«криминалистикага кириш, криминалистк техника» фани 2-Мавзу: криминалистиканинг услуби


КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДЛАРИНИНГ ТУШУНЧАСИ, ТИЗИМИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 168.5 Kb.
bet3/11
Sana30.04.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1410336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Maвзу ..янги УМК

КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДЛАРИНИНГ ТУШУНЧАСИ, ТИЗИМИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Билишнинг фалсафий назариясида метод – бу назарий ва амалий билишда муайян бир натижаларга эришиш усулидир.


Методларнинг асосини одам томонидан тўпланган ва табиат ва жамиятнинг ривожланишининг объектив қонуниятлаини акс эттирувчи билимлар ташкил қилади.Ушбу билимлардан фойдаланган ҳолда одам, воқеликни кейинги билиб олишлар учун махсус усулларни ишлаб чиқади. Шунинг учун, ҳар қандай метод ташқи томонидан муайян бир объектни ўрганиш учун ҳаракатлар, усуллар тизимидан иборатдек кўринади. Ушбу тизими эса билишнинг керакли натижаларини таъминловчи қоидалар, ҳаракатлар алгоритми, тавсиялар шаклида мустахкамланади. Шунинг учун фалсафада метод тушунчаси ҳақиқий билишнинг йўли сифатида тушунилади.
Метод тушунчасининг бошқа таърифлари ҳам мавуд. Масалан, метод ўрганилаётган объектни характерловчи назарий қоидалар, принциплар, қонунлар тизими сифатида ҳам тушунилади. Бу маънода методнинг вазифасини ўрганилаётган ҳодисаларинг қонуниятларини очиббераувчи ва уларн билиш йўлини аниқлаб берадиган фан бажаради. Криминалистик методлар ҳақида гапирганда, методларни билиш усуллари сифатида тушунамиз.
Метод тушунчасидан методологияни фарқлаш лозим. Методология дейилганда, кенг маънода илмий билишнинг тузилиш принциплари, шакллари ва усуллари ҳақидаги таълимотлар, фикрлар, ғоялар тизими тушунилади. Тор маънода эса методологияга илмий билишнинг методлари ҳақидаги таълимот сифатида қаралади. Метод ҳақида илмий таълимот бўлиб билиш назарияси ҳисобланади. У одамнинг билиш фаолиятидаги методнинг вазифаларини, методдаги объектив ва субъективларнинг нисбатини, унинг ривожланиш диалектикасини ва бошқа томонларини очиб беради.
Метод билишнинг қонунятларини акс эттиради ва одамнинг фаолияти йўналтирилган ўрганиш объекти билан аниқланади. Объектнинг одам онгида акс этган (инъкос қилган) ўзига хос хусусиятлари, одамга билиш методларини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Модий дунёдаги объекларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги, ушбу объектларни ўрганишда ёрдам берадиган методларнинг ҳам кўп ва турлича бўлишини келтириб чиқаради. Билишнинг илмий методлари қанчалик кўп ва бой бўлса, одам табиатнинг сирларини шунчалик чуқур ўрганади ва табиатнинг акс этишларини шунчалик кенг қамраб олади. Аммо, ўзининг шу қадар ахамиятига қарамасдан, метод бўйсуниш табиатига эга: билиш объектидан келиб чиқиб метод, илмий билишнинг ривожланиши учун хизмат қилади.
Метод, билишнинг мақсадига эришиш учун ёрдам берадиан воситалар билан ҳам боғлиқдир. Билиш воситалар дейилганда, кенг маънода, одам билиш жараёнида қуллайдиган барча имкониятлар, шунингдек, фандаги тушунчалар, категориялар, қонунлар, фикрлашнинг мантиқий усуллари ҳисобланади.
Билиш методлари турли асосларга кўра таснифланиши мумкин.Қўлаш соҳаси ёки ҳодса (объектлар)ни қамраб олиш кенглигига кўра методлар қуйидагиларга ажралади: билишнинг умумий методлари (материалистик диалектика), барча фанларда ва амалий фаолиятнинг барча жабҳаларида ишлатиладиган умумий (умумилмий) методлар.
Шунингдек билишнинг муайян соҳасида аниқ объектларни тадқиқ этиш ёки амалий фаолиятда муайян бир вазифани ҳал этишни таъминлайдиган махсус методлар.
Билишнинг эмпирик даражаси бўлиб шундай даража ҳисобланадики, унда одам билишнинг илмий-техник воситалари ёрдамида фактларни бевосита ўганади ва билиб олади. Билишнинг назарий аражаси назариялар ва гипотезаларни тузиш қонуниятларини аниқлашни таъминлайди.
Ҳар икки даража ўзаро боғлиқдир: эмпирик усуллар олинган фактик маълумотлар назарий умумлаштириш учун асос бўлиб ҳизмат қилади; назарий умумлаштириш ва қонунлар эса эмпирик тадқиқотларни зарур йўналишга йўналтиради. Шундай қилиб, билиш даражалари – унинг босқичларидир. Билишнинг асоси – амалиёт (эмпирия). Шунинг учун эмпирик даража дастлабки, назарий даража эса – амалиёт воситасида ҳосил қилинган ҳисобланади.

Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling