Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet34/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Жароҳатланишда биринчи ёрдам.
Яра жароҳати бу тери, шиллиқ парда ва улар остида жойлашган юмшоқ тўқималар бутунлигининг ташқи таъсирлар натижасида анатомик бузилишига айтилади. Ташқи таъсирлар механик, термик ёки кимёвий бўлиши мумкин.
Жароҳатлар очиқ (қон оқиб чиқиши) ва ёпиқ (тери қопламаси бузилмасдан шикаст олиши) турларига булинади ва улар жойлашишига кўра юзаки ва чуқур жароҳатлар бўлиши мумкин. Улар кесилган, чопилган, санчилган, мажақланган, шилинган, тишланган ва ўқ теккан жароҳатларга бўлинади. Ўткир ва учли нарса билан шикаст етказилганда жароҳат юзаси кам шикастланади, тўмтоқ нарса билан шикастланганда жароҳат атрофи кўпроқ шикастланади.
Яра белгилари.
Яра жароҳати белгиларини оғриғидан, кўринишидан ва қон оққанидан билиш мумкин. Улар: Оғриқли – ўта, доимий, лўққилаб туради. Очилишли – юмшоқ тўқима четларининг очилиб қолиши. Қон оқиши – артерия, вена ва капилляр томирларнинг шикастланиши ҳолатида бўлади.
Барча яралар, атрофдаги ёки жароҳат олишга сабаб бўлган нарсалардаги микроблардан осонгина ифлосланиши мумкин. Шунинг учун ёрдам беручи киши қўйидагиларга риоя қилиши зарур:
–тиббиёт ходимлари келгунча ярани сув ёки бошқа суюқ дорилар билан ювиш, кукун сепиш, мой суриш мумкин эмас.
–ярадан қум, тўпроқ ва бошқа парчаларни олмаслик. Фақат яра атрофидан ифлос нарсаларни олиб ташлаш керак ва атрофини йодлаб бинтлаш мумкин.
–ярадан қотган қон ёки сўқилган нарсани олмаслик керак, чунки кучли қон оқиши бошланиши мумкин.
–ярани изоляция лентаси ёки биронта эластик сетка билан боғламаслик керак, чунки бу шошқолга олиб келади.
–кўкрак қафасига ўткир нарса кирган бўлса сўғуриб олмаслик керак.
Яраланган жойга тиббиёт қутидан индивидуал пакетни олиб боғлашда ёрдам берувчи қўли бинтга теккан қисми яранинг устига тушмаслиги керак. Пакет бўлмаса, тоза қўлрўмол ёки матодан фойдаланиш мумкин. Яра устига пахта қўйиш мумкин эмас, у ёпишиб қолади. Ҳамма яралар устиги инфекция тушиб қолмаслиги ва оғриқни камайтириш учун тоза боғлам боғлаш керак. Жабрланганга боғлам боғлагандан кейин уни ярасига тегиб кетмайдиган қилиб замбилга ётқизиш ва тиббиёт муассасасига етказиш керак.
Агар яра ичидан бирон орган чиқиб қолган бўлса уни ичкарига тиқиш мумкин эмас, бунда яра усти ёпилиб тиббиёт муассасасига олиб боришни тезлатиш керак.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling