М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


–МАЪРУЗА ГАП БЎЛАКЛАРИ БИЛАН АЛОҚАГА КИРИШМАЙДИГАН “БЎЛАКЛАР”


Download 1.58 Mb.
bet112/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

30–МАЪРУЗА


ГАП БЎЛАКЛАРИ БИЛАН АЛОҚАГА КИРИШМАЙДИГАН “БЎЛАКЛАР”
Режа:
1. Гап бўлаклари билан алоқага киришмайдиган “бўлаклар” ҳақида
умумий маълумот.
2. Ундалма
3. Кириш сўз, кириш бирикма ва кириш гаплар ҳақида
Нутқда гап бўлаклари билан грамматик боғланмайдиган сўзлар қатнашадиган гаплар ҳам қўлланади. Бундай сўзлар маъно жиҳатдан бутун гапга ёки унинг бирор бўлагига алоқадор бўлади. Булар ундалма, кириш сўз, кириш бирикма ва кириш гаплардир. Бундай бирликларга синтактик алоқа амал қилмайди, улар бошқа гап бўлаклари билан синтактик жиҳатдан боғланмайди.
1-§. Ундалма

Сўзловчининг нутқи қаратилган шахсни билдирган сўз ёки сўз бирикмаси ундалма дейилади. Ундалма одатда иккинчи шахсга қаратилган бўлади. Шеърий асарларда шоир баъзан ўзига, яъни сўзловчига ҳам қарата мурожаат қилиши мумкин: Назм туз, Эркин, ахир, эркин замондур бу замон. Ундалма бошқа гап бўлаклари билан фақат мазмунан боғланган бўлади.


Ундалма кўпинча бош келишикдаги от билан ифодаланганлиги учун эгага ўхшаб кетади, лекин эга кесим билан шахс ва сон(бирлик ва кўплик)да мослашган бўлади, ундалма эса мослашмайди: Каримжон (эга -3-шахс, бирликда) эртага келадими (кесим – 3-шахс бирликда)? Каримжон (ундалма – 3-шахс, бирликда), эртага келасизми (2-шахс, кўпликда)?
Айрим ҳолларда, айниқса, шеърий асарларда ҳайвонлар, қушлар, жонсиз нарсаларнинг номини билдирган сўзлар ҳам ундалма бўлади: Қуёш, нуринг тўка бер мўл-кўл! Баҳор, кетма бизнинг боғлардан! Бир сўз билан ифодаланган ундалма йиғиқ ундалма дейилади: Ўғлим, катталарни ҳурмат қил. Ўзининг аниқловчиси билан келган ундалма ёйиқ ундалма дейилади: Азиз биродарлар, эзгу ишларни қилишдан чарчаманглар. Ундалмани кучли ифодалаш учун ундалмадан олдин э, эй, ҳой, оббо каби ундовлар ҳам қўлланади, бу сўзлардан кейин вергул қўйилади.
Ундалмалар қуйидагича ифодаланади: 1) от: Ҳамид, бадиий ўқиш тўгарагига қатнашасанми? 2) олмош: Ҳой сен, менга қара-чи. 3) отлашган сўзлар: Шундай демайсизми, азизим! (сифат) Тўртинчи, биринчига жавоб беринг (сон). 4) ундов сўзлар: Ҳой! Бери келинг! 5) сўз бирикмалари билан: Ҳой, соқолинг кўксингга тўкилгур! 6) иборалар билан: Ҳой, йигит тушмагур, нима қилиб қўйдинг!
Ундалма гапнинг бошида келса, ундалмадан сўнг, гап ўртасида келса, икки томонига, гапнинг охирида келса, ундалмадан олдин вергул қўйилади: Сўзла, кўзгужон, Ҳақиқатни эт баён!



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling