.
Токсинли моддалардан заҳарланиш даражаси қўйидагиларга боғлиқ:
1. ҳаводаги заҳарли моддалар концентрациясига;
2. заҳарли атмосферада бўлиш муддатига;
3. организмнинг шахсий қобилиятига;
4. организмнинг соғлигига;
5. ишчининг ёшига;
6. метеорологик шароитга.
Суюқ ёки қаттиқ токсинли моддаларга қараганда газ ва буғлар ўта хавфли ҳисобланади, чунки одам нафас олганда уларнинг тўппа тўғри ўпкага бориб тўшаётганлигини кўпинча сезмайди.
Ҳаттоки кишининг заҳарли моддаларнинг кичик концентрацияли атмосферасида узоқ вақт бўлиши, бир марталик катта концентрацияли ҳавода бўлишдан кўра оғир заҳарланишга олиб келади. Моддаларнинг ҳаводаги маълум концентрацияси касб касаллигига сабабчи бўлиши мумкин.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling