М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet108/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

2. Ажратилган кесим ўзидан олдин келган кесимни изоҳлайди: 1) феъл-кесим: Мен уни кўндиришга ҳаракат қилдим – ялиндим, ёлвордим, ҳатто тиз чўкдим. 2) от-кесим: У шоир – инсон руҳининг билимдони.
3. Ажратилган изоҳ тўлдирувчи ўзидан олдинги тўлдирувчини изоҳлаб келади: Менга, яъни университет талабасига, шундай ишонч билдиришяптими, демак, мен бор кучимни ишга солишим керак.
Тўлдирувчи ташқари, бошқа, ўрнига, билан, бирга каби сўзли бирикмалар билан ифодаланганда ҳам ажратилади: Мендан ташқари, у ҳам бор.
4. Ажратилган изоҳ аниқловчи ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:
1) ажратилган изоҳ қаратқич-аниқловчи ўзидан олдинги қаратқич-аниқловчини изоҳлайди: Бир неча кишиларнинг, аёл ва эркакларнинг қораси кўринди.
2) ажратилган сифатловчи-аниқловчи сифатланмишдан кейин келиб уни изоҳлайди (баъзи дарсликларда бу терс сифатловчи-аниқловчи деб аталади (18; 72): Гуллар тердим, чиройли.
5. Ажратилган изоҳ ҳол гапда ўзидан олдинги ҳолни изоҳлаб келади. Қуйидаги ҳол турлари ажратилади:1) ўрин: Унинг қўлидан ушлаб ичкарига, меҳмонхонага, бошлади. 2) пайт: Анжуман бугун, соат бешда, бошланади. 3) равиш(вазият): Қўллар ишлар тез – мўъжизакор. 4) мақсад: Шаҳарга бориш учун, яъни ўғлини кўриш учун, улов қидирди 5) миқдор-даража: Бугун сизни яна, иккинчи марта кечиришди.
Кўпинча равишдош ва сифатдош билан ифодаланган ҳоллар ҳам кенгайган ҳолда ажратилиши мумкин: Ўзидан ўзи ҳадиксираб, атрофга олазарак боқади. Отаси, икки қўлтиғида нарса кўтарган ҳолда, йўлга тушди.
2-§. Ажратилган изоҳ бўлакларда тиниш
белгиларининг ишлатилиши

Ёзма нутқда изоҳ бўлаклар кўпинча вергул ва тире билан ажратилади:


1. Изоҳ бўлаклар икки томонидан вергул билан ажратилади: Канал бўйидаги чойхонада, автобус бекатида, Аъзамжон учради.
2. Изоҳ бўлакларнинг ўз ичида вергул бўлса, икки томонига тире қўйилади: Энди одамлар – отлиқ, пиёда, ёш-қари - учрай бошлади.
3. Ажратилган бўлак кенгайиб, уюшиб, гап охирида келса, ундан олдин тире қўйилади: Менинг ўз муҳаббатим бор – тоза ва мусаффо!
4. Бош келишикдаги кишилик олмошини изоҳлаган бўлаклардан аввал тире, кейин вергул қўйилади: Мен - Фозилова Фотима, VII синфда ўқийман.
5. Ёзма нутқдаги Отам - Илёс Тоҳиров, заводда ишлайди каби гапларда ҳам шундай.
Такрорлаш учун саволлар

1. Уюшиє бўлакли гаплар іаєида гапиринг. 2. Уюшиє бўлаклар таъри­фини айтинг. 3. Єандай бўлаклар уюшиб келади? 4. Уюшиє бўлаклар єандай кўринишларда бўлиши мумкин? 5. Уюшиє бўлакларда эгалик, келишик, кўплик єўшимчалари єандай єўлланади? 6. Уюшиє бўлаклар ўзаро єандай воситалар ёрдамида бојланиши мумкин? 7. Умумлаш­тирувчи бўлак ва унда тиниш белгиларининг ишлатилиши іаєида гапиринг. 8. Уюшиє ва уюшмаган сифатловчи аниєловчилар іаєида гапиринг. 9. Ажратилган изоі бўлакларнинг таърифини айтинг. 10. Гап бўлакларининг ажратилишига нима сабаб бўлади? 11. Ажратилган изоі тўлдирувчи іаєида гапиринг. 12. Ажратилган изоі сифатловчи аниє­ловчи іаєида гапиринг. 13. Ажратилган изоі єаратєич аниєловчи іа­єида гапиринг. 14. Ажратилган изоі іол іаєида гапиринг. 15. Равишдош ўрам ва сифатдош ўрам кўринишида ажратилган іоллар іаєида гапи­ринг. 16. Кесимнинг ажратилишига мисоллар келтиринг. 17. Ажратил­ган изоі бўлакларда тиниш белгиларининг єўлланиши іаєида гапиринг. 18. Уюшиє бўлакларнинг ажратилган бўлаклардан фарєини айтинг.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling