Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Газларнинг ёниш ва портлаш хавфлари


Download 1.95 Mb.
bet10/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Газларнинг ёниш ва портлаш хавфлари.

Углеводородли газларнинг хавфли жиҳати шундаки, улар ёнувчанлик хусусиятига эгадирлар ва ҳаво билан аралашиб портловчи ва ёнувчи аралашма ҳосил қилади.


Газларнинг ҳаво билан аралашмаси таркибида маълум миқдорда ёнувчан газларнинг бўлиши унинг портловчанлигигасабаб бўлади.
Агар, ёнувчан аралашма таркибида газ миқдори ҳавога нисбатан кам бўлса, унда портлаш бўлмайди, сабаби газнинг ёниш нўқтасида пайдо бўлган иссиқликнинг катта қисми ҳавони қиздиришга сарф бўлади. Газли аралашма портламайди қачонки, унинг таркибида ҳаво кам бўлса, чунки ёниш учун газли аралашмада кислород миқдори етишмайди.
Ёнишлар реакциянинг тезланишига кўра турли хил бўлади:
- турғун ёниш;
- портлаш;
- детонация.
Ёниш деб, модданинг кислород билан реакцияга киришига айтилади.
Портлаш деб, модданинг лаҳзада ёниб, ўзидан катта миқдорда иссиқлик ва катта миқдорда газ ажралишига айтилади. Портлаш пайтида босим 10 kg/sm2 гача кўтарилиши ва иссиқлик 1500 - 2000 0С оралиқларда бўлиши мумкин. Портлаш ёнишдан алангасининг тарқалиш тезлиги билан фарқ қилади. (портлаш – бир неча m/сониядан – юздан/сония).
Чақнаш деб, ёнувчи модданинг юзаси устида газ-буғ-ҳаво аралашмасининг қисқа муддатли олов кўринишли тезликда ёнишига айтилади.
Маълум бир шароитда, нормал ва портловчи ёниш детонацияга сабаб бўлиши мумкин. Бунда аланганинг тарқалиш тезлиги ҳаво муҳитидаги товуш тарқалиш тезлигидан ошиб кетади ва 1000 - 5000 m/сониягача етади. Кўпинча детонация маълум бошланғич босимда ва ёнувчан модданинг ҳаво таркибида маълум миқдорга етганда катта узунликдаги қувурлардаги ёки аппаратлардаги ёнишдан содир бўлади.Детонация қувур ёки идиш ичида содир бўлганда кўзга кўринмайди, ёниш фақат кислородга бой жойларда, масалан люк оғзида пайдо бўлади, лекин қувур ёки идиш ичида жуда катта иссиқлик пайдо бўлади. Детонациябу ёниш эмас, лекин бир аппаратда содир бўлган кучли портлаш тўлқини ўзидан анча узоқда ва бир боғламда бўлмаган иккинчи аппаратга бориб урилиши таъсири натижасида уни вайрон қилишига айтилади.
Ҳар қандай ёнувчан аралашманинг портловчанлиги, унинг миқдорига ва ёниш оралиқ температурасига боғлиқ.
Пастки ва юқори портлаш чегаралари деб, ёнувчан газларнинг ҳаво билан аралашмасидаги минимал ва максимал миқдорига айтилади. У ташқи учқун натижасида ёнади ва аралашма бўйлаб тарқалиб, портлаш ҳосил қилади.
Юқорида айтилганидек углеводород газлари кучли портлаш хусусиятига эга. Портлаш пайтида ёниш реакцияси жуда тез кечади. Углеводород газларининг жуда оз миқдори ҳам ҳавода портлаши мумкин. Портлашнинг энг паст ва энг юқори чегаралари фойизларда ўлчанади.
Пастки портлаш чегараси (ППЧ) ва юқори портлаш чегаралари (ЮПЧ) ўртасидаги кенглик портлаш оралиғи деб аталади. Қайси газнинг портлаш оралиқлари ораси кенг бўлса, у шунча хавфли ҳисобланади. Мисол учун метаннинг ППЧси 5 % ЮПЧси 15 %, водород сулфидининг ППЧси 4,3 % ЮПЧси 45,6 % бу иккисининг портлаш оралиқларинининг кенг ёки торлигини эътиборга олсак, метаннинг портлаш оралиғи кичик эканлигини кўрамиз. Бунда 5 % ва 15 % оралиқ вақтга нисбатан олинса 5 %дан 15 %га ўтиб кетиши тезроқ вақтда содир бўлади ва вақт ҳисобида хавф нисбатан кам деб тушинилади. Агар ёнувчан аралашма таркибидаги ҳавонинг ўрнини тўлиқ кислород билан алмаштирилса, ЮПЧнинг кўтарилиши сабабли портлаш ҳудуди анча кенгайиб кетади. Аксини қилиб ёнувчан аралашма таркибига инерт газлар ва буғлар (азот, аргон, гелий, углерод окиси, сув буғи) киритилса, ЮПЧнинг пастлаши натижасида портлаш ҳудуди қисқариб кетади, бунда ППЧ амалда ўзгармасдан қолади.
Инерт газларининг ёнувчан аралашма хусусиятига бундай таъсирини эътиборга олиб, технологик қурилмаларда портлаш хавфини камайтириш мақсадида пуфлаш учун инерт газлардан фойдаланилади.
Портлаш ва портлаб ёнишли хавфли ишлаб чиқариш объектларида оловли ишлар бажарилади. Оловли ишлар деб, газли ҳаво аралашма ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳудудда очиқ олов, учқун сачраши ва иншоат, ускуна, асбоб ва материалларни шу моддаларнинг ўз ўзидан ёниб кетиш ҳароратигача қиздириш ишларига айтилади.
Ҳаракатдаги портлаш ва портлаб ёнишли технологик қурилмалар ҳудудида оловли ишлар бажарилмаслиги керак, лекин зарур ҳолларда бу ишларни бошқа махсус ажратилган жойларда бажариш имконияти бўлмаса, хавфсизлик тадбирлари ишлаб чиқилган наряд ижозатнома расмийлаштирилиб бажарилиши керак.
«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг барча потрлаш ва портлаб ёнишли хавфли ишлаб чиқариш объектлари ўз ҳудудларида оловли ишларни бажаришда «Портлаш ва ёнғин хавфли объектларда оловли ишларни хавфсиз ташкиллаштиришнинг намунавий Йуриқнома»си талабларига амал қилиниши керак.

Айрим заҳарли ва портловчи моддаларнинг хоссалари ва организмга таъсири


(корхонада мавжуд моддалар кўсатилади,тавсия) 3 жадвал

№ т\р


Модданинг номи



Моддаларнинг хоссалари



РЭК
mg/m3



Портлаш чегараси

ҳавога нисбатан оғирлиги

ҳарорати
0С.

Одам организмига умумий таъсири





Хавфлилик синфи /
Газниқоб қутиси

ППЧ
%



ЮПЧ
%


қайнаш



Ўзўзидан ёниш

1

Олтингугурт сулфид H2S + у/в

Рангсиз, палағда тухум ҳидли, ёнувчан газ

10
3

4,3

45,5

1,19

-60,38

260

Асабни фалажловчи ўта хавфли газ.

2 /АВЕК

2

Олтингугурт андигриди
SO2

Рангсиз, заҳарли, ёнаётган олтингугурт ҳидли буғувчи. Олтингугуртни ёнишидан ҳосил бўлади

10

-

-

2,14

10

-

Шиллиқ пардаларга таъсир қилади. Ҳаво етишмаслиги натижасида ўлим рўй беради. Буғувчи.

3/АВЕК

3

Углерод оксиди
(ис гази)
CO

Рангсиз, таъмсиз, портловчи, кучсиз саримсоқҳидли.

20


12,5


75


0,97


192


610


Қонда гемоглобин билан бирикиб О2ни сиқиб чиқариб буғувчи таъсир қилади. Заҳарли.

4/АВЕК

4

Метан СН4

Рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз ёнувчан

300

5

15

0,55

-161,5

537

Ҳавода кислородни ўрнини эгаллайди, ҳаво етишмаслигидан буғувчи таъсир қилади. Катта миқдорда эса наркотик таъсир қилади

4/АВЕК

5

Этан С2Н6

Рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз ёнувчан

300

3

12,5

1,05

-

530

4/АВЕК

6

Пропан С3Н8

Рангсиз, ўзгача ҳидли ёнувчан

300

2,1

9,5

1,56

-42,07

466

4/АВЕК

7

Бутан С4Н10

Рангсиз, ўзгача ҳидли ёнувчан

300

1,8

9,1

2,00

-0,5

405

4/АВЕК

9

Этилен
С2Н4

Рангсиз, портловчи, ёкимли ҳидли газ

50

2,7

36

0,978

-102

450

4/АВЕК

10

Циклогексан С6Н12

Рангсиз, тез ёнувчан,кучсиз эфир ҳидини эслатувчи суюқлиқ

80

1,3

8,4

0,78 сувга нисбатан

81,4

245

Нафас йўлларини ачиштирувчи. Катта миқдорда наркотик.

4/АВЕК

11

Олтингугурт чанги

Оч сариқ рангли ҳавода муаллақ ҳолатда портловчан модда. Ёнганда SO2 га айланади.

6

4,3

45,5

1,92

-

575

Наркотикмас, лекин нафас йўлларини ачиштирувчи

3/АВЕК

12

Метанол
СН3ОН

Рангсиз, вино спирти ҳидли, тез алангаланувчан суюқлиқ

5

6

36

1,1

64,7

400

Асабга кучли фалажловчи таъсир қилади. Ичга кетса кўр қилади ва 30мл ўлдиради

3/АВЕК

13

Хлор Cl2

Кўкимтир сариқ рангли, ўткир ҳидли модда.

1

9,22

11,5

2,5

-34,1

-

Нафас йўллари ва шиллиқ пардаларга ачиштирувчи таъсир қилади

2/АВЕК

14

DMDS Диметилдисулфид.

Оч сариқ рангли, кучли аччиқ ҳидли, ёкимсиз суюқлиқ

1,5

1,1

16,1

3,2

109,7

-

Ачиштирувчи, катта миқдорларда токсинли ҳисобланади.

3/АВЕК

15

Натрий гидрооксиди NaOH

Ок, ёпишқоқ, кучли таъсирли суюқ модда.

0,5

-

-

2,14

-

-

Ичга кетса заҳарли, терида эса экзема пайдо қилади.

2/АВЕК

16

Бутен-1 С4Н8

Ўткир ҳидли, портловчи, ёнувчан газ.

0,1

1,7

9

1,94

-

80

Асаб фаолияти ва шиллиқ пардаларга таъсир қилади

2/АВЕК

17

Аммиак N3

Ўткир ҳидли рангсиз газ.

20

16,5

28

0,59

33,4

651

Шиллиқ пардали ва намли аъзоларни қичитади

4/АВЕК


Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling