Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Рухсат этилган концентрацияси ҳақида тушунча


Download 1.95 Mb.
bet9/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Рухсат этилган концентрацияси ҳақида тушунча.
Заҳарли моддаларнинг ишлаб чиқариш ишчи ҳудуди ҳавосидаги концентрацияси киши организмига узоқ вақт таъсир этсада, унда ҳеч қандай физиологик ўзгариш келтириб чиқармайдиган концентрацияга рухсат этилган концентрация (РЭК) дейилади. Буни маъноси шуки, ҳар кунлик 8 соат давомли ишлашда (дам олиш кунлардан ташқари), ҳафтада 41 соатдан ошмаган бутун иш стажи давомида касаллик келтириб чиқармайдиган ва соғлиғига зарар етказмайдиган, замоновий усуллар билан текширилиб аниқланадиган ва ишни бажариш чоғида ёки ўзининг ҳозирги ҳаётида ва кейинги авлодларига мутлоқо таъсир этмайдиган заҳарли моддаларнинг концентрацияси тушунилади.
Ишчи ҳудуд деганда – ишчи майдончаси ёки ердан 2 метр баландликгача бўлган оралиқда ишчининг вақтинча ёки доимий бўлиши тушунилади.
Заҳарланиш ва касб касалликларини аниқлашда РЭК асосий кўрсатгич қилиб олинади. Ваҳоланки модданинг РЭКи қанчалик кичик бўлса, ишчининг ишчи ҳудудида иш бажариш чоғида заҳарланишдан ҳимоялаш чоралари кучайтирилиши керак.
Амалиётда РЭК қуйидагиларга бўлинади:
а) ишлаб чиқаришда РЭК;
б) аҳоли яшаш жойларида РЭК;
в) санитар маиший сувдан фойдаланишда РЭК.
Заҳарли моддаларнинг РЭКлари махсус токсикологик текширувлардан ўтказилиб, кейин Давлат санитария назорат органи томонидан тасдиқланади. Республикамизда РЭК Фарғона санитар қоида меъёрлари ташкилоти лабораториясида аниқланади.
Ҳар бир корхона ишлаб чиқариш майдонлари ҳавосида газ, буғ ва чангларнинг РЭКдан ошиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўришлари керак.
Амалий фаолиятда кўпинча РЭКлар ҳар хил ўлчов бирликларида mg/m3, мг/л, % ва ррм (миллионнинг бир қисми) берилади. 1mg/m3 0,71 ppmга тенг. Улар қўйидаги формулалар ёрдамида mg/m3 ва ҳажмли %ларга айлантирилади:


м Сv 10 24,04 Са
а) Ca = ------------------- х 1000 (mg/m3). б) Сv = ------------------ = %
24,04 м 10 х 1000
Бу ерда, м - газнинг молекуляр оғирлиги.
10 - ҳисоблаш коэффициенти;
22,04 - бир грамм газ молекуласининг ҳажми, бу дегани ҳар қандай газни 1 молининг лаборатория стандарт шароитда (P=101,325 kPa, T=273K=0ºC,) эгаллайдиган ҳажми;
Сv - заҳарли моддаларнинг ҳажмий %ли миқдори;
Ca - бир mg/m3 (1000 mg/m3)даги миқдорнинг оғирлиги;
Масалан: Н2S (водород сулфиди)ни олиб кўрайлик. Н (водород)нинг молекуляр оғирлиги 1га тенг, Н2да 2та водород бўлганлиги сабабли молекуляр оғирлиги 2 деб олинади, S (олтингугурт)нинг молекуляр оғирлиги 32 га тенг. Булар иккисини қўшсак Н2S газининг молекуляр оғирлиги 34 га тенг эканлиги аниқ бўлади.
1%ли Н2S нинг неча mg/m3 лигини аниқлаш учун юқоридаги а) формуладан фойдаланамиз:
м Сv 34 х 1% х 10 340
Ca = ------- х 1000 (mg/m3)= ------------- х 1000= ----------- х 1000 =14,143 х1000= 14143 mg/m3
24,04 24,04 24,04
Бундан кўринадики Н2Sнинг1%и = 14143 mg/m3га тенг экан.
Энди, б) формуладан фойдаланиб mg/m3 дан ҳажмли % га ўтишини ҳисоблаймиз.
24,04 Ca 24,04 х 14143 339999
Сv = -------------- = ------------------ = ------------ = 0,99 %, бу дегани тақрибан 1 % га тенг.
м 10 х 1000 34 х 10 х 1000 340000

Энди, 1% ли СН4 (метан)ни mg/m3га айлантирамиз:


м Сv 10 16 х 1% х 10 160
Ca =------------- х 1000 (mg/m3)= ---------------- х 1000 mg/m3= ------ х 1000 mg/m3 = 6655 mg/m3
24,04 24,04 24,04
Бундан кўринадики 1% СН4= 6655 mg/m3га тенглиги аниқ бўлди.

Энди, 1% ли С2Н4 (этилен)ни mg/m3га айлантирамиз:


м Сv 10 28 х 1% х 10 280
Ca =------------- х 1000 (mg/m3)= ---------------- х 1000 mg/m3= ---- х 1000 mg/m3 = 11647 mg/m3
24,04 24,04 24,04
Бундан кўринадики 1% С2Н4=11647 mg/m3га тенг экан.

Энди, 1% ли С3Н8 (пропан)ни mg/m3га айлантирамиз:


м Сv 10 44 х 1% х 10 440
Ca =------------- х 1000 (mg/m3)= ---------------- х 1000 mg/m3= ------ х 1000 mg/m3 = 1830 mg/m3
24,04 24,04 24,04
Бундан кўринадики 1% С3Н8=1830 mg/m3га тенг.

Энди, 1%ли С6Н12 (SH)ни mg/m3га айлантирамиз:


м Сv 10 84 х 1% х 10 840
Ca =------------- х 1000 (mg/m3)= ---------------- х 1000 mg/m3= ------ х 1000 mg/m3 = 3494 mg/m3
24,04 24,04 24,04
Бундан кўринадики С6Н12нинг 1% =3494 mg/m3га тенг экан.
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг газланиш, портлаш ва ёнғин хавфлари мавжуд бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларида оловли ёки газхавфи ишлари бажарилаётганда иш бажариладиган ишчи ҳаво таркибидан цех буюртмаларига биноан, асосан Н2S, SО2,3, СО, СО2, СН4, С2Н4, С3Н8 ва С6Н12 ва бошқа газлардан таҳлил олинади, шунинг учун биз юқорида айрим газларнинг 1%ини mg/m3га ўтишини ҳисоблаб чиқдик. Идиш ичида оловли иш бошлашдан олдин ва бажарилиши пайти давомида кислород миқдорига ҳам таҳлил олиниши шарт. Таҳлил олувчилар шуни билишлари керакки, цехлардан оловли иш бажариладиган жойларга чақиришганда, албатта ёнувчан газлар учун мўлжалланган Ех маркали газаниқлагичларни олишлари керак. Чунки, ёнувчан газларнинг ҳиди бўлмаганлиги сабабли уларни шу иш бажариладиган ҳудудда мавжудлигини сезиш қийин. Заҳарли, яъни токсинли газларда ўзгача ҳид бўлганлиги учун оловли иш бажариладиган жойда уларнинг мавжудлигини билиш осонроқ, шунинг учун мобода оловли иш бажариладиган жойда заҳарли газлар бўлиши эҳтимоли иш бажариш рухсатномасида кўрсатилган бўлса ҳам, албатта биринчи ўринда идиш ички ҳавоси таркибидан ёнувчан газларга таҳлил олиниши шарт.
Юқорида айтилганидек, заҳарли ва ёнувчан газлардан таҳлил олинганда биринчи ўринда унинг шу таҳлил олинадиган ҳаво таркибида борлиги ва бор бўлса, қанча миқдорда эканлигини аниқлаш керак. Газқутқарув хизматидаги ва қурилмалардаги газаниқлагичларнинг таҳлил кўрсатгичлари ppmларда берилган, лекин шуни айтиш жоизки бирор бир модданинг РЭКси хақида гапирилганда mg/m3 кўрсатгичи инобатга олинади, шунинг учун газаниқлагич индикатор ёки табло кўрсатмаларини, яъни ppmларни mg/m3га айлантириш зарурати туғилади. 1 ррm (ингилизчаси parts per million) деганда ҳажмнинг миллионидан бир қисми улуши эканлиги тушунилади.
Газаниқлагич – бу газлар аралашмасини сифатли ва сонли аниқлайдиган улчов прибори ҳисобланади. ppm = 0,001 % = 0,0001 % = 0,000001 = 10-6.
Масалан, аралашмадаги модданинг масса миқдори 15 ррm бўлса, аралашманинг ҳар бир килограмига шу модданинг 15 mg тўғри келади (ёки 15 грамм 1 тоннага).
Агар, гап ҳажмий миқдор ҳақида кетаётган бўлса, 1 ррm – метр кубга нисбатан сантиметр кубдир (миллилитр) sm3/m3. Ер курраси атмосферасида CO2 380 ррm атрофида бор, бу дегани ҳар бир метр куб ҳавода 380 ml (2 стакан атрофида) углерод тўрт оксиди гази мавжудлигини билдиради.
Агарда технологик қурилма ишчи худуд ҳавосида заҳарли газларнинг миқдори РЭКга яқин ёки ундан ортиқликда пайдо бўлса, цех ёки қурилма ишчилари тезда қурилмадаги овоз кучайтиргич орқали шу цех ҳудудида ишлаётган бошқа ишчиларни хавфдан огоҳлантирилади. Қурилмадаги телефон ёки рация орқали газқутқарув хизматига ва корхонанинг марказий ишлаб чиқариш диспетчерлиги (ИЧД)га хабар берилади ва авария жавонидан ҳаволи нафас аппаратини олиб газқутқарув хизмати шахсий таркиби етиб келгунча цехнинг кунгилли газқутқарув дружиначилари ёрдамида заҳарли ҳудудни чегараланади, ишчиларни хавфли худуддан чиқариб юборилиб, жабрланганлар бор бўлса, уларни қутқаришга киришилади.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling