Криминология
Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш
Download 151 Kb.
|
ЖХ МК 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектив томондан
- Физиологик аффект
Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш
Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш – физиологик аффект (кучли ҳаяжон, жазава) ҳолатидаги одам ўлдиришдир. Объектив томондан жиноят жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришдан иборатдир. Аффект деб, ўта кучли, тез пайдо бўладиган ва кучли, қисқа вақт ичида давом этадиган руҳий ҳолатга айтилади. Одамнинг аффект ҳолатида содир этадиган қилмиши «портлаш» каби ўтади. Аффект одамнинг руҳий ҳолати каби турли хил. Жаҳл, ғазаб, қўрқув, ғам, хурсандлик ва ҳ.к. аффектлари мавжуд. У ёки бу турининг мавжуд бўлиши уни шунга етаклаган ҳолатга боғлиқ. Физиологик аффект – қисқа муддатли, аммо жўшқин ҳис-туйғули ҳаяжонланиш, очиқдан-очиқ, қисқа муддатга тутақиб кетиш ва айни чоғда, ниҳоятда кучли, шиддатли кечинма, қаттиқ ғазабланишга айланиб кетувчи жаҳл, ваҳимага айланиб кетувчи қўрқув, чорасизлик даражасидаги қайғу бўлиб, бунинг натижасида айбдор ўз ҳаракатини назорат қилиш имкониятини ва уларни идора қилиш қобилиятини қисқа муддатга йўқотади. Аффектнинг психологлар ва психиатрлар аниқлашлари мумкин бўлган ўзига хос аломатлари мавжуд. Шу муносабат билан, психолого-психиатрик экспертиза ўтказилиши шарт. Экспертларнинг хулосаси суд томонидан иш бўйича бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланади. Айбдорнинг ҳаракатини ЖК 98-моддаси билан квалификация қилиш учун кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолати қуйидагилар натижасида юз берган бўлиши зарур: 1) жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат; 2) жабрланувчининг бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш эгри қасд билан содир этилиши мумкин. Бу ерда турли хил мотив бўлиши мумкин, одатда жабрланувчининг ғайриқонуний ҳаракатлари учун қасос бўлади. Албатта бу жиноят субъектив томонининг махсус аломати айбланувчининг махсус руҳий ҳолати – физиологик аффектдир. Тўсатдан рўй берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдиришда Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси 2-қисмида на-зарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлар, масалан, ўта шафқатсизлик билан ҳаракат қилган икки ёки ундан ортиқ шахс мавжуд бўлса ҳам қилмиш Ўзбекистон Республикаси ЖК 98-моддаси билан квалифи-кация қилиниши лозим. Download 151 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling