Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet23/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Ҳартумли нафас тизими.
Ҳартумли нафас тизими (ҲНТ) ишловчининг нафас олиш йўлларини ва кўзини зарарли газ ва буғлар таъсиридан ҳимоялайди.
Улар нафас олиш учун зарарли бўлган муҳитларда ва кислород етишмайдиган ҳамма жойларда, таъмир ишларида, хамда цистерна, резервуар, аппарат, идиш ва қўдуқларга техник хизмат кўрсатиш ва авария қутқарув ишларида қўлланилади.
Тузилиши:
1) арава; 7) ҳаво чиқарув вентили;
2) редуктор; 8) тройник;
3) сақлаш клапани 9) ҳартум;
4) хуштак; 10) ўпка автомати;
5) манометрлар; 11) улаш мосламаси
6) кичик ҳажмли баллонлар
ҲНТнинг техник таснифи:
1. ишчи босими -- 270 bar.дан юқори 4. сақлаш клапаннинг ишлаши –12 bar
2. редуктордан кейинги босим – 7 bar 5. ҳартум узунлиги –10 ва 20 m.
3. хуштак чалиниши –50 bar 6. ҳартумда рухсат этилган Р – 20 bar
Ҳартумли нафас тизимини тақиш:
Ишловчига - бел камари улаш элементи билан тақилади. Бунда улаш элементи чап томонда қолади. Улаш элементига ўпка автомати ва сиқилган ҳаво бериш ҳартуми (50 m.дан узун эмас) уланади. Шлём маска тасмаси бўйинга осилади ва бошга кийилиб бош тасмачалари юқорига бирма бир тортилади. Қўл кафтини ниқоб буғзига қўйиб, ҳаво олиб чиқариб ниқоб жипслигини текширилади ва унга ўпка автомати уланади. Бир неча марта чуқур ҳаво олиб ҳавонинг етарли эканлиги текширилади.
Кузатувчи – баллонлардаги вентилнинг юза қисмларини яроқлилик ҳолати ва босим редукторидаги юқори босим штуцери ишончли уланганлинини текширади. Ишловчи ниқобни киймасдан олдин редукторни баллонга улайди ва вентилни очиб манометр кўрсаткичини текширади. Бунда манометрдаги босим тўшиш тезлиги 1 дақиқада 10 barдан ошмаса, ҲНТ ишга яроқли. Иш давомида доим ўрта босим манометри, ҳамда вақти вақти билан юқори босим манометри назоратга олинади. Агар баллондаги босим 50 barдан тушиб кетса хуштак чалинади, бунда захирадаги тўла баллон вентили очилади, босими тўшган баллон вентили ёпилади ва оралиқ босим чиқарилиб бўш баллон тройникдан ечиб олинади ва ўрнига бошқа тўла баллон ўрнатилади.
Хуштак қурилмасини текшириш:
-баллон вентили қисқа очиб, ёпилади;
-ўпка автомат байпасини секин секин босиб босими камайтирилади ва манометрга қараб турилади, 50 barда хуштак овози эшитилиши керак.
ҲНТда иккита алоҳида ҳартумлар билан икки кишининг бир вақтда унга уланиб ишлаш имкони бор.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling