«криминалистикага кириш, криминалистк техника» фани 2-Мавзу: криминалистиканинг услуби
Download 168.5 Kb.
|
2 Maвзу ..янги УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моделлаштириш
- Қайта тиклаш
Эксперимент воситасида жуда кўпла объектлар, фактлар орасидан, алоҳида ўрганилиши мумкин ва керак бўлганлари ажратиб олинади. Кўздан кечириш асосида вужудга келган эксперимент ўрганилаётган ҳодсага аралашиш, ушбу ҳодисаинг ўзгартириш ёки унинг юз бериши шароитларини ўзгартириб юбориши мумкин.
Кўздан кечиришдан фарқли ўлароқ эксперимент қуйидаги имкониятларни беради: - кузатилаётган ҳодисаларни ҳар қандай шароитларда кўп марта такрорлаш; - одий шароитларда ёки жуда тез ёхуд жуда секин кечаётган ва бунинг оқибатида табиий шароитларда кузатиш имкони бўлмаган ҳодисаларни ўрганиш; - алоҳида ҳолатда табиат ёки жамиятда кузатиб бўлмайдиган ҳодисларни асл ҳолида ўрганиш; - ўрганиш жараёнида ҳодисанинг алоҳида томонлари ёки объектнинг алоҳида аломатларини ажратиш. Эксперимент – нафақат билишнинг методи, балки, амалиётнинг бир шакли, ҳақиқатнинг мезонларидан биридир. Моделлаштириш. Бу метод криминалистикада моддий объектларни ҳам, турли мураккаблик даражасига эга бўлган жараёнлар – из ҳосил бўлиш механизмидан то турли технологик жараёнларгача ўрганишда ишлатилади. Ушбу метод асосида криминалистикада ишлаб чиқиладиган қоидалар тергов ҳаракатлари ва крминалистки экспертизаларни ўтказишда тергов ва экспертиза амалиётида кенг қўлланилади. Хаёлий модел – бу хаёлий тасвир, масалан, жабрланувчининг хотирасидаги жиноятчининг хаёлий тасвиридир. Моддийлашган модел – ушбу маълумотасосида тузилган субъектав портрет, изларнинг нусхаси. Қайта тиклаш. Айрим криминалистлар қайта тиклашни моделлаштиришнинг хусусий усули деб атайдилр. Аммо, қайта тиклаш моделлаштириш билан айрим томонлари ўхшаш бўлса-да, ундан фарқ қилади ва шунинг учун уни мустақил метод сифатида ўрганиш зарурияти келиб чиқади. Қайта тиклаш – бу дастлабки кўринишида тўла ёки қисман мавжуд бўлмаган бирорта обектнинг таърифлари ёки қолдиқлари бўйича тиклашдир. Масалан, амалий фаолиятда одам юзини бош суяг бўйича қайта тиклаш (М.М. Герасимов методи), ҳодиса жойини қайта тиклаш каби методлар қўлланилади. Download 168.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling