«криминалистикага кириш, криминалистк техника» фани 2-Мавзу: криминалистиканинг услуби


Download 168.5 Kb.
bet5/11
Sana30.04.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1410336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Maвзу ..янги УМК

Ўлчаш орқали объектларнинг қандайдир хоссаларининг миқдорий характеристикалари, уларнинг ўзаро фазовий ва вақтга боғлиқ нисбатлари аниқланади.
Криминалистикада ўлчаш объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- буюмларнинг турли ҳоссалари, уларнинг миқдори, ўлчамлари, оғирлиги, ҳарорати, иссиқликни ютиш ва чиқариш интенсивлиги, ҳажм ҳоказолари;
- фазовий муносабатларнинг миқдорий томонлари (буюмлар, пунктлар, фазонинг чегаралари орасидаги масофалар);
- вақтга боғлиқ муносабатларнинг миқдорий томонлари, у ёки бу жараёнлар, ҳодисаларнинг частотаси ва давомийлиги;
- объект (одам, ҳайвон, транспорт воситаси) ҳаракатининг умумий ва муайян ҳолатлардаги тезлиги.
Таърифлаш (таърифлаб ёзиш). Таърифлаш жараёнида текширилаётган объектнинг ҳар қандай барча аломатлари қайд этилади.Таърифлаш ёки таърифлаб ёзиш кўздан кечириш ва ўлчаш каби методларнинг қўллаш натижаларининг ифодалаш, шунингдек, олинган маълумотларни қайд этиш воситаси бўлиб ҳисобланади.
Таърифлаш объектлари ҳақидаги маълумотларни ифодалаш усуллари таърифлашнинг усуллари бўлиб ҳисобланади. Таърифлашнинг қуйидаги усуллари маълум:
1) объект ҳақидаги маълумотларни оғзаки ифодалаш (оғзаки таърифлаш);
2) маълумотларни график тарзда ифодалаш (график таърифлаш);
3) объект ҳақидаги маълумотларни ўзгартирилган ёки қисқартирилган ифодалаш (кодланган таърифлаш).
Жиноятчикки қарши курашиш амалиётида объектланинг таърифлашнинг икки тизими қўлланилади:
1) тизимлаштирилган ёки тартибга солинган;
2) иҳтиёрий ёки тартибга солинмаган.
Тақоослаш бу шундай мантиқий операциядан иборатки, унда мантиқий фикрлашнинг таҳлил ва синтез, мавҳумлаштириш, умумлаштириш ва қиёсий ка усуллари қулланилади. Таққослаш солиштириш усули билан амалга оширилади, бинобарин, ўрганилаётган объектлар солиштириш учун яроқли бўлиши, яъни, ушбу объектлар учун умумий бўлган аломатларга эга бўлиши керак. Бу аломатларга кўра объектларнинг ўхшашлиги ёки ўхшаш эмаслиги (фарқлари) аниқланади ҳамда бу ўхшашлик ва фарқлар иккитадан кўп бўлиши лозим.

Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling