Криминология


Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш


Download 151 Kb.
bet9/12
Sana09.02.2023
Hajmi151 Kb.
#1179053
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ЖХ МК 2

Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш
Бу турдаги жиноятнинг объекти ижтимоий хавфли қил­миш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чега­расидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдиришни бартараф этадиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Мазкур жиноят объектив томондан ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чи­қиб, қасддан одам ўлдиришда ифодаланади.
Шу нормага асосан, ушлаш воситаси ва усулига, қил­мишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик дара­жасига, шунингдек, ушлаш шароитига мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳол­да ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади ( ЖК 39-моддасининг 2-қисми). ЖК 39-моддасининг 3-қисмида кўрсатилганидек, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида унга етказилган зарарнинг қонунийлигини баҳолашда, қилмишни содир этган шахсни ушланишдан қочиш мақсадида қилган ҳаракатлари, ушловчининг кучи ва имкониятлари, руҳий ҳолати ва ушлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади.


Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш – содир этилган жиноят хавфлилик даражасига ёки уни ушлаш вазиятига очиқ-ойдин номута­носиб равишда одам ўлдиришдир.

Содир этилган жиноятни Ўзбекистон Республикаси ЖК 101-мод­даси билан квалификация қилиш учун жиноятчини ушлаш пайтида унинг ўлимига сабаб бўлган ушлаш восита­ларини қўллаш вақтида ушловчининг ихтиёрида бошқа чора бўлмаганлигини англаб етганлигини аниқлаш лозим.


ЖК 101-моддасида кўрсатилган жиноят тўғри қасд билан ёки эгри қасд билан содир этилиши мумкин. Бу жиноятнинг мотиви зару­рий мудофаа чегарасидан четга чиқиб қасддан одам ўлдириш мотиви билан бир хил.
Бу жиноятнинг субъекти ушлашни бажараётган шахс ҳисобланади. Ушлашни бажараётган шахс нафақат қонун билан махсус вако­лат берилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, балки жиноят ва уни содир этган шахс ҳақида билган фуқаролар, жамоатчилик вакиллари ҳам бўлиши мумкин.

Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling