Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Ўпкани сунъий шамоллатиш усуллари
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
Ўпкани сунъий шамоллатиш усуллари.
Нафас олиш тўхтаганда организмда кислород етишмовчилиги бошланади ва қон таркибида ва тўқималарда карбонат ангидрид гази кўпая боради. Буни фақатгина ўпкани сунъий шамоллатиш усули билангина бартарафлаш мумкин. Агар жабрланган киши нафас олмаётган бўлса, ўпкасини «оғиздан оғизга» ёки «оғиздан бурунга» усуллари билан шамоллатиш керак. Асосийси бу усулларни бажариш учун махсус ускуналар талаб этилмайди. Ўпкани «оғиздан оғизга» усули билан сунъий шамоллатиш. «Оғиздан оғизга» сунъий нафас бериб ўпкасини шамоллатиш уни жонлантириш самарадорлигини таъминлайди. Ҳаво берувчининг нафаси таркибида етарлича кислород бўлади, бундан ташқари пуфланаётган ҳаво таркибида 3– 4 % гача нордон газ бўлиб, у ўпка хўжайраларини ачиштирувчи таъсир қилиб «ўйғотади». Жабрланганнинг оғиз бушлиқлари текширилади, протез жағлар чиқарилади, овқат ёки қусиқ қолдиқларидан тозаланилади. Сунъий нафас беришда жабрланганнинг боши орқага босинг ва жағи олдинга тортиб нафас йўллари очинг. Бунинг учун бир қўл унинг пешонасига, иккинчиси бўйин тагидан қўйилади. Кейин бўйни секин кўтарилиб пешонаси аста орқага босилади. Буни бўйнида шикастланиш белгилари бўлмаса бажариш керак. Шуни билиш керакки, бошни орқага ортиқча эгиш нафас йўлларини торайишига сабаб бўлиши мумкин. Кейин пешонадан қўлни олмасдан, иккинчи қўл бармоқлари жағнинг ияги тагида ўрнатилади, бунда бош бармоқдан фойдаланилмайди ва ияги кўтарилади, бунда ияги олдинга чиқади ва тишлар «тишлашган» ҳолатда бўлади. Шуни айтиш жоизки жабрланганнинг оғзидаги овқат доғ ва ҳидлари нафас берувчига гегиеник ноқулайлик туғдиради, шунинг учун унинг оғзига оғиз қўйишдан олдин дока ёки рўмолча билан юпқа ёпиш мумкин. Жабрланганнинг бурун катаклари пешонасидаги қўлнинг бош ва кўрсатувчи бармоқлари билан беркитиб чўқур нафас олинг ва оғизни унинг оғзига ҳаво чиқмайдиган холда зич ёпинг. Шундай қилиб секин лекин босим билан пуфланади ва кўз билан унинг кўкрак қафасини кўтарилиши кузатилади. Сунъий нафас бериш цикли 2 сониядан ошмаслиги керак. Ишни 3–5 марта пуфлашдан бошлаш тавсия этилади, агар нафаси тикланмаса бошининг тепага бурчак ҳолатини ўзгартириб пуфлашни қайтадан такрорлаш керак. Такрор пуфланганда ҳаво ўтмаса уни ёнбошлатиб оғиз бўшлиғидан овқат қолдиқлари тозаланиб шамоллатиш қайтадан давом эттирилади. «Оғиздан оғизга» сунъий нафас беришда кўпича қорин шиши кузатилади. Бу ёмон оқибатларга кекириш, қусиш ва зотилжамга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари қорин остидаги босим кўтарилиб ўпаканингҳаракатига ва ҳаво юриши тизимига тўсқинлик қилади. Қорин шиши эҳтимоли борлиги учун ҳавони кам ҳажмда бериш хавфсиздир. Шунинг учун «оғиздан оғизга» ҳаво бериш циклини шошмасдан, кўкрак кўтарилишини кўриб туриб бажариш керак. Ёши катталар учун 2 сония ичиди 700–1000 мл ҳажмда ҳаво бериш керак. Эсда сақланг, агар берилаётган ҳаво ўпкага эмас қорин бушлиғига тўшса жабрланганнинг ўзингиз ўрнашган томонидаги елкасини қарама қарши томонга кўтариб ёнбошлатинг. Бир қўлингиз билан унинг елкасидан ўшлаб иккинчи қўл билан киндиги пастидан кафтингиз юмшоғи ёрдамида бармоқ учлари кўтарилган ҳолатда ханжарсимон ўсимта томонга қорнидан босиб юритиб ҳавони оғзидан чиқариб юбориш керак. «Оғиздан бурунга» сунъий нафас бериш усули. “Оғиздан бурунга» сунъий нафас бериш усули қачонки зарарланганнинг оғзини очишни иложи бўлмаса, оғзи йиртилиб ўта шикастланган бўлса ёки ёрдам берувчи билан унинг оғзи ўртасида ҳаво ўтишида бирон бир жипссизлик туғилганда қўлланилади. Бунинг учун жабрланганнинг пешонаси устига бир қўлни қўйиб бошни орқага секин максимал босиш керак. Иккинчи қўл билан пастки жағидан кўтариб, оғзини шу қўл билан жипс ёпиш керак. Чуқур нафас олиб лабингиз билан жабрланганнинг бурнини зич қилиб нафас юборинг. Кейин лабларингизни бурнидан олиб ҳавонинг секин чиқиб кетишига имкон беринг. Ҳаво чиқиши учун бош бармоқ билан унинг лабларини суриб оғзини очишга ҳаракат қилиш керак. Бундай ҳаракат айниқса бурни тез тез битиб турганда фойдалидир. Ҳар қандай ҳолатда «оғиздан оғизга» ёки «оғиздан бурунга» сунъий нафас беришда бир дақиқада неча марта нафас беришни ўзингиз тўғри танлашингиз керак. Нафас бериш частотаси жабрланганнингжўссасини оғирлиги, ўлчами, жароҳат мазмуни, ёши, соғлиғи, нафас кучаниши, кўкрак қафасининг ҳар хил ҳаракати, бўғилиши, ҳансираши, нафасининг бор йўқлигига боғлиқ. Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзининг кўп йиллик тажрибасига суяниб катта ёшдагиларга бир дақиқада 15–20 марта ўпкасига нафас беришни тавсия этади. Сунъий нафас бериш вақтида: –ёрдам берувчининг оғзи ва жабрланганнинг оғизи (бурни) орасида жипслик бўлмаганлиги сабабли ҳавонинг ўпкага бормаслиги; –«оғиздан оғизга» усулида бурун катаклари жипс ёпилмаганлигидан ҳавони ташқарига чиқиб туриши; –бош керакли бурчак остида орқага ташланмаганлигидан ҳавонинг қоринга тушиши; –нафас берилиш вақтида кўкрак олди қафасининг кўтарилишини кузатиш таъминланмаганлиги нотўғри ёрдам берилганлигини билдиради. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling