Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Газхавфи ишлар бажариладиган жойлар ҳаво мухитидан таҳлил олиш тартиби


Download 1.95 Mb.
bet19/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Газхавфи ишлар бажариладиган жойлар ҳаво мухитидан таҳлил олиш тартиби.
Газхавфи ишларини бажариш жойлари ҳавоси мухитидан таҳлил олишда иш манбасидан ажралиб чиқадиган:

  • енгил газларнинг ҳавога нисбатан зичлиги 1,0 дан кам бўлса, ажралиб чиқиш манбаси устидан 0,7 метрдан кўп бўлмаган баландликда (метан 0,55; циклогексан 0,78; ис гази 0,96; этан 0,97; аммиак 0,59);

  • газ ва буғларнинг ҳавога нисбатан зичлиги 1,0 – 1,5 оралиқда бўлса, ажралиб чиқиш манбаси устидан ва остидан 0,7 метрдан кўп бўлмаган оралиқда (этан 1,04; метанол 1,11; олтингугурт водороди 1,19);

  • оғир газ ва буғларнинг ҳавога нисбатан зичлиги 1,5 дан катта бўлса, иш манбаси майдончаси полидан 0,5 метр баландликда (пропан 1,52; бутен 1,94; олтингугурт (IV) оксиди 2,14; хлор 2,45) таҳлил олинади.

Газхавфи ишларининг хавфсиз бажарилишини ташкиллаштириш учун тузилган наряд рухсатномада кўрсатилган заҳарли газ ва буғлардан иш бажарилиши жойларидан, белгиланган вақтларда таҳлил олиниши шарт. Таҳлил иш бошланишида ва иш бажарилиши даврийлигида олиниб турилади ва натижалари наряд рухсатноманинг 15-бандига ёзиб борилади. Унга таҳлил олинган жой номи, РЭК, таҳлил натижалари, газаниқлагич русуми, рақами, сана ва вақт ёзилиб, таҳлилчининг фамилияси ва мансаби ёзиб имзоланади.
ГАЗДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ВОСИТАЛАР.

Одам организмига газ нафас олиш йўллари ва тери орқали ўтади, ҳамда катта концентрациялари заҳарлайди. Одам организмини газдан ҳимояловчи воситаларга, нафас органларини ҳимояловчи газниқоб, тери орқали организмга газларнинг киришидан сақлайдиган енгил резиналаштирилган махсус иш кийимлари киради.


Нефт ва газ саноати объектларида ишчи ходимлар газланиш, портлаш ва ёнғин хавфлари мавжуд технологик қурилмалар ҳудудида бўлганларида зарарли газ ва буғлардан ҳимояланишлари учун тегишли турдаги газниқоблар билан таъминланиши керак.
Газниқобларнинг пайдо бўлиши тарихига назар солсак, у 1914 -1918 йиллардаги биринчи жаҳон уруши дарвларига бориб тақалади. 1915 йил апрелида немислар томонидан фронтда кимёвий қўроллар ишлатила бошланди ва бунда русларнинг 5000 аскари ҳалок бўлди.
Аслини олганда фаоллаштирилган кўмирнинг, моддаларни ўзида ютиб қолиш хусусиятини VII асрда Т.Е.Ловец томонидан аниқланган. Рус химик олими профессор Н.Д.Зеленский 1915 йил фаоллаштирилган кўмирдан фойдаланиб газниқоб ихтро қилди ва рус армиясига тақдим этди.
Сувга яхшилаб тўйинтирилган оқ қайин ёғочини газ печида кислородсиз шароитда, аввал ёғоч таркибидаги смолаларни чиқариб юбориш учун 170 – 400 0Сда, кейин 800 – 900 0Сда икки карра қиздириш усули билан ёғоч (фаоллаштирилган) кўмир олинади. Бир килограм ёғоч кўмирда шунчалик кўп ғоваклар, ёриқлар ва коваклар бўладики, уларнинг умумий юза сирти бир гектар майдонга тенглашади. Кўмир ҳамма газларни ютиб адсорбциялайди, ҳаттоки инерт газларни ҳам, аммо бир хилда эмас. Адсорцияланган газни кўмирдан қиздириш (регенерация) йўли билан чиқариб унинг адсорбциялаш қобилиятини яна тикласа бўлади. Фаоллаштирилган кўмирдан шакар ва спирт олиш саноатида, уларнинг таркибидаги механик аралашмалардан ажратиб оқартиришда, фармацевтикада ошқозондаги эриган зарарли моддаларни чиқаришда таблетка кўринишли карболен дори сифатида ишлатилади. Ёғоч кўмир таркиби 80 %гача углерод, 4 % водород, 16 % гача кислород ва азот, 3-5 % намлик ва 1 % кулдан иборат бўлади. Ёғоч кўмирдан темирчиликда чуяннинг айрим ноёб навларини эритишда ҳам фойдаланилади.
Ҳар бир модда молекуласининг ўз оғирлиги (молекуляр массаси) бор, модданинг молекуляр массаси қанча катта бўлса, молекуланинг ҳажми ўлчами ҳам шунчалик катта бўлади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ташкилотларида қўлланиладиган газниқоблар филтрловчи қутилари ичи активланган қўмир жойлаштирилган бўлиб, қўмир ғоваклари орасидан заҳарли газ ўтишида қўйидаги кимёвий реакция содир бўлади.
Биламизки, реакция натижасида иссиқлик ажралади. Буни биз олтингугурт гази мисолида кўрамиз.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling