Криминология
Download 151 Kb.
|
ЖХ МК 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 97-моддаси 2-қисмида
- ЖК 97-моддаси 2-қисми
ЖК 97-моддаси 2-қисмида жазони оғирлаштирувчи ҳолатларда одам ўлдирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу нормада одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ўн еттита ҳолат назарда тутилган бўлиб, бу рўйхат ўзгармасдир, яъни ЖК 97-моддаси 2-қисмида кўрсатилган оғирлаштирувчи ҳолат бўлмаса, қилмиш ушбу норма билан квалификация қилинмайди. Аммо ЖК 97-моддаси 2-қисмида кўрсатилган оғирлаштирувчи ҳолатлардан бирортаси ёки бир вақтнинг ўзида бу ҳолатларнинг бир нечаси мавжуд эканлиги қилмишни ЖК 97-моддаси 2-қисми билан квалификация қилиш учун асос бўлади. Жиноят ушбу норма билан квалификация қилинганида, оғирлаштирувчи ҳолатнинг ҳар бири кўрсатилиши ва у жазо тайинланганида эътиборга олиниши лозим.
Жиноят ҳуқуқига оид адабиётларда қасддан жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда одам ўлдирганликни квалификация қилиш бўйича турли қарашлар мавжуд. ЖК 97-моддаси 2-қисмидаги ҳолатлар жиноят таркибининг элементларига кўра таснифланган. Ушбу таснифга биноан биринчи гуруҳга жиноятнинг объектига тааллуқли бўлган ҳолатларни киритиш лозим. Бу гуруҳга: а) икки ёки ундан ортиқ шахсни; б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни; в) ожиз аҳволда эканлиги айбдорга аён бўлган шахсни; г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини ўлдирганлик киради. Иккинчи гуруҳга кирувчи ҳолатлар одам ўлдиришнинг объектив томонига тааллуқли бўлиб, бу гуруҳга: а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда; б) оммавий тартибсизликлар жараёнида; в) ўта шафқатсизлик билан; г) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда одам ўлдириш киради. Учинчи гуруҳга одам ўлдиришнинг субъектив томони билан боғлиқ ҳолатлар: а) тамагирлик ниятида; б) миллий ёки ирқий адоват замирида; в) безорилик оқибатида; г) диний таассублар замирида; д) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида; е) бошқа бир жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида одам ўлдириш киради. Тўртинчи гуруҳга жиноятнинг субъектига тааллуқли ҳолатлар жамланган бўлиб, улар: а) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши ҳолатларини ўз ичига олади. Download 151 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling