Криминология


МАЪРУЗАНИНГ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРИ


Download 151 Kb.
bet2/12
Sana09.02.2023
Hajmi151 Kb.
#1179053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ЖХ МК 2

4. МАЪРУЗАНИНГ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРИ:


Ҳаётга қарши жиноятлар.
Одам ўлдириш жиноятларининг тушунчаси, таҳлили ва турлари

Қасддан одам ўлдириш жинояти ҳақидаги ишлар бўйича жиноят қонунининг тўғри қўлланилишини таъминлаш жуда муҳим, чунки ушбу жиноятни айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этганлик учун қонунда фавқулодда жазо чораси – умрбод озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.


Ҳаётга қарши жиноятларни шартли равишда уч туркумга бўлиш мумкин:


1) қасддан одам ўлдириш;
2) эҳтиётсизликдан одам ўлдириш;
3) ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш.


Одам ўлдиришнинг бевосита объекти бошқа киши­нинг ҳаёти ҳисобланади. Ёшидан, соғлиғи ёки яшаш тарзи­дан қатъи назар ҳар қандай кишининг ҳаёти жиноят қонуни билан қўриқланади. Шу сабабли чақалоқ, кекса, соғлом ёки умидсиз, оғир касал одамни ҳаётдан маҳрум қилишга қара­тилган ҳар қандай ҳаракат одам ўлдириш деб ҳисобланади.
Қайси вақтдан бошлаб ҳомила ёки янги туғилган бола ушбу жиноятнинг объекти бўлади? Туғилган вақтидан­ми ёки она қорнида ҳомила пайдо бўлган вақтиданми деган савол туғилади. Сўз унинг шахс сифатида тан олиниши ва жиноят қонунида жавобгарлик белгиланган жиноятнинг объекти бўлиши мумкинлиги ҳақида бормоқда.
Юридик адабиётларда бу борада қарама-қарши қарашлар мавжуд. Айрим муаллифлар инсон ҳаётининг бошланиш пайти деб гўдакнинг нафас ола бошлаши ёки боланинг она қорнидан тўлиқ ажралиб чиқиш вақтини ҳисоблайдилар1. Бошқалар эса ҳомиланинг етарли даражада ривожланиб, она қорнида ҳомила тарзида ҳаёт учун барча зарурий сифатлар­га эга бўлганлигини тасдиқловчи жисмоний тўлғоқнинг бошланиши билан белгилайдилар2. Бизнингча, бу қарашлар унчалик тўғри эмас, чунки жисмоний тўлғоқнинг бошлани­ши, туғиш жараёни­нинг бошланишидир. Бу вақтда ҳоми­лага зарар етказишни ҳомиладор аёлнинг соғлиғига зарар етказиш деб қарамоқ керак ва бу қилмиш Жиноят кодекси­даги шахснинг соғлиғига қарши жиноятлар учун жавобгар­ликни кўзда тутувчи бобининг тегишли моддаси билан квалификация қилиниши керак.
Шундай қилиб, одам ўлдиришнинг объекти деб, бошқа кишининг ҳаёти, яъни танасининг бирор қисми тўлғоқ жараёнида она қорнидан ташқарида пайдо бўлган вақтидан то биологик ўлимининг келиб чиқишигача бўлган жараёндир.

Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling