Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet7/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Нефт ва газ саноати маҳсулотлари.
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг нефт ва газни қайта ишлаш корхоналари, қўдуқлардан қазиб чиқарилган нефт ва табиий газлар таркибида учрайдиган механик (қўм, лой ва б.) аралашмалардан, суюқликлардан (сув, газконденсати ва б.) ва водород сулфидларидан тозаланиб ва қуритилиб уларнинг таркибидан пропан-бутан фракцияли суюлтирилган газларни ва техник тоза углеводородларни ҳалқ хўжалигига етказиб беради.
Сиқилган газлар - мотор ёнилғиси учун бензиндан ҳам юқори турувчи ёнилғидир. У автомобилларнинг ички ёнув двигателлари қувватини ва иқтисодини оширади, ёғ сарфи ва двигателнинг (поршен, гилза) ички қисмларини ишқаланиб ейилишини камайтиради, таъмир вақти оралиғини узайтиради. Атроф муҳит ҳавосини бензин ёки дизел ёнилғисига нисбатан 5-10 мартагача кам ифлослантиради.
Суюлтирилган газлар - асосан нефт, газ, кимё саноатида (этилен, этил спирти, пропан, бутан, глицерен, этиленгликол, эритувчилар, бўёқ, ювиш воситалари, сунъий каучук) олинади, автомобилларга ёнилғи сифатида ва аҳолини ёқилғи газ билан таъминлаш учун ишлатилади. Пропан ва бутан газлари 20 атмосфера босимида суюқ ҳолатда бўлиб, нормал шароитда газ ҳолатига ўтиб кетади. Суюлтирилган газлар маиший ёқилғи сифатида ҳам ишлатилади, уларни транспортировка қилиш учун мураккаб газ қувурлари тортилиши шарт эмас, айрим узоқроқ аҳоли яшаш жойларига баллонларда ва махсус цистерналарда етказиб бериш имкони бор.
Этандан, 2 та водород (Н2) боғини узиб полимеризациялаш йўли билан полиэтилен олинади, у қимматбаҳо хусусиятга эгаки зангламайди, кимё бардошли, нам ва газ ўтказмайди, пластик ва енгилдир.
Пропандан, водород (Н2) боғини узиб полимеризациялаш йўли билан полипропилен олинади. Унинг кўрсаткичлари полиэтилендан бирмунча юқори туради. Суюлтирилган пропан ёқилғи сифатида ишлатилади.
Бутандан, бутадиен каучуги олинади. Суюлтирилган бутандан ёқилғи сифатида фойдаланилади.
Бутен-1, айрим полиэтилен грануласи маркалари сифат кўрсатгичларини ўзгартириш учун қўлланилади.
Олтингугурт - қишлоқ хўжалиги, ҳарбий, енгил, кимё саноатида юқори фойда келтирувчи маҳсулот сифатида қўлланилади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling