«криминалистикага кириш, криминалистк техника» фани 2-Мавзу: криминалистиканинг услуби


Download 168.5 Kb.
bet11/11
Sana30.04.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1410336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Maвзу ..янги УМК

6. Моделаштириш. Бу метод ўздан кечириш, таққослаш, эксперимент методларининг элементларини қамраб олади. Моделлаштиришда кўздан кечириш объекти бўлиб модел ҳисобланади. Модел асл нусха билан мос тушмайди, у билан айнан эмас, балки, унга ўхшаш бўлади. (унинг аналогидан иборат). Бинобарин, модел ва унинг асл нусхаси орасидаги фарқларни ҳисобга олиш керак бўлади.
Моделлаштиришнинг таркибида қуйидагилар ажратилиб кўрсатилади:
а) моделни тузиш учун маълумотларни йиғиш;
б) моделни тузиш;
в) мделни билишнинг бошқа методлари ёрдамида ўрганиш;
г) моделни ўрганиш натижаларини баҳолаш.
Моделлаштириш назариясида хаёлий ва моддий моделлаштиришни ажратилади. Жиноятларни очиш ва тергов қилишда ҳар икки турдаги моделлаштириш қўлланилади. Хаёлий моделлар сифатида терговчининг жиноятнинг шароитлари ва унинг тергов қилиш йўллари ҳақидаги тасаввурларини келтириш мумкин. Моддий моделлар сифатида эса изларнинг нусхалари, турли макетлар, муляжлар, асл объектларни ўрнини босадиган ўхшаш буюмлар олинади.
Ушбу моделлар терговчи ва эксперт томонидан, ҳақиқий буюмларни ўрганиш ва аниқлаш, шахслар ва буюмларни қидириш ва айнанлигини аниқлаш мақсадида тайёрлаган материа объектлардан иборат. Модел ва унинг асли орасидаги айрим аломатларга кўра ўхшашликларнинг мавжудлиги, ушбу моделарни исботлаш жараёнга киритиш имконини беради ва улар жиноят шароитларини аниқлаш, далиларни аниқлаш, қидириш ва баҳолашда фойдаланилади.
7. Қайта тиклаш. Юқорида таъкидланганидек, айрим криминалистлар қайта тиклашни алоҳида метод сифатида ажратиб кўрсатмайдилар, балки, уни моделлаштиришнинг таркибий қисми сифатида ҳисоблайдилар. Аммо, “қайта тиклаш” ва “моделлаштириш” сўзларининг маъноси турличадир. Масалан, моделаштиришнинг бир маъноси – “нусха”, “буюмни ҳосил қилиш” бўлса, қайта тиклаш – “бирор нарсани дастлабки кўриниши ёки қиёфасини қолдиқлари ёки таърифлари бўйича тиклаш”дир. Амалий фаолиятда ушбу метод ҳодиса содир бўлган жойни қайта тиклаш, одам юзини бош суяги бўйича қайта тиклаш, фотографик методлар ёрдамида одам ташқи қиёфасин қайта тиклашда фойдаланилади. Тергов ва экспертиза тажрибалари ва экспериментларини ўтказишда ҳам қайта тиклаш методи қўлланилади.
Юқорида санаб ўтилган методлар асосан биргаликда қўланиалади. Ушбу методларни билиш ва улардан жиноятчиликка қарши курашишда кенг фойдаланиш жиноятчиликка қарши курашишнинг самарадорлигини оширади.
Таъкидлаш жоизки, криминалистиканинг методлари миқдори келажакда ортиб боради, чунки, илмий-техник тарақкиёт билишинг барча соҳаларига, жумладан, кримналистикага ҳам ижобий таъсир кўсатади.

1 Ўзбекистон Рсеупбликаси Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни. Халқ сўзи. 2016 йил 17 сентябрь. №184-сон.

2 ИИВ Ҳайат йиғилиши ВХ-5 сонли баённомаси. 2016 йил 29 июль

3 ИИВ Ҳайат йиғилиши ВХ-6 сонли баённомаси. 2016 йил 16 сентябрь.

4 Ўзбекистон халқига И.А. Каримовнинг 2016 йилга Янги йил табриги

5 2014 йил 3 декабрдаги Ӯзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тӯғрисида»ги Қонун. «ПОСТДА» газетиси, 2016 йил январь

6 ИИВ нинг Ҳайат йиғилиши. / «ПОСТДА» газетиси, 2016 йил 23 январь. № 4сон

7 Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тӯғрисида АХБОРОТИ. Халқ сӯзи 2016 йил 16 январь. №11.





Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling