«криминалистикага кириш, криминалистк техника» фани 2-Мавзу: криминалистиканинг услуби


Download 168.5 Kb.
bet10/11
Sana30.04.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1410336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Maвзу ..янги УМК

4. Таққослаш. Таққослаш объектив воқеликнинг буюмлари ва ҳодисалари орасидаги мавжуд муносабатларни одам онгида акс этиши сифатида қаралади. Жиноятларни очиш ва тергов қилишда таққослаш фактларни характеристикалари, уларнинг келиб чиқиши ва сабабий боғлиқлиги, тизимлаштирилиши, одамлар, ҳайвонлар, буюмлар нинг айнанлигини аниқлаш, буюм ва ҳодисаларни ифодаловчи умумий оилавий ёки турга оид аломатларни аниқлаш, уларн ўзига ўхшаш аломатлар орасидан ажратиб олиш методи сифатида қўлланилади.
Айрим тергов ҳаракатлари маълумотларни махсус солиштириш ва бунинг асосида керакли хулосалар чиқариш мақсадида ўтказилади. Масалан, терговчи кўрсатмаларни ва сўроқ вақтида олган маълумотларини, ҳодиса жойининг шароитлари ҳамда айбланувчининг жойдаги ҳаракатлари билан солиштирадиган кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш тергов ҳаракати. Бундай ҳолларда, таққослаш усуллари биринчи ўринга чиқади ва билишнинг бошқа усулларини вақтинчалик ортга суради.
Таққослаш методи маълумотларни олиш ва ўзгартиришнинг қуйидаги усуллари билан амалга оширилади – оддий солиштириш, ёнма-ён тушириш ва устма-уст тушириш.
5. Эксперимент. Жиноятларни очиш ва тергов қилишда эксперимент янги маълумотлар олиш, мавжудларини текшириш, тусмолларни текшириш имконини беради. Экспериментнинг мазмуни метод сифатида қуйидаги элементлардан иборат:
а) тажрибанинг мақсади ва мазмуни бўйича хаёлий тасаввур;
б) тажриалар ўтказишга тайёргарлик кўриш;
в) тажрибаларни ўтказиш;
г) тажрибаларнинг борши в анатижаларни қайд этиш;
д) эксперимент натижаларини баҳолаш.
Шундай қилиб, эксперимент – бу билишнинг мураккаб методидир. Унинг таркибига кўздан кечириш, таққослаш, ўлчаш ва таърифлаш каби методлар кириб кетади. Таркибига моделлаштириш, қайта тиклаш ва бошқа методларни қамраб оладиган экспериментлар ҳам мавжуд.
Эксперимент жиноятларни очиш ва тергов қилишда қуйидаги тарзда қўлланилиши мумкин:
а) мустақил тергов ҳаракати сифатида;
б) алоҳида турдаги экспертизаларни ўтказишда экспертиза тажрибаси сифатида;
в) айрим тергов ва суд ҳаракатлари таркибида (ҳодиса жойини кўздан кечириш, тинтув, таниб олиш учун тақдим этиш, таққослаш тадқиқотлари учун намуналар олиш).
Экспериментнинг ўзига хос хусусиялари шундан иборатки, унинг ёрдамида ўрганилаётган ҳаракат ва ҳодисаларни алоҳида кузатиш, тажрибаларни кўп марта такрорлаш, тажрибалар ўткащзиш шароитларини ўзгартириш мумкин.

Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling