«криминалистикага кириш, криминалистк техника» фани 2-Мавзу: криминалистиканинг услуби


Тадқиқотларнинг махсус методлари деганда


Download 168.5 Kb.
bet7/11
Sana30.04.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1410336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Maвзу ..янги УМК

Тадқиқотларнинг махсус методлари деганда шундай метод тушуниладики, бу метод билишнинг бир неча турларидагина (аммо барчасида эмас) қўлланилади. Билишнинг ушбу турларининг қўлланиш соҳаси ҳам ҳар қандай умумий метод каби умумлашган характерга эга бўлмаслиги лозим.
Криминалистиканинг махсус методлари қуйидагиларга ажралади:
1) кримналистиканинг хусусий методлари, яъни, криминалистикада вужудга келган ва шу фан соҳасида қўлланиладиган методлар;
2) бошқа фанларнинг махсус методлари, булар бошқа фан соҳаларида ишлаб чиқилган ва криминалистикада ишлатиладиган методлар, аммо улар криминалистик бўлиб қолмайди.
Криминалистиканинг махсус методлари қўлланиш соҳаларига кўра ҳам таснфланади: уларнинг айримлари криминалисткаинг фақат биргина бўлимида қўлланилса, айримлари бир неча бўлимда қўлланилиши мумкин.
Криминалистиканинг махсус методлари қамрови, криминалистлар томонидан янгилари яратилиши ҳамда криминалистикада бошқа фанларнинг махсус методларидан фойдаланиш ҳисобига доимий равишда кенгайиб боради.
Криминалистиканинг махсус методларидан айрим хусусида тўхталиб ўтамиз:
1. Криминалистиканинг хусусий методлари.
Бундай методлар орасида, криминалистик техника бўлмидагина ишлатиладиган методлар – техник-криминалистик методларни ажратиш мумкин. Бу каби методлар сирасига тадқиқотнинг турли фотографик методлари (ранг ажратувчи контрастловчи, фотометрик ва ҳоказо), трасологик тадқиқотлар методлари (таққослаш учун экспериментал намуналар олиш, изларнинг рельефли характеристикаларини олиш, из ҳосил бўлиш жараёнларини ўрганиш ва ҳоказолар), баллистика, хатшунослик, габитолгия ва криминалистик техниканинг бошқа соҳаларининг методлари киради.
Криминалистиканинг хусусий методларига тегишли бошқа гуруҳни тузилишли-криминалистик методлар, яъни, криминалистикада муайян тузилишли тизимларни яратиш методлари ташкил этади. Бу каби тизимлар бўлиб, жиноятларни тергов қилишни режалаштиришнинг асосий элементлари, турли тергов ҳаракатларининг тактикасини ташкил этувчи тактик усуллар, алоҳда турдаги жиноятларни тергов қилиш методикасини ташкил этувчи тавсялар ҳисобланади.
Тузилишли - криминалистик методлар – бу криминалистикадаги тузилишларни яратиш учун зарур бўлган, уларни кенгайтириш йўлларини аниқлаш ҳамда бу тузилишларни амалий фаолиятда қўллаш учун зарур бўлган маълумотларни танлаш ва тўплаш методларидир. Ушбу маълумотлар асосида терговчиларнинг ҳаракатлари, уларнинг моҳияти ва кетма-кетлиги бир типга келтирилади ва тизимлаштирилади.
2. Бошқа фанларнинг махсус методлари.
Бу методлар криминалистик тадқиқотларни ўтказишда муҳим ахамият касб этади. Уларнинг қатъий рўйхатини бериш жуда қийин иш, чунки, криминалистик тадқиқотлар жараёнида, илгари криминалистикада умуман қўлланилмаган ва шунинг учун таниш бўлмаган методларни қўллаш зарурати туғилиб қолиши мумкин.
Криминалистикада жуда тез-тез қуйидаги ўзаро ўхшаш методлар қўл-ланилади: а) социологик, б) физикавий ва кимёвий, в) статистик, г) математик, д) кибернетик, е) антрапологик ва пантропометрик, ж) вокалография ва акустика.
Социологик методлар жиноятларни содир этиш ва яширишга енгиллик яратган шароитлар ва сабабларни ўрганиш, у ёки бу турдаги жиноятларни содир этиш усулларини учрашиш частотасини, жиноят содир этиш учун айнан шу усул танланганини ифодаловчи сабабларни ўрганиш мақсадида анкета сўровлари ўтказишда фойдаланилади. Социологик методлар ёрдамида у ёки бу тактик усул ёки методик тавсияларни амалга тадбиқ қилиш ва қўллашни осонлаштирадиган ёки қийинлаштирадиган шароитлар ва сабаблар ҳақида маълумотлар йиғилади, амалиётнинг эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда криминалистика предметини ташкил этувчи қонуниятларни таҳлил этишда муҳим рол ўйнайдиган бошқа саволларга жавоб берилади.
Физикавий ва кимёвий методлар криминалистикада жуда кўп қўлланилади. Методларнинг ушбу гуруҳига микроскопия, люминесцент таҳлил, диффузион-нусхаловчи, молекуляр спектроскопия, рентген-тузилишли таҳлил, хроматография, полярографик таҳлил ва бошқалар киради. Ушбу методлар истиқболли бўлиб криминалистик тадқиқотларнинг доирасини кенгайтиради ва самарадорлигини оширади.
Статистик методларга индекслар, жадвал методлари, нисбий катталикларни гуруҳлаш методлари ва бошқалар киради. Статистик методлар далилий ашёларни экспертиза тадқиқотларининг янги методикаларин илмий асослаш ҳамда дастлабки тадқиқотларни такомиллаштиришни илмий асослаш каби масалаларни ҳал этишда фойдаланилади.
Математик методлар. Ўлчашнинг ушбу методи мазмунан ҳар қандай математик методларнинг гносеологик умумлаштирилган тушунчаси ҳисобланади. Аммо, тадқиқотларнинг замонавий илмий методлари, объектларни эталон билан солиштиришдан анча мураккаб бўлган турли хил операциялардан иборат бўлади. Ҳозирги вақтда суд-хатшунослиги тадқиқотларида эҳтимолли-статистик методлар қўлланилмоқда, криминалистикада математик мантиқдан фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда. Идентификация муамоларини ҳал этишда математик методларнинг аҳамияти жуда катта.
Кибернетик методлар. Математик методлардан, шунингдек, моделлаштириш методларидан фойдаланишнинг мантиқий натижаси бўлиб олинган маълумотларни қайта ишлашда кибернетик турдаги автоматик ва электрон қурилмалардан фойдаланиш ҳисобланади. Криминалистикада кибернетик методлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари: а) турли объектлар ва жараёнлар бўйича маълумотларни олиш ва уларни дастлабки қайта ишлашни автоматлаштириш; б) маълумотларни тез қайта ишлаш ва дастлабки қайд этилган маълумотлар бўйича ҳосил қилинган параметрларни олиш учун автоматик қурилмалар ва электрон-ҳисоблаш машиналардан фойдаланиш; в) маълумотларни кодлаш ва уни ЭҲМ га киритиш жараёнини автоматлаштириш; г) намуналарни машиналар ёрдамида танлаб олиш; д) исботлаш жараёнининг математик моделларини тадқиқ қилиш; е) криминалистик экспертиза тадқиқотлари методикаларини, уларнинг натижаларини янада объективлаш учун такомилаштириш; ж) криминалистик рўйхатлар муаммоларини ҳал этиш; з) кибернетик портретлар тузиш.
Антропологик ва антропометрик методлар одам ташқи қиёфаси аломатларини қайд этиш ва тадқиқ қилишда, шунингдек, субъектив портретлар тузиш методикаларин ишлаб чиқишда, шахсларни таниб олиш ва мурдаларнинг шахсини аниқлаш натижаларининг илмий асосланган мезонларини аниқлашда, шунингдек қидирув ва жиноий рўйхатга олишнинг бошқа бир қанча масалалаини ҳал этишда фойдаланилади.
Вокалография ва акустика методлари одамни овози бўйича идентификация қилиш мақсадида вокалографик экспертизаларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling