Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet37/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Қон кетишида биринчи ёрдам.
Қон томиридан қон чиқиши қон кетиши дейилади. Ва у 3 турга бўлинади: капилляр, вена, артериал, ички.
Капиляр қон томири артерияни вена билан боғлайди. Бу томир организмнинг яшаш фаолиятига кислород сарф бўлиб карбонат ангидрид билан алмашинув жараёнини таъминлайдиган ўта майда диамертли ва деворли қон томири.
Капиляр қон кетишида қон йўқотиш кам бўлади. Тери юзаси капиляр қон томирчаларидан қон оқиши кўпинча қоннинг ивиш хусусиятига кўра тезда тўхтайди ёки тампон қўйиб бинтланади. Жароҳат устига сертук мато босиш мумкин эмас, чунки туклар орасида кўпинча кўп миқдорда бактериялар бўлади ва микроб тушииши мумкин.
Вена, организм тўқималаридан юрак томонга қайтаётган қон оқувчи қон томири ҳисобланади. Ранги кислороди кам бўлганлиги сабабли қорамтир қизил, босими кам бўлиб бир текис оқиб туради. Вена қон кетишида кўп миқдорда қон оқиб кетиши ҳавфидан ташқари, айниқса буйин соҳасида жароҳатланган жой томири орқали ҳавони ичкарига суриш эҳтимоли бўлади. Томирга кириб қолган ҳаво юракга қон билан кириб боради ва бу ўлимга сабаб бўлади.
Вена қон кетишини тўхтатиш учун жароҳат пасти бармоқ билан босилади ёки жабрланганни ташиш мақсадида жароҳат жойига тампон қўйиб бинтланади, жгут боғланмайди. Ўша жароҳат жойи иложи бўлса қоннинг юракга томон ҳаракатланиши учун бирмунча кўтарилиб қўйилади.
Қон кетиш суяк синиши билан бирга бўлса, аввал қон тўхтатилиб кейин шина қўйилади. Шикастланган тезда тиббиёт муассасасига жўнатилади.
Артерия, юракдан чиққан кислородга бой қон томирлар бўйлаб организмнинг барча тизимига етиб боради ва у қизил рангда бўлади. Қон оқишлар ичида артериал қон оқиш энг хавфлиси ҳисобланади, чунки юракдан чиқаётган қон кучли босим остида бўлиб, дам бадам отилиб қисқа вақт ичида томирдан кўп миқдорда оқиб кетиши мумкин.
Артериал қон томири: а) бўйиннинг 2 томонида ўтиб мияни қон билан таъминлайди, пулсни чаккак тагидан аниқлаш мумкин; б) сонлардан ўтиб оёқ томонни қон билан таъминлайди, пулсни иккала сон ички чотидан аниқласа бўлади; в) билак ва қўлларни қон билан таъминлайди, пулсни бош бармоқ суяги ажралиш жойидан аниқланади; г) елкани қон билан таъминлайди, пулсни елка ва тирсак суяклари бирлашган жой ички тарафидан аниқласа бўлади.
Атрериал қон артерия томири жароҳатланиб очилиб кетишидан катта босимли пулсда фаввора кўринишида отила бошлайди. Ўртача эркакларда 5 литр, аёлларда 4,5 литр қон бўлади ва 500 миллилитр қон оқиши кишида унчалик йўқотиш ҳисобланмайди. 1 литр ва ундан ортиқ қон йўқотиш киши ҳаёти учун хавфли саналади.
Артериал қон кетганда қон томирини суякга босиб вақтинчалик тўхтатиш мумкин. Буни қон кетаётган жой тепасидан бармоқ билан қаттиқ куч билан босиб бажарилади. Қон кетиш тизза пастида бўлса, тизза тагидаги пулс бор томир бармоқ ёки тампон билан кучли босилади. Тиззадан юқорида бўлса, човнинг ичкарисидан сон артериясига тампон босилади. Қўлда бўлса, елка ости томирига тапонни ўрнатиб қаттиқ қисилади. Уйқу артериясида бўлса, тампонни ўша қон оқаётган жойига жойлаштириб, иккинчи томондаги томирга тегмасдан бўйин умирқасига қаттиқ босилади. Бармоқ билан артерия қон томирини босганда қон кетаётган жой устидан ёки келиши томонидан босиш керак.
Жабрланганни ташишда бу усул самара бермаслиги мумкин, шунинг учун жароҳат юқорисидаги суякли аъзога 15 sm.дан кейин кўйлаги ёки бирон мато устидан 1 соатга жгут ёки матодан қаттиқ чамбарак қўйилади. Жгут қўйилгандан кейин қоғозчага жгутни ким ва қачон боғлаганини ёзиб жгут тагига тиқиб қўйилади. Энли тасмали жгут қўлланилганда жгутнинг ўзига ёзиб қўйилади. Жгут ҳар 15–20 дақиқада салқилаштирилади. Жароҳат жойи очиқ томирида пулс пайдо бўлиши билан, қон чиқишини 1–2 дақиқа кутиб кейин жгут яна маҳкам боғланади, чунки жгут боғланган жой пастидаги тўқималар хўжайраларига кислородли қон келмаса ўлиб қолади. Жгутни боғлашдан олдин терига шикаст етмаслиги учун ўша жойга бир қават бинт ўралади. Жабраланганни тезда тиббиёт муассасасига жўнатиш керак.
Уйқу артериясининг биттасидан қон кетишида оқаётган томонига тампон қўйиб иккинчи томонига қалин тампон босилиб унинг устидан тахта бўлаги, китоб ёки жабрланганнинг қўл кафтини бўйинга параллел ўрнатиб жгут билан қисиб боғлаш мумкин.
Жгут ўрнига бинт, рўмолча, арқон, шнур, қайиш ва шунга ўхшаш нарсалардан фойдаланиш мумкин. Агар пастдаги аъзо узилиб қолган бўлса жгут салқилаштирилмайди.
Ички қон кетиши бу тананинг ички аъзоларидаги томирларнинг шикастланиб қон оқишига айтилади. Шикастланган шокга тушган, хушидан кетган ёки нафас олиши қийинлашган бўлади. Биз ички қон кетишини қаерданлигини аниқлашимиз қийин шунинг учун шикастланганни тезда тиббий муассасага етказиш керак.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling