Криминология


Download 151 Kb.
bet5/12
Sana09.02.2023
Hajmi151 Kb.
#1179053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ЖХ МК 2

Қасддан одам ўлдириш
Жиноят кодексининг 97-моддаси икки қисмдан иборат бўлиб, ушбу модданинг 1-қисмида «оддий» одам ўлдирган­лик учун жавоб­гарлик белгиланган. Албатта, одам ўлдириш «оддий» бўлиши мумкин эмас. Жиноятни ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш инкор усули билан амалга оширилади. Ишда, яъни содир этилган қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган одам ўлдир­ганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларнинг мавжуд­лиги ва ЖК 98102-моддаларидаги енгиллаштирувчи ҳолатларнинг борлиги аниқланади. Агарда юқорида айтил­ган ҳолатлар бўлмаса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-модда­си 1-қисми билан квалификация қилинади1 .
Ўч олиш мақсадида, рашк туфайли, тузалмайдиган касал­ни азобдан қутқариш мақсадида жабрланувчининг илтимо­сига кўра, муштлашиш вақтида ўлдириш, безорилик белги­лари бўлмаса, ҳасад, қўрқоқлик ва ҳоказо туфайли содир этилган одам ўлдириш ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини қасддан ўлдиришдан бошқа барча ҳолатларда ўч олиш мақсадида шахсни ўлдирганлиги учун айбдор ЖК 97-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортилади. Дастлаб айтиб ўтилган ҳолатда одам ўлдирганлик ЖК 97-моддаси 2-қисми «г» банди билан квалификация қилинади, бунинг учун одам ўлдириш айнан шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида содир этил­ганлигини аниқлаш лозим бўлади.
Шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида одам ўлди­ришдан безорилик оқибатида одам ўлдиришни фарқ­лаш лозим. Безори­лик оқибатида одам ўлдиришга жабрла­нувчининг аҳамиятга эга бўлмаган ҳаракати (чекиш учун сигарета бермаслик, бирор-бир корхонанинг қаерда жой­лашганлигини айтмаслик ва ҳоказо) баҳона бўлади ёки у ҳеч бир сабабсиз ҳам амалга оширилади.
Ўч олиш мотиви жабрланувчининг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати туфайли бевосита одам ўлдирилишидан олдин ёки анча илгари вужуд­га келиши мумкин.
Шахсий муносабатлар туфайли бевосита ўлдириш содир бўлишидан аввал ўч олиш мотиви пайдо бўлган ҳолатларда, одам ўлдириш кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш ёхуд ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етка­зиш туфайли содир этилмаганлигини ҳам аниқлаш лозим.
Рашк туфайли одам ўлдириш ҳам ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади. Одам ўлдириш мотиви сифатида рашк ўзида ишончсизлик, эгоизм, қаҳр-ғазаб каби унсурларни жамлаган бўлади. Кўпинча рашк туфайли одам ўлдиришга эр ёки хотиннинг хаёлий хиёнат қилганлиги, жабрланувчининг турмушга чиқишга ёки уйланишга рози­лик бермаганлиги ёки жабрланувчининг никоҳсиз бирга яшаш тўғрисидаги таклифни рад этганлиги сабаб бўлади.
Агар қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисми назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, кимнинг айби билан бошлан­ганлигидан қатъи назар уришиш ёки мушт­лашиш вақтида одам ўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
Уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдирилганида қилмишни кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиққан ҳолда ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида қасддан одам ўлди­риш­дагидек жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Юқорида айтилган енгиллаштирувчи ҳолат мавжуд бўлса, уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдириш ЖК 98-, 100-, 102-моддаларининг бирортаси билан квалификация қилиниши лозим.
Қилмишни уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлди­риш деб квалификация қилиш учун фақат уришиш ёки муштлашиш бўлганлигини таъкидламасдан, балки жиноят­нинг содир этилиш мотиви ва ҳақиқий ҳолатларини аниқ­лаш зарурдир. Уришиш ёки муштлашиш содир этилган одам ўлдиришнинг бир жиҳати бўлиб, у муайян мотив (безорилик оқибатида, тамагирлик ниятида, рашк, ўч олиш, ҳасад ва ҳоказо туфайли) билан содир этилади. Одам ўлди­рилганида муштлашиш ва уришишнинг ўзи, муайян ҳолат­ни эътиборга олмаганда, қилмишни ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш учун зарурий белги ҳисоб­ланмайди.

Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling