Криминология


Download 151 Kb.
bet4/12
Sana09.02.2023
Hajmi151 Kb.
#1179053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ЖХ МК 2

Субъектив томондан одам ўлдириш қасддан ёки эҳтиёт­сизлик билан содир этилиши, айбнинг шакллари турлича бўлиши мумкин, аммо айб мавжуд бўлиши лозим. Ушбу қилмиш эгри қасд билан ҳам содир этилиши мумкин1.
Айбдорни одам ўлдирганлиги учун жавобгар қилиш учун айб, яъни жиноят тўғри қасддан ёки эгри қасд орқали содир этилганлигини аниқлаш зарурдир. Ўлим айбдорнинг қонунга хилоф ҳаракати туфайли рўй бермаган бўлса, у ўлим рўй берганлиги учун жавобгарликка тортилмайди.
Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш фақат тўғри қасд билан содир этилиши мумкин, чунки бунда айбдор ўз қилмишининг ижти­моий хавфли хусусиятини англаган, жабрланувчининг ўлимига кўзи етган ва ўлимини истаган бўлади, бироқ ўлим айбдорга боғлиқ бўлма­ган ҳолатларга кўра (жабрдийданинг фаол қаршилиги, бошқа шахслар­нинг аралашуви, жабрланувчига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрса­тилганлиги ва ҳ.к. туфайли) юз бермайди1.
Ушбу жиноятнинг содир этилишида субъектив томон­дан мотив ва мақсаднинг аҳамияти каттадир. Мотив ва мақсад қилмишнинг квалификациясига бевосита таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий суди Пленуми­нинг юқорида таъкидланган қарорида: «Содир этилган ҳаракатни тўғри баҳолаш ва жазо тайинлаш учун одам ўлдиришнинг сабаблари, мақсади ва усули муҳим аҳамиятга эга эканлигини назарга олиб, судьялар барча ҳолларда, бу ҳолатларни аниқ­лашлари зарурдир. Шунинг билан бирга­ликда ҳукмда судлар томо­нидан қилинган хулосаларни асословчи аниқ далиллар келти­рилиши керак»2 деб тушун­тириш берилган. Масалан, жиноятнинг ўч олиш, рашк мотиви билан содир этилганлиги аниқланса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-моддаси 1-қисми билан; одам ўлдириш ғараз нияти­да, безорилик оқибатидаги мотив билан содир этилган бўлса, қилмиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ЖК 97-моддаси 2-қисми билан квалификация қилиниши лозим.
Одам ўлдириш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда айбдорнинг руҳий ҳолати ҳам инобатга олиниши лозим. Бундай шарт айбдорнинг кучли руҳий ҳаяжон ҳолатида (ЖК 98-моддаси) содир этган қилмиши­ни квалификация қилишда муҳим роль ўйнайди.
ЖК 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти 13 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахсдир, 97-модда­нинг 1-қисмида жавобгарлик белгиланган қасддан одам ўлдиришнинг субъекти 14 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахсдир. Кучли руҳий ҳаяжон­ланиш ҳолатида одам ўлдириш (ЖК 98-моддаси); онанинг ўз чақало­ғини қасд­дан ўлдириши (ЖК 99-моддаси); зарурий мудофаа чегараси­дан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (ЖК 100-моддаси); ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлди­риш (ЖК 101-моддаси); эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлдириш (ЖК 102-моддаси); ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (ЖК 103-моддаси) жиноятларининг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахсдир.

Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling