М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бировни кутиш!
- 6-§. Тўлиқ ва тўлиқсиз гаплар ҳақида маълумот Фикрни ифодалаш учун зарур бўлган гап бўлакларининг барчаси қатнашган гаплар тўлиқ гаплар
- Такрорлаш учун саволлар
6. Инфинитив гаплар грамматик асоси ҳаракат номи билан ифодаланадиган, якка сўз ёки сўз бирикмасидан иборат бўлган гаплардир: Севиш! Бу қандай бахт! Бировни кутиш! Бундан азоблироқ нарса бўлмаса керак!
5-§. Сўз-гаплар ҳақида маълумот Бир сўз билан ифодаланиб, бўлакларга бўлинмайдиган ва бошқа сўзлар билан кенгаймайдиган гаплар сўз-гаплар деб юритилади. Бу гаплар содда гапларнинг бир тури ҳисобланади: Эртага уникига борасизми? - Ҳа. Сўз-гаплар қуйидаги турларга бўлинади: 1) модал сўз-гаплар қатъий ишонч, тахмин, гумон, маъноларини ифодалаб келадиган гаплардир: - Эртага келасизми? – Албатта. 2) ундов сўз-гаплар ҳис-туйғу ва ҳайдаш-чақириш ёки жавоб маъноларини ифодалайдиган гаплардир: - Оҳ, - деди-ю, секин диванга ўтириб қолди. 3) тасдиқ сўз-гапларга ҳа, майли, хўш, хўп каби сўзлар киради; 4) инкор сўз-гапларга йўқ, мутлақо, асло, сира, аксинча сўзлари киради; 5) таклиф сўз-гаплар тингловчига қаратилиб, бирор иш-ҳаракатни бажаришга ундайдиган гаплардир. Буларга ма, манг, қани, марҳамат каби сўзлар киради. Ёзувда сўз-гапларнинг охирига нуқта, ундов белгиси, кўп нуқта қўйилиши мумкин. Ҳа, йўқ, майли сўзларидан кейин вергул қўйилиб, кейин гап бўлаклари қўлланса, бу сўзлар кириш сўзлар ҳисобланади ва сўз-гаплар ҳисобланмайди: - Кеча музейга бордингизми? - Ҳа, бордик. Офарин, ташаккур, раҳмат, баракалла, салом, марҳамат, узр каби сўзлар билан ифодаланиб, миннатдорлик, саломлашиш, кечирим, илтимос кабиларни ифодалайдиган гаплар ҳам сўз-гаплар ҳисобланади. Сўз-гаплар кўпинча диалогик нутқда қўлланади. 6-§. Тўлиқ ва тўлиқсиз гаплар ҳақида маълумот Фикрни ифодалаш учун зарур бўлган гап бўлакларининг барчаси қатнашган гаплар тўлиқ гаплар дейилади: Улардан хат келдими? Нутқ вазиятидан маълум бўлган айрим бўлаклари туширилган гаплар тўлиқсиз гаплар дейилади: - Сиз мактабга борасизми? - Бораман (эга - мен, ҳол – мактабга туширилган). Тўлиқсиз гапларда қайси бўлакнинг туширилиши нутқ вазиятига қараб амалга оширилади. Бундай гапларда навбати билан барча бўлаклар туширилиши мумкин. Қайси бўлакнинг туширилганлиги тўлиқсиз гапдан олдин келган тўлиқ гапга қиёслаган ҳолда аниқланади: - Ражаббекникида бўлган мажлисни сен биласанми?.. – деб сўради. (Тўлиқ гап) – Биламан. (тўлиқсиз гап) (А.Қод.) Юқоридаги тўлиқ гап таркибида аниқловчи (Ражаббекникида бўлган), тўлдирувчи (мажлисни), эга (сен) ва кесим (биласанми) мавжуд бўлса, кейинги тўлиқсиз гапда шу бўлаклардан фақат кесимгина (Биламан) қолдирилган. Тўлиқсиз гапларнинг турлари: 1) диалогик нутқ таркибидаги тўлиқсиз гап: Ким келмади? Аҳмад. 2) ибора тарзидаги тўлиқсиз гап: Туғилган кунингиз билан! Наврўзингиз муборак! Байрамингиз билан! 3) қўшма гап таркибидаги тўлиқсиз гап: Яхшидан от қолади, ёмондан дод (қолади). Тўлиқсиз гаплар суҳбатда, сўзлашув нутқида ва бадиий асарларда кўпроқ қўлланади. Такрорлаш учун саволлар: 1. Содда гапларнинг таърифини айтинг. 2. Єўшма гапларнинг таърифини айтинг. 3. Содда гапларнинг грамматик асосга кўра турлари іаєида гапиринг. 4. Икки бош бўлакли гапларнинг турлари іаєида гапиринг. 5. Шахси маълум гап іаєида гапиринг. 6. Шахси номаълум гап іаєида гапиринг. 7. Шахси умумлашган гап іаєида сўзланг. 8. Шахси топилмас гап іаєида гапиринг. 9. Атов гаплар іаєида гапиринг. 10. Сўз-гаплар іаєида гапиринг. 11. Тўлиєсиз гаплар таърифини айтинг. 12. Тўлиєсиз гапларнинг турлари іаєида гапиринг. 13. Тўлиєсиз гапларда єандай бўлаклар туширилиши мумкин? 14. Єандай бирликлар гап бўлаклари билан бојланмаслиги мумкин? 15. Ундалманинг таърифини айтинг. 16. Ундалма єайси шахсларга єаратилган бўлади? 17. Йијиє ундалма іаєида гапиринг. 18. Ёйиє ундалма іаєида гапиринг. 19. Ундалмалар єандай сўзлар билан ифодаланади? 20. Кириш сўз ва кириш бирикмалар іамда уларнинг маъно турлари іаєида гапиринг. 21. Кириш гап іаєида гапиринг ва мисол келтиринг. 22. Кириш гап турлари іаєида гапиринг. 23. Ундалма, кириш сўз, кириш бирикма ва кириш гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши іаєида гапиринг. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling