Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Жабрланганнинг хавфсизлигини таъминлаш


Download 1.95 Mb.
bet26/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Жабрланганнинг хавфсизлигини таъминлаш.
Агар жабрланган хавфли ҳолатда, ёки хавфли вазиятдаёки хавфли жойда бўлса, аввал уни ўша жойдан ечиб, тўшириб ёки чиқариб олиш керак сунг хавфсиз жойга чиқариббиринчи ёрдам кўрсатишни бошлаш керак. Агар жабрланган киши токсинли моддалар ёйилган худудда бўлиб заҳарланиб қолиши эҳтимоли бўлса, тезда унигазқутқарувчининг ҳаволи нафас аппарати қутқарув мосламасига улаб кийдириб ёки кам газланган ҳудуд бўлса керакли маркали ва улчамдаги саноат филтрловчи газниқобни кийдириб олиб чиқиш керак.
Агар жабрланган оловлижойда бўлиб унинг кийими ёнаётган бўлса тезда оловни учириб, оловли ҳудуддан олиб чиқиш ва ҳаётини тиклаш ва сақлаш тадбирларини кўриш керак.
Жабрланганни қабул қилиш жойини танлаш ва тайёрлаш газқутқарув базасида амалга оширилади ва бу ерда газқутқарув хизматининг жанговар расчёт табелига кўра 5 – жангчи жабарланганларни қабул қилиш пуктини ташкиллаштиради. Газқутқарув базасидаги 5 - жангчи аварияга чақирилган транспортлар ҳаракати ва аварияда ишлатиладиган анжом ва мосламаларни ташиш, ўрнатиш ва бошқа ҳаракатларга тўсқинлик қилмайдиган, ҳавонинг иссиғи, совуғи, чанги, авариянинг кенгайиш хавфи, шамол эсиши йўналишини эътиборга олиб ва ҳавфсизликнинг барча эҳтиёт чораларини кўриб текис, қаттиқ ва тоза жойга жабрланганни қабул қилиш учун тўшамча тўшайди. Жонлантирувчи аппаратни жанговар текширувдан ўтказади ва тиббёт қутисини тайёрлаб қўяди.
Кирувчи рачётнинг хавфли ҳудуддан жабрланганни олиб чиқиш тартиби ва тиббиёт замбилидан жабрланганни тушириб олишнинг оддий усули қўйидагича: Жабрланганни олиб келган гуруҳ аъзолари замбилни 5 – жангчи тайёрлаб турган тўшамчанинг устига параллел равишда ўрнатишади. Гуруҳбоши замбилнинг бир томонида қолганлар иккинчи томонида бир бирига қарама қарши туришади. Гуруҳбоши замбилни ўртасидан ўшлайди ва унга қарама қарши томонидаги 2 – жангчи жабрланганнинг бош томонида туриб унинг елка ёқа кийими қисмидан ўшлайди, 1 – жангчи жабрланганнинг тиззаси томонидан унинг шими балоқларидан ўшлайди, 5 –жангчи ўртада энгашиб шими белининг икки ёнидан ўшлайди. Гуруҳ бошининг 1, 2, 3 саноғи билан зарарланганни 15 – 20 sm. баландликга кўтаришади ва гуруҳ бошининг ўзи замбилни жабрланганнинг тагидан тортиб олади. Замбил тортиб олиниши билан бошқалар жабрланганни тўшамча устига секин туширади.
Гуруҳбоши 5– жангчига зарарланган топилган жойдаги ҳолати, газланган жойдаги газнинг номи ва концентрациясини, кўринишли шикаст ёки жароҳатлари хақида айтиб ўтади. Ўз навбатида 5 – жангчи зарарланганга врачгача биринчи ёрдам беришни бошлайди, унга 6 – жангчи (ҳайдовчи) ва кунгилли газқутқарув дружинаси аъзолари ёрдамлашади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling