Криминология


Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш


Download 151 Kb.
bet11/12
Sana09.02.2023
Hajmi151 Kb.
#1179053
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ЖХ МК 2

Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш

Жиноят кодексининг 103-моддасида назарда тутилган жиноятнинг объекти инсон ҳаётини олий қадрият деб тан олиш, ҳар қандай инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ва у билан раҳмсиз муомала қилишга йўл қўймаслик билан боғлиқ ижтимоий муносабат­лардир.


Бу жиноят объектив томондан моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлмаган (ЖК 103-мод­даси 1-қисми) ёхуд моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган (ЖК 103-моддаси 2-қисми) шахсга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини мут­тасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлди­риш ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказишда ифодаланади.
Айбдор содир этган қилмишни Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-моддаси билан квалификация қилиш учун айбдор­нинг жабрла­нувчига нисбатан раҳмсиз муомала қилиши ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камси­тиши натижасида ўзини ўзи ўлдириши ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказганликни аниқлаш лозим.
Кўпинча ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш айбла­нувчининг ҳаракатлари билан амалга оширилади. Жабрла­нувчига нисбатан баданига оғир шикаст етказиш, қийнаш, туҳмат қилиш, зўрлик билан ҳаракатланиш ҳуқуқи­ни чега­ралаш ва ҳ.к. каби ҳаракатлар қўлланил­ган бўлиши мумкин. Лекин бу жиноятни ҳаракатсизлик билан ҳам амалга оши­риш мумкин (овқат, сув, кийим, турар жой ва бошқа зарур неъматлардан маҳрум этиш).
Шахснинг ўзини ўзи ўлдириши ёки ўз жонига суиқасд қилиш вақтидан жиноят тугалланган деб ҳисобланади.
Айбдорнинг қилмишини Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-моддаси билан квалификация қилиш учун жабрланув­чининг ўзига нисбатан раҳмсиз муомала қилиниши ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камси­тилиши натижасида ўзини ўзи ўлдирганини ёки унга суи­қасд қилганлигини аниқлаш зарур, яъни айб­дорнинг муомаласи ва юз берган оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш керак.
Ўзини ўзи ўлдириш ёки унга суиқасд қилиш ўйнаш бўлиш, никоҳ тузишни рад этиш, эр-хотиндан бирининг бевафолиги, ишдан ноқо­нуний бўшатиш, лавозимини пасай­тириш кабиларнинг натижаси бўлса, шахснинг қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-моддаси билан квалифи­кация қилиниши мумкин эмас.
Агар жабрланувчи моддий томондан ёки бошқа жиҳат­лардан айбдорга қарам бўлмаса, айбдор ЖК 103-моддаси 1-қисми билан, башарти бундай қарамлик бўлса, ЖК 103-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортилади.
Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш субъектив то­мондан эгри қасд ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилади.
Ушбу жиноятнинг субъекти Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-мод­даси 1-қисми бўйича 16 ёшга тўлган шахс, 2-қис­ми бўйича эса, моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан жабрланувчи қарам бўлган шахс ҳисобланади.



Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling