Криминология
Download 151 Kb.
|
ЖХ МК 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН КАЗУСЛАР
5. СЕМИНАР САВОЛЛАРИ:
Ҳаётга қарши жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноят таркибининг умумий таҳлили. Қасддан одам ўлдириш учун жавобгарлик белгилари ва тушунчаси. Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятлари тушунчаси ва турлари. Жавобгарликни енгиллаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш. Эҳтиётсизликдан одам ўлдириш тушунчаси, жиноят таркибининг таҳлили. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш тушунчаси, жиноят таркибининг таҳлили МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН КАЗУСЛАР: М. маст ҳолда ўз уйида хотини билан жанжаллашиб қолиб, уни уради. Хотини уйдан узоқ бўлмаган жойда яшовчи ота-онасига хабар бериш учун қочиб кетиб, уйида қолган кичкина чақалоғини олиб келиши учун акаси Н.ни жўнатади. Кўчада Н. М.ни қўлида чақалоғи билан кўриб қолади. М. агар Н. унга яқинлашса, уни ҳам чақалоқни ҳам ўлди-ришини айтади. Н. чақалоқни унинг қўлидан олмоқчи бўлганида, М. қўлидаги пичоғини унга санчиб олади. Эксперт хулосасига кўра жабрланувчининг қорнида ва ичакларида унинг ҳаёти учун хавфли бўлган шароит юзага келган. М.нинг ҳаракатларига баҳо беринг. В. Т.нинг синглисини ўлдиради. Бундан ғазабланган Т. В.ни ҳақо-ратлаб, унинг ўзини ўлдирмоқчи бўлганида, у қочиб қутулади. Орадан 5 кун ўтиб, Т. уни кўчада учратиб қолади. В. яна қочиб кетаётганида, уни орқасидан етиб олган Т. унинг бир нечта жойига пичоқ уради ва нати-жада В. ҳаётдан кўз юмади. Т.нинг ҳаракатларини баҳоланг. Ф.нинг эри Д. уйига Б.ни меҳмонга чақиради. Улар спиртли ичим-лик истеъмол қилишганидан сўнг маст бўлиб қолган мезбон ухлаб қолади. Орадан бир қанча вақт ўтиб, уйғониб хотини ва Б.ни яқин алоқада бўлаётганини кўриб қолди. Жаҳли чиққан Д. Б. билан дўппос-лашиб кетди. Бир-бирига оғир тан жароҳатлари етказилганлиги натижа-сида орадан 3 кун вақт ўтиб, Д. ҳаётдан кўз юмди. Б. эса касалхонада 16 кун даволангач, соғайиб чиқди. Масалани ҳал қилинг. Ҳомиладор Н. эри ўлгандан кейин 3 та фарзанди билан отасининг уйида яшаётган эди. Қорнидаги фарзандининг туғилишини истамаган Н. болани туғиб, хилват жойга ташлаб кетади, оқибатда чақалоқ кўп вақт ўтмай ўлади. Н.нинг қилмиши ЖКнинг 99-моддаси билан квалифи-кация қилиниб, жиноий жавобгарликка тортилади, прокурор эса уни ҳаракатларини ЖКнинг 97-моддаси талабларига асосан қайта квалифи-кация қилиш зарур деб топади. Прокурорнинг қарори тўғрими? Магазин қўриқчиси Ж. тунги навбатчиликдан чиқиб, ўқланган қуролини уйидаги кроват тагига қўйиб, ўз ишлари билан кўчага чиқиб кетади. Бундан бехабар бўлган хотини Л. қуролга бехосдан тегиб кетиб, оқибатида қурол отилади ва Л.га тегиб, у воқеа жойида ҳалок бўлади. Ж. жиноий жавобгарликка тортиладими? М. О. билан жинсий алоқада бўлиб юриб, ундан ҳомиладор бўлади. О. бундан хабар топгач унга уйланиш истаги йўқлигини билдиради. Яшаш жойига ва зарур шарт-шароитга эга бўлмаган М. О.дан туғилган қизини туғилиши билан ўлдиради. М.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. З. оғилхонада маст ҳолда ётган эрини қўшнисидан уйига олиб киришга ёрдамлашишни сўрайди. Зинадан эрини кўтариб олиб чиқари-шаётганида З. уни оёқларини кўтара олмасдан тушириб юбориши оқи-батида эри бетонга боши билан урилиб, ҳаётдан кўз юмади. З. жиноий жавобгарликка тортиладими? Топшириқ
7. МУСТАҚИЛ ЎҚИШ УЧУН АДАБИЁТЛАР: Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 13-сонли қарори. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида» ги 20-сонли қарори. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2007 йил 14 ноябрдаги “Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 15-сонли қарори. Абдурасулова Қ.Р. Жиноят қонунида ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятларини квалификация қилиш асослари. Жиноят қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари. Илмий-амалий конференция материаллари. - Т.: ТДЮИ, 2010. -Б. 170-177. Абдурасулова Қ.Р., Қодиров Ж.Ғ. Жиноят қонунида ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятларини кавалификация қилиш асослари. Жиноят қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари. Илмий амалий конференциялар материаллари тўплами. Т.: ТДЮИ, 2010. –Б. 168-170. Абзалова Х.М. Убийство, совершенное с особой жестокостью // ТДЮИ Ахборотномаси. – Ташкент, 2009. - № 3. – С.109. Абзалова Х.М. Проблемы квалификации умышленного убийства способом, опасным для жизни других лиц. // ТДЮИ Ахборотномаси. – Ташкент, 2009. - № 7. – С.80. Абзалова Х.М. История преступления в виде умышленного убийства // Наука и молодежь. – Ташкент, 2011. - № 2. – С.79. Абзалова Х.М. Есть ли необходимость дополнить п. “е” ч.2 ст.97 УКРУз // Жиноят конунчилигини такомиллаштириш муаммолари (посвященно 15-летию принятия Уголовного Кодекса). – Т.: ТГЮИ, 2010. – С.317. Абзалова Х.М. История развития законодательства, предусматривающего ответственность за умышленное убийство // Республиканский межвузовский сборник «Актуальные вопросы в области технических и социально-экономических наук». – Ташкент, 2011. – С.359. Абзалова Х.М. Убийство, сопряженное с изнасилованием // ТДЮИ Ахборотномаси. – Ташкент, 2009. - № 6. – С.96. Абзалова Х.М. Boпросы определения понятия умышленного убийства в аспекте совершенствования уголовного закона Республики Узбекистан // ТДЮИ Ахборотномаси. – Ташкент, 2011. - № 1. – С.89. Крутько О. Concerning the definition of mercenary motives as the circumstance aggravating responsibility for deliberate murder.//Ж. Демократизация и права человека. – 2005. – № 1 (25).-С.78-82. Крутько О. Delimitation of murder and deliberate grievous bodily injury entailed the death of the victim.//Ж. Ҳуқуқ-Право-Law. – 2004.- № 4 (28).-С .47-48. Крутько О. Milliy yoki irqiy adovat zamiridagi qotillik. //Ж. Qonun himoyasida. – 2004.- № 10 (106). –С. 36-37. Крутько О. Виктимологическая профилактика убийств. // Ёш олимлар илмий мақолалари тўплами. - 2005.- №1(1). –С. 117-119. Крутько О. К вопросу о разграничении убийства из корыстных побуждений и убийства, сопряженного с разбоем.//Ж. Давлат ва ҳуқуқ. – 2004.– № 3 (19). –С. 35-37. Крутько О. Қасддан одам ўлдириш, мазкур жиноий қилмишнинг мотивлари. //Ж. Ҳаёт ва қонун. – 2005. – № 3 (102). –С.38. Крутько О. Қасддан одам ўлдириш.//Ж. Ҳаёт ва қонун. – 2004.-– № 5 (98). –С.42-43. Крутько О. Констатация смерти человека при квалификации убийства и проблема эвтаназии. // Ёш олимлар тўплами.-2003. -№5.–С.109-116. Крутько О., Рустамбаев М.Х. Виктимное поведение как одно из условий, способствующих совершению умышленных убийств. //Ж. Давлат ва ҳуқуқ. – 2005. – №3 (25). –С.25-26. Крутько О. Некоторые проблемы квалификации убийства, совершенного за вознаграждение.// Бюллетень Верховного суда Республики Узбекистан. – 2004. - № 4 (63). –С.50-52. Крутько О. Некоторые проблемы квалификации умышленного убийства из хулиганских побуждений.//Ж. Давлат ва ҳуқуқ. – –2002. – № 2 (10).-С.56-62. Крутько О. О начальном моменте жизни человека. // Ж.Научные труды академии финансовой полиции.-2003.- №4. –С.173-184. Крутько О. О праве на жизнь в Конституции Республики Узбекистан. // Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик давлат пойдевори мавзусидаги илмий-амалий анжуман материаллари. 14 феврал 2004. –Т.: ТДЮИ, - 2004. - С.139-141. Крутько О. Общесоциальное предупреждение совершения убийств.//Ж. Давлат ва ҳуқуқ. – 2005. – №2 (24). –С.33-35. Крутько О. Объект убийства. //Ж. Давлат ва ҳуқуқ. – 2003. – № 4 (16). –С.41-44. Крутько О. Определение понятия убийства. // Ёш олимлар илмий мақолалар тўплами. –Т.: ТДЮИ, 2004.-№7. -С.163-170. Крутько О. Причинная связь как необходимый признак оконченного убийства. //Ж. Давлат ва ҳуқуқ. – 2004.-– № 1 (17). -С.36-39. Крутько О. Убийство путем бездействия: его признаки и отличие от оставления в опасности. //Ж. Демократизация и права человека. – 2004. - №1 (21). –С.123-125. Крутько О. Убийство: однозначно ли трактуется уголовным законом его понятие?//Ж. Ҳуқуқ Право Law. – 2004. – № 1 (25). –С.37-38. Крутько О. Характеристика личности преступника, осужденного за особо тяжкое убийство. // Ж. Давлат ва ҳуқуқ. – 2004.-– № 6 (22). –С.48-50. Ниёзова С.С. Жиноят қонунчилигини такомиллаштиришда кучли руҳий ҳаяжонланиш (аффект) тушунчаси ва унинг ўзига хос белгилари. Жиноят қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари (Жиноят кодексини амалга киритилганлигининг 15 йиллигига бағишланади). – Т.: ТДЮИ. 2010, -Б. 88-94. Ниёзова С.С. Шахсга қарши жиноятлар, уни ўрганишда жабрланувчи (қурбон)нинг ўрни. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси. 4-сон. Т.: 2009. - Б.54-56. Тохиров Ф. Шахсга қарши жиноятлар ва уларнинг юридик таҳлили (Монография). –Т.: Янги аср авлоди, 2001. -7,5 б.т. Download 151 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling