Leksiya mashg‘ulotlarining mavzulari


Чизма геометрия ва чизмачилик фанларининг долзарб илмий муаммолари ҳақида фикрлар


Download 1.3 Mb.
bet7/12
Sana08.01.2022
Hajmi1.3 Mb.
#238888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-МАРУЗА

Чизма геометрия ва чизмачилик фанларининг долзарб илмий муаммолари ҳақида фикрлар.

Техниканинг ривожланиши дунё миқёсида чизма геометрия ва инженерлик графикаси фанларининг ривожланишига боғлиқдир.

Тараққиёт даражасига энг асосий кус илм, фан ва техника ҳисобланади.

Махсус геометрия Госпар Монж тили билан айтганда «Чизма техниканинг тилидир», «Чизма геометрия эса шу тилнинг грамматикасидир».

Барча умумтехника ва инженерлик йўналишидаги фанларни ўрганиш, ўзлаштириш учун инженерлик графикаси фанларининг роли беқиёс катта. Шунинг учун тасвирий санъат, чизма геометрия ва инженерлик графикаси фанлари ўзаро узвий боғлиқдир. Мазкур фанлардан нафақат техника йўналишидаги олийгоҳларда, балки касб-ҳунар коллежларида академик лицейларда ва умумтаълим мактабларида ҳам юқори савияда билим бериб борилса, мақсадга мувофиқ деб биламиз (М.Жураев доц., Н.Юсупова асс. АКХИ).

Ҳар қандай ҳунармандчиликни, техника ва тиехнологиянинг эскисини янгилаш – ясаш учун, янгисини эса яратиш учун, унинг аввало чизмаси бўлса, лойиҳаси яратилади. Маълумки, ўлчамлари бир-биридан кам фарқ қиладиган масалаларни ечишда, чизмаларни чизишда ортогонал проекциялаш, тўғри бурчакли проекциялаш усули энг қулай усул ҳисобланади. Ҳар бир жисмни, детални аксонометрик проекцияси, яъни яққол тасвири бўлғуси мутахассисни фазовий тушунчасини ривожлантиради, кўз олдига келтириш ва тасаввур қилиш қобилиятини ўстиради. Аксонометрик проекциялар, яъни чизмалар техникавий расмчилик билан чамбарчас боғлиқ равишда олиб борилса, ўрганилса, ўқувчи ёки талабанинг тафаккури янада теранлашади ва ривожланади.

Умумтаълим мактабларида тасвирий санъат ва расмчилик фанлари билан биргаликда чизмаларни чизиш ва тахт қилишда тўғри бурчакли проекциялаш усулларидан фойдаланиш, буюм ёки деталларни аксонометрик кўринишларини, машинасозлик йўналишидаги деталларни, буюмларни номларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Қишлоқ ва халқ хўжалиги коллежларида, олий ўқув юртларида чизма геометрия ва чизмачилик фанлари, яъни геометрик бўлимларидан бошлаб машинасозлик бўлими, кинематик ва электр схемаларнинг чизмалари, шартли белгилари янада чуқурроқ ўрганилиши лозим.

Қишлоқ хўжалиги ҳамда халқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришда техниканинг роли аҳамияти жуда муҳимдир.

Барча ишлаб чиқишларда, яъни замонавий технологиянинг қўлланиши муносабати билан ва чет эллардан келтирилаётган асбоб ускуналар, механизмлар, машиналар, мослмаларни амалда тадбиқ этилаётганлиги сабабли мутахассисларни янада малакали қилиб тайёрлаш муҳим вазифамиздир.

Янги технологияларнинг қўлланиши муносабати билан чизма геометрия ва чизмачилик фанларида ўрганиладиган барча билимларни ва ер сиртига боғлиқ чизмаларни компьютердаги программалардан фойдаланиб ишлаш, яъни янги технология тизимини қўллаш ўқувчи ва талабани янада билимини чуқурлаштиради. Компьютердан фойдаланиш талабаларнинг билимларни оширишда самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Талаба чизма геометрияда барча масалаларни ишлаб, чизмаларини чизиб ва аксонометрик проекциялаш усулларидан фойдаланиб деталларнинг яққол тасвирларини чизиш ёки кўришни ўрганади. Интернет алоқаларига чиқишда жаҳон технологиясини ва жаҳон стандартлари ва чизмаларини тахт қилишни технологик усулларини ўрганиш ҳақида маълумотга эга бўладилар. Талабалар учун давр тақозосига кўра лотин алифбосида Ушбу фанлардан услубий, ўқув қўлланмалар ва дарсликлар, адабиётлар етишмаганлиги учун уларни яратиш ҳозирги долзарб мавзу.

Мустақил ватанимизда фан ва техниканинг ўсиб бориши келажакдаги ёш мутахассисларимизнинг барча соҳаларда ишлашлари фан чўққиларини эгаллашлари учун асосий фанлар қаторида юқорида қайд этилган фанларни яна ҳам чуқур ўргатишимиз шарт ва лозимдир.

Шунинг учун барча техника йўналишидаги ўқув юртларида шу жумладан инженерлик соҳкасидаги олий ўқув юртларида чизма геометрия ва инженерлик графикаси фанларига ажратилган соатлар кўпайтирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ўрта асрларда яшаб ижод этган буюк қомусий олим Ал – Фаробий (870-950 йил) қуёш энергиясидан фойдаланиш имконини берувчи параболоидни ясашнинг оддий усулларини таклиф этади ва унинг қанчалик қувватга эга эканлигини ёзиб қолдиради.

Агар биз қуёш нурлари ёрдамида бирор масофада турган буюмни ёндирувчи ойнани ясамокчи бўлсак, аввало ойнани ҳосил қилувчи лекалони ясаб олишимиз лозим. Бунинг учун доира ўтказамиз. Унинг радиуси биз ёндирмоқчи бўлган “буюм” орасидаги масофага тенг. Бу доира АВС бўлсин. Унинг АDС диаметрини ўтказамиз. СD чизиққа С нуқтадан бошлаб бир хил кесмаларни ўлчаб, қўямиз. Кесмалар қанча кичик бўлса лекало шунчалик аниқ ва яхши бўлади. Бу кесмалар CF, FH, HG, GE ва ED бўлсин. D, E, G, H ва F нуқталар орқали СD га тўғри бурчак остида чизиқлар ўтказамиз ва уларни B, I, K, L ва M нуқталаргача икки томонга давом эттирамиз. С ва В, С ва I, С ва К, С ва L, С ва М нуқталарни туташтирамиз (1 шакл).



1-шакл

СМ кесмага тенг FN кесмани CL га тенг HX кесмани СК кесмага тенг GO кесмани CI га тенг EP кесмани СВ кесмага тенг DS ни ясаймиз.

С,N,X,O ҳамда S нуқталарни туташтирамиз ва бу чизиқ бўйича лекалони ҳосил қиламиз. Ундан кейин металдан, масалан темир, бронза, мис ёки қалайдан ойна ясаймиз ва уни ялтирагунча силлиқлаштирамиз. Агар ойна эгри бўлган бўлса, уни лекало ёрдамида шундай тузатамизки, С нуқта лекалонинг ўртаси билан устма-уст тушсин. Агар лекало ойна билан устма-уст тушса, биз катта ёндириш қувватига ага бўлган ёндирувчи ойнага эга бўламиз.

Ёндирувчи ойна учун лекало ясашнинг иккинчи усули. Агар биз буни ясашни хоҳласак, ихтиёрий масофа оламиз. Фараз қилайлик, унинг ярми АВ кесма бўлсин ва уни унинг йўналишига давом эттирамиз.



В нуқтадан СВ чизиққа DВ чизиқни перпендикуляр жойлаштирамиз ва уни иккала томонга давом эттирамиз. ВС чизиқда ўзаро тенг кичик ВЕ, EG, GH ва HC чизиқларни ўлчаб қўямиз (2-шакл).

-шакл

АЕ ни F нуқтада тенг иккига бўламиз ва маркази F нуқтада бўлган FA радиусли айлана чизамиз. У ВD чизиқни J нуқталарда кесади. J нуқталардан АС чизиқка параллел, Е нуқтадан эса ВD га пераллел чизиқлар ўтказамиз ва L нуқталарни ҳосил қиламиз. Ундан кейин АG чизиқни М нуқтада тенг иккига бўламиз ва маркази М нуқтада бўлган МА радиусли айлана чизамиз. У ВD чизиқни N нуқталарда кесиб ўтади. N нуқталардан АС чизиққа параллел Х нуқта ҳосил бўлгунча NX чизиқни ўтказамиз. Энди. АН ни О нуқтада тенг иккига бўламиз ва маркази О нуқтада бўлган ОА радиусли айлана чизамиз. У ВD чизиқни Р нуқталарда кесади. Р нуқталардан ВС чизиқка параллел, Z нуқта ҳосил бўлгунча PZ чизиқ ўтказамиз. B, L, X ва Z нуқталарни эгри чизиқ ёрдамида туташтириб лекалони ҳосил қиламиз. Агар лекалони текшириш керак бўлса унинг В нуқтасини ойнанинг уртасига жойлаштириш лозим. Шундай қилиб катта ёндириш қувватига эга бўлган ёндирувчи ойнани ҳосил қиламиз (О.У.Мавлонов, к.ўқ. М.А.Мирханова, к.ўқ., Бухоро ОО ва ЕСТИ). Адабиёт: 1. Ал – Фароби Математичесике трактаты “Наука” Алма – Ата 1972


Графика тарихи ва тараққиёти фанини ўқитиш ҳақида.

Олий педагогика университетларида «Чизмачилик» фанидан тайёрланаётган ўқитувчиларга «Чизма геометрия ва чизмачилик» фанларининг назарий ва амалий машғулотларини ўқитиш билан бир қаторда шу фанларнинг тарихи ва уни ривожланиш йўналишларини акс эттирувчи «Графика фанлари тарихи ва тараққиёти» деб номланувчи фанни ўқув режасига киритилиши ва унинг ўқитилишини ташкил қилиш фан мутахассислари олдига қўйилган шу куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади (Ш.Муродов, ТДПУ профессори, Н.Ташимов, ТДПУ ўқитувчиси). Бу масалани ҳар томонлама назарий ва услубий томондан узил кесил ҳал қилиш учун:


          • биринчидан, «Графика фанлари тарихи ва унинг тараққиёти» фанининг номланишига аниқлик киритиб, унинг мазмунига нималар киритилишини белгилаш лозим;

          • иккинчидан, бу фанни «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси» йўналиши ўқув режасининг танлов бўлимидан асосий фанлар гуруҳига киритиб етарлича тегишли дарс соатлари ажратиш керак.

          • учинчидан, ажратилган дарс соатларини маъруза ва амалий машғулот дарсларига бўлиб, фаннинг намунавий дастури, ишчи дастури ва календар режаларини тузиш ва ниҳоят, фанни ўқитиш ва ўрганиш учун тегишли ўқув адабиётлари (дарслик ва ўқув қўлланмалар)ни яратиш зарур.

Бизга маълум бўлишича, «Графика фанлари тарихи ва тараққиёти» фанини ўқитишга доир хорижий, МДҲ мамлакатларида ва Ўзбекистон Республикасида бирорта махсус адабиёт мавжуд эмас ҳамда бу ҳақдаги илмий манбалар тарқоқ бўлгани учун дастлаб ҳар бир мавзуларни ёритишга асос бўлган тарихий манбаларни «Графика фани тарихи ва тараққёти»га тегишли маълумотлар йиғиш зарур. Шу билан бир қаторда фанни ўқитишда турли касб-ҳунар соҳаларида ва бошқа фанларни ривожлантиришга ишлатиладиган график тасвирларнинг юзага келишида асос бўлиб хизмат қилувчи турли тарихий далиллар тўғрисида илмий маълумотлар бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Фаннинг мазмунини унинг шу кунга қадар эришган илмий ютуқлари асосида шакллантириш мантиқ илми ва таълим назарияси талабларига риоя қилиш тавсия этилади.

Тарихий давр босқисларидан мисоллар келтираётган пайтда ўша даврнинг иқтисодий-сиёсий аҳволи бўйича қисқа маълумотлар бериб бориш билан барча даврнинг шу томонини ёритишга берилиб кетмаслик: мисолларни танлашда уларнинг камроқ бўлсада, аниқ бўлишига аҳамият бериш зарур.

Фаннинг ривожланишида ўз хиссаларини қўшган етук олимлар, ҳунар эгалари номларини ҳурмат билан тилга олишлик, уларнинг хизматларига холисона баҳо бериб бориш ва ҳ.к.ларга эътибор бериш лозим.

Касб-ҳунар коллежлари ёки умумтаълим мактабларида «Чизмачилик» фанини ўқитадиган ҳар бир ўқитувчи бирор мавзу бўйича дарсларни ўтиш жараёнида дарс мавзусини реал ҳаётда қўлланишини ва бошқа фанлар билан бевосита боғлиқлиги билан бирга мавзуга оид маълумотларнинг тарихи ва тараққиёти тўғрисида ҳам тушунчалар бериб бориши мақсадга мувофиқ бўлади.

5140700 – тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши бўйича касб-ҳунар коллежлари учун тайёрланадиган «Чизмачилик» фани ўқитувчиларига «Графика фанлари тарихи ва таракқиёти» фанини илк бор ўқитилишини эътиборга олиб, унинг ўқитиш мазмунига қуйидаги йўналишларни киритиш мумкин.

Мавзуларда Марказий Осиё ҳудудида яшаб ўтган қомусий олимларимиз, Муҳаммад ал Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобоий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино ва ҳоказоларнинг астрономия, геодезия, оптика, геометрия ҳақидаги асарларида баён этилган графика фанлари қайси ёки қандай йўналишлари билан шуғулланганликлари ҳақидаги маълумотларни келтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан:

Аҳмад Фарғоний (?-861) буюк астроном, математик ва географик олим. Унинг тўлиқ исми Абул Аббос ибн Муҳаммад ибн Касир Фарғоний. Европаликлар уни Алфраганус деб атаганлар. Фарғоний ўзининг «Астурлоб ясаш ҳақида» номли асарида стереографик проекциялар ҳақида маълумотлар берган. Бунда сферанинг S нуқтасидан шу нуқтага диаметрал қарама-қарши S' нуқтасидаги уринма Р текисликка проекцияси ҳақида унинг қуйидаги хоссаларини баён қилган.

Сферада ётган айланалар Р текисликка айланалар кўринишида ёки айланалар сфера марказидан ўтса, тўғри чизиқлар кўринишида проекцияланади.

Стереографик проекцияда сферада ётган эгри чизиқлар орасидаги бурчаклар Р текисликка проекцияланган эгри чизиқлар орасидаги бурчакларга тенг бўлади.

Сфера SS' диаметр атрофида бурилганда Р текислик ҳам у нуқта атрофида худди ана шу бурчакка бурилади.

Бу хоссалар Фарғонийгача яшаган олимлар асарларида (масалан, Птоломей) учраган. Аммо улар бу хоссаларнинг исботини бермаганлар.

Форобий (873-950) Ўрта Осиёлик буюк қомусчи олим. Унинг тўлиқ исми Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон Форобий. Унинг «Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи» асарида ўрта асрларда мавжуд бўлган 30 дан ортиқ фаннинг таърифи берилган ва уларнинг ҳар бирининг тутган ўрни ҳақида сўз юритилади.

Асарнинг 2-қисми – геометрия бағишланган бўлиб, мавжуд нарсаларнинг турли қисмлари ҳар хил шаклдан иборат бўлиб уларни ўлчашни ўрганадиган фан зарур бўлганидан геометрия фани вужудга келган. Асарда «Геометрия ўлчовчи фан, биз у орқали ўлчовни биламиз, сиртлар ва ҳажмларни ўзаро таққослаймиз» дейилган.

Асарнинг 3-қисми кузатиш (оптика) ҳақидаги фан бўлиб, у ҳам геометрияга тегишлидир, фигураларнинг кўринишлари шакллари объективлар орасидаги масофаларнинг ёруғлик ва нурдан фойдаланиб ўрганади.

7-қисми механика ҳақида. Бунда Форобий содда механизмларни чизмалар асосида ясаш усулларини кўзда тутади.

Беруний (973-1048) ўрта асрнинг буюк қомусчи олими. Унинг тўлиқ исми Абу Райхон Беруний Муҳаммад ибн Аҳмад. Беруний асарларида математика, геодезия ва астрономияга ҳамда фаннинг бошқа соҳаларига қўшган ҳиссасини ёзиб қолдирганлигини ҳам кўриш мумкин.

Берунийнинг шоҳ асарларидан бири «Қонуни Маъсудий» деб аталади. Бу асар асосан астрономияга оид бўлса ҳам, Берунийнинг математикага оид, яъни тригонометрия, геометрия, сферик тригонометрияда қилган анчагина кашфиётлари шу асарда чизмалар ёрдамида баён этилган.

Берунийнинг фикрича бирор буюмни куб ичига жойлаштириб, унинг олд, юқори, чап, ўнг, орқа ва таг томонларидан қаралса, кубнинг ён ёқларида буюмнинг тасвири ҳосил бўлади. Буюмнинг бу тасвирларига асосан у ҳақида ёки унинг элементлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш мумкин. Берунийнинг бундай қарашлари ҳозирги замон муҳандислик графикасида қўлланадиган ГОСТ 2.305-68 даги асосий 6 та кўринишларга мос келади.

Ибн Сино (980-1037) - унинг тўлиқ исми Абу али ал-Ҳусайн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али. Жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган Ўрта Осиёлик буюк қомусий олим. Ғарбда у Авиценна номи билан машҳур.Унинг «Донишнома» асарининг «Геометрия» бўлимидаги 4-боби циркул ва чизғич ёрдамида ясашга доир масалаларга бағишланган. Олимнинг «Меъёр ал-акул» асарида оддий машина механизмларини бир-ирига улаш йўли билан кам куч сарф қилиб, оғир юкларни керакли масофага кўтарувчи механизмлар яратганлигини кўриш мумкин. Бу механизмларни яратишдан олдин унинг чизмалари тўғри бурчакли ва аксонометрик проекцияларда тасвирланган.

Юқоридаги ва шу сингари бошқа тарихий маълумотлардан «Чизмачилик» дарслари жараёнида фойдаланиш мумкин.

2.Эрамиздан олдинги даврларда қадимги грек олимларининг геометрик тушунчаларни кашф қилган алломалар ва уларнинг ишлари тўғрисидаги маълумотлар бериш мумкин. Масалан:

Аполлоний Пергский (260-170 мил. ав.) – Евклиднинг ўқувчиси, Александрия мактаби вакили, қадимги грек математиги ва астрономи. Унинг асосий ишларидан бири саккизта китобга «конус кесимлари»нинг назарий асосларини тўлиқ баён этган ва уларнинг аналитик ва проектив усулларини ривожлантирган.

Архимед (287-212 мил. ав.) қадимги грек олими. Сиртларнинг юзаларини, ҳар хил шакл ва жисмларнинг ҳажмларини аниқлашни ишлаб чиққан. Асосий асарларида статика ва гидростатикада қонунлар яратиб, уларни математика, табиатшунослик ва техникада қўлланишини берган. Кўпгина ихтиролар яратувчисидир.

Евклид (III аср мил. ав.) қадимги грек математиги Александрияда ишлаган. Унинг «Негизлар» асаридан ёки унга асосланиб ёзилган геометрия дарсликларидан икки минг йил давомида геометрия фанининг барча мутахассислари фойдаланиб келмоқдалар. Евклид барча геометрия тушунчаларини 13 та китобга киритган. Биринчи китоби 13 та таърифдан бошланиб, унда тўғри чизиқларни ўзаро вазиятлари ҳамда учбурчаклар, тўғри тўртбурчаклар, параллелограммнинг асосий хоссалари келтирилган. Иккинчи китобда геометрик алгебра баён қилиниб, квадрат тенгламалар геометрик чизмалар ёрдамида ечилади. Учинчи китобда доира, уринма ва ватарлар хоссалари, тўртинчи китобда мунтазам кўпбурчаклар хоссалари келтирилган. Охирги китоблар геометрия стереометрия бўлимига бағишланган.

Менехм (IV аср мил. ав.) қадимги грек математиги бўлиб, у конус кесимларини ҳосил бўлиши ва уларни чизишда махсус асбобларни кашф қилган.

Бу каби тарихий маълумотларни чизмачилик тўгараги қатнашчиларига тавсия этиш мумкин.

3. Европа мамлакатлари олимлари масалан, Леонардо да Винчи, Марк Витрувий, Леон Альберти, Альбрехт Дюрер, Жерар Дезарг ва бошқаларнинг уйғониш даврининг турли босқичларидаги геометрик қарашлари қачон ва кимлар томонидан қандай йўналишларда графика тараққиётига доир маълумотлар бериш мумкин.

4. Француз математик- геометрии ва инженери Госпар Монж «Чизма геометри» фани асосчиси эканлиги, унинг ҳаётий ва илмий фаолияти. Монж методини мазмуни ва уни амалиётнинг турли соҳаларида қўлланишини дарс жараёнларига киритиш мумкин.

5. Россияда Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фанларини олий техника ўқув юртларида ўқитилиши ва бу фанни илмий ва методик томондан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган машҳур олимлар Севастьянов Я.А, Ринин Н.А, Курдюмов В.И, Макаров Н.И ва бошқаларнинг илмий методик фаолиятлари ҳамда Совет тузуми даврида Россияда «чизма геометрия» фаннинг ривожланишига энг катта ҳисса қўшган профессорлар. Четверухин Н.Ф, Котов И.И, Фролов А.С, Рижов Н.Н. ва бошқаларнинг илмий педагогик фаолиятлари баён этиш тавсия этилади.

6. Украина «Графика» фани мактабининг асосчиси профессор Колотов С.М ва унинг ўқувчилари профессорлар Михайленко В.Е, Подгорний А.Л., Ковалёв С.Н., Павлов В.А. ва бошқаларнинг илмий педагогик фаолиятлариҳақида тарихий маълумотларни келтириш мумкин.

7. Ўзбекистон Республикасида Олий ўқув юртларининг ташкил топиши билан Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси кафедраларининг тузилиши, бу фанларнинг ўқитилиши ва ривожланиш босқичлари;

Ўзбекистонга айрим машҳур рус олимлар профессорлар С.М. Колотов, Гордон В. О., Громов М. Я ва бошқаларнинг Олий техника ўқув юртларида чизма геометрия фанининг ўқитилиши ва методик адабиётларнинг яратилишига қўшган ҳиссалари ҳақидаги маълумотларни бериш мумкин.

Ўзбекистон олимларидан Р.Хорунов, Ю.Қирғизбоевлар биринчилардан бўлиб ўзбек тилида чизма геометрия ва чизмачилик курсларидан олий техника ўқув юртлари учун бир нечта дарслик ва ўқув қўлланмалари яратганликлари ва ўзбек график атамаларининг пайдо бўлиши ва унинг тараққий қилиши;

Ўзбекистонда 05.01.01 «Амалий геометрия ва муҳандислик графикаси» мутахассислиги бўйича юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш учун Тошкент Темир йўллар институти «Графика» кафедраси базасида аспирантурада ўқиш ташкил қилиниши ва бу мактаб фаолияти.

1963 йилдан бошлаб Республикамизнинг турли олий ўқув юртларида чизма геометрия ва муҳандислик графикасидан дарс олиб борувчи педагоглардан Киев қурилиш инженерлари институтидаги (ҳозирги Киев миллий архитектура-қурилиш институти) «Чизма геометрия ва чизмачилик» кафедрасида Украинада хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор С.М.Колотов (1880-1965) раҳбарлигидаги илмий мактаб аспирантурасида таълим ола бошладилар. Бунинг натижасида Ўзбекистонда фаннинг ривожланишига қулай омиллар ҳосил бўлиши, мамлак

атимиздаги 28 фан номзодларидан 26 таси (улардан 4 та профессорлар) Киев илмий мактабининг раҳбарлари профессорлар В.Е.Михайленко, А.Л.Подгорный, С.Н.Ковалев ва бошқалар раҳбарлигида диссертациялар ҳимоя қилинган. 05.01.01 «Амалий геометрия ва муҳандислик графикаси» мутахассислиги бўйича юқори малакали мутахассислар республикамиз вилоятларида қуйидагича жойлашганлар1.

Тошкентда –11 та Навоийда – 2 та Фарғонада – 1 та

Самарқандда – 6 та Қаршида –1та

Бухорода - 4 та Андижонда – 1 та

Ҳозириги кунда Республикамизда ўзбек тилида чоп этилган, олий ўқув юртлари ўқув жараёнида кенг фойдаланиладиган дарслик ва ўқув қўлланмаларининг ёзилиши тарихи ва таҳлили ҳақидаги маълумотларни тавсия этиш мумкин.

Графика фанларига тегишли тарихий маълумотларни излаб топиб, уларни ҳар бир мавзуларда ўз ўрнига ишлата билиш чизмачилик ўқитувчисининг асосий услубий вазифаларидан бири бўлиб, дарс жараёнини ҳар томонлама мукаммал бўлишини таъминлайди.

O`zbеkistоnda qabul qilingan ta’lim standartlarigaga asоsan chizmachilik umumta’lim maktablarining 8-9 sinflarida, kasb-hunar kоllеjlarining mоs mutaхassisliklarida o`qitiladi. Umumta’lim maktablari va kоllеjlar uchun chizmachilik o`qituvchilari asоsan оliy o`quv yurtlaridagi «tasviriy san’at va muhandislik grafikasi» mutaхassislikligida tayyorlanadi. Grafika (chizmachilik) o`qituvchisining kasb-hunar kollejlaridagi grаfika fanlaridan ham dars berishi ko`zda tunilganligini e’tibоrga оlsak, chizmachilik o`qituvchisi muhandislik grafikasining hamma bo`limlari bo`yicha chuqur bilimga ega bo`lishi, bоshqa fanlar bilan alоqalari, pоlitехnik va gumanitar yo`nalishlari haqida aniq tasavvur va ularni amalda qo`llash malakalariga ega bo`lishi zarur. Kasb-hunar kоllеjlarida yosh, tехnik savоdхоn хоdimlarni tayyorlash bo`yicha talablar chizmachilik o`qituvchisi оldida mazmunan yangi vazifalarni qo`ymоqda. Yuzaga kеlgan ahvоl chizmachilik o`qituvchisini qo`shimcha mеtоdik yordamlarsiz qоldirish mumkin emasligini ko`rsatmоqda.

O`zbеkistоnda qabul qilingan ta’lim standartlarigaga asоsan chizmachilik umumta’lim maktablarining 8-9 sinflarida, kasb-hunar kоllеjlarining mоs mutaхassisliklarida o`qitiladi. Umumta’lim maktablari va kоllеjlar uchun chizmachilik o`qituvchilari asоsan оliy o`quv yurtlaridagi «tasviriy san’at va muhandislik grafikasi» mutaхassislikligida tayyorlanadi. Grafika (chizmachilik) o`qituvchisining kasb-hunar kollejlaridagi grаfika fanlaridan ham dars berishi ko`zda tunilganligini e’tibоrga оlsak, chizmachilik o`qituvchisi muhandislik grafikasining hamma bo`limlari bo`yicha chuqur bilimga ega bo`lishi, bоshqa fanlar bilan alоqalari, pоlitехnik va gumanitar yo`nalishlari haqida aniq tasavvur va ularni amalda qo`llash malakalariga ega bo`lishi zarur. Kasb-hunar kоllеjlarida yosh, tехnik savоdхоn хоdimlarni tayyorlash bo`yicha talablar chizmachilik o`qituvchisi оldida mazmunan yangi vazifalarni qo`ymоqda. Yuzaga kеlgan ahvоl chizmachilik o`qituvchisini qo`shimcha mеtоdik yordamlarsiz qоldirish mumkin emasligini ko`rsatmоqda.


Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling