«криминалистикага кириш, криминалистк техника» фани 2-Мавзу: криминалистиканинг услуби
Download 168.5 Kb.
|
2 Maвзу ..янги УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Таърифлаш ёки таърифлаб ёзиш
1. Кўздан кечириш (кузатиш). Оператив ходим, терговчи ва эксперт томонидан амалга ошириладиган кўздан кечириш ёки кузатиш бу юқори малакали кўздан кечириш. Махсус билимлар ва амалий тажриба диққат-эътиборни кучайтиради, уни мақсадга йўналтиради. Ички ишлар органларининг ходимлари оддий буюм ва ҳодисалардан ишни текшириш учун аҳамиятга эга бўлган аломатларни ажратиб оладилар.
Кўздан кечиришда, идрок этишни шакллантиришга имкон берадиган керакли хоссаларни қабул қилиш муҳим ахамиятга эгадир. Воқеликни қабул қилиш имконияти, кўздан кечиришда ёрдамчи техник воситалар ва турли қурилмаларни қўллаш орқали кенгайтирилади. Улар буюмлар, ҳодисалар, жраёнларнинг ҳолати ва хосасаларини қайд этишга имкон беради, уларнинг келиб чиқишини тушунтиради, бундан ташқари, ушбу хоссаларни ўрганиш ва рўйхатга олишга ёрдам беради. Шунинг учун кўздан кечириш, техник воситаларни қўллаш билан органик боғланади ва воқеликни бевосита ва билвосита қабул қилиш характерли бўлган кўздан кечиришнинг мураккаб комплексини ташкил қилади. 2. Ўлчаш. Жиноятларни текшириш, очиш ва тергов қилишда ушбу метод кенг қўлланилади. Бу метод буюмларнинг фазодаги ҳолатини аниқлашга, уларнинг оғирлиги, ўлчамлари,ҳарорати, босими, муҳитнинг намлиги, объектлар орасидаги масофалар ва ҳоказоларни аниқлаш имконини беради. Ўлчаш муайян жисмоний ва хаёлий тасаввур этиладиган ва солиштириш амалга ошириладиган эталон мавжудлигини англатади. Анқ ўлчашлар учун турли қурилма ва асбоблардан фойдаланилади. Тергов амалиётида асбоблар ёрдамида бажариладиган, ўрганилаётган буюмлар ва ҳодисаларнинг характеристикаларини аниқлигини таъминлайдиган ўлчашлар билан биргаликда, гувоҳлар, жабрланувчилар, айбланувчиларнинг кўрсатмаларини фазовий ва вақтга, ҳароратга, оғирликка, ўлчамга ва бошқаларга боғлиқ тарзда, тажрибалар асосида текшириш зарурати туғилади. Бу каби тажрибалар ёки тажрибавий тасаввурлар ёки эксперимент йўли билан ёки турли махсу адабиётларда берилган маълумотлар билан солиштирилиб текширилиши лозим. 3. Таърифлаш ёки таърифлаб ёзиш.Амалий билишнинг ва кузатилаётган объект ва ҳодисаларни қайд этишнинг зарурлиги таърифлашни энг асосий методлардан бири сифатида майдонга чиқаради. Таърифлаш – фикрларни ифодалаш шаклигина эмас, балки, билиш усули, буюм ва ҳодисаларни кузатиш ва тадқиқ қилиш натижаларини умумлаштириш, уларнинг хоссалари, хусусиятлари хамда бошқаларни ни қайд этиш ва ажратиш усули ҳамдир. Ҳужжатларни расмийлаштришда ҳал қилувчи омил бўлиб, ходимнинг ижодий фикрлаш, сўз бойлиги, кузатилаётган нарса ва ҳодисаларни тўлиқ ва объектив таърифлаш ва шу тариқа уларни оператив-қидирув, тергов ёки экспертиза маълумотларига айлантириш қобилияти ҳисобланади. Download 168.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling