Лойиҳа бошқаруви
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
Инициация жараёни Юқорида қайд этилганидек, лойиҳани бошлаш одатда унинг эгасининг муаммо, имконият ёки бизнесга бўлган талабини тан олиши натижасида рўй беради. Лойиҳани амалга ошириш учун лойиҳа бош- қарувчисини жалб қилиш орқали лойиҳа амалга оширилади. Пудрат- чининг нуқтаи назари бўйича, лойиҳани бошлаш тендер таклифи ёки келишилган шартномани имзолашдан бошланиши мумкин. Кўпинча, лойиҳа дастлабки ишлар тугамагунча лойиҳа бошлан- майди, яъни техник-иқтисодий асослаш, дастлабки режа ёки скрининг таҳлилининг бошқа шакли (масалан, буюртма). Дастлабки маълумот- ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 54 ~ лардан олдиндан белгиланган танлов мезонлари билан биргаликда фойдаланган ҳолда, лойиҳа эгаси стратегик ва молиявий мақсадларига энг мос келадиган лойиҳаларни танлайди ва бу қарор охирида лойиҳа томонидан тан олинади. Лойиҳани давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асосланса бўладиган тегишли маълумотлар бўлиши керак. Aсосий маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади: • Маҳсулот тавсифи - маҳсулот тавсифи кейинги режалаштиришга ёрдам бериш учун етарли даражада батафсил тавсифланиши керак; - маҳсулотни ва бизнес эҳтиёжларнинг ўзаро боғлиқлиги, бу ташаббусни келтириб чиқарди; - техник топшириқ - шартнома бўйича етказиб бериладиган маҳ- сулотлар ва хизматларнинг тавсифи, шу жумладан иш талаблари, қисқача тавсиф, спецификация, бюджет/молиялаштириш чеклов- лари; • Стратегик режа - стратегия бизнес қарорларини бошқаришда ёрдам беради; - стратегик диққат марказига нималар киришини ёки ташқариси- га чиқишини аниқлайди; - танланган лойиҳаларни корпоратив режага мувофиқлигини таъминлайди. • Лойиҳани танлаш мезонлари - стратегия танлов мезонларини белгилайди; - менежмент билан боғлиқ барча муаммоларни қамраб олади; - лойиҳаларни баҳолаш учун назорат рўйхати, баллар жадвали- дан фойдаланади. • Тарихий ёзув - ўтган тажриба: танлов ва ишлаш ёзувларини кўриб чиқиш; - лойиҳа натижаларини янгилаш. Маълумотлардан фойдаланган ҳолда янги лойиҳалар танлов рўйхати асосида лойиҳа эгаси томонидан танланади ва тасдиқланади (5.1-чизмага қаранг). Шунингдек, танловнинг турли усулларидан фой- даланиш мумкин: • Харажатларни ўлчаш - баҳолаш модели, харажатлар / фойда таҳлили, қиёсий ёндашувлар; • Оптималлаштириш моделлари - математик моделлар, чизиқли дастурлаш, мулти-мезонли дастурлаш ва ҳк.; ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 55 ~ • Қарор қабул қилиш моделлари --- детерминистик ва эҳтимоллик моделлари. Чизма 5.1. Лойиҳа эгаси нуқтаи назаридан лойиҳа инициацияси жараёни. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling