М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Таноб – ерни ўлчашда ишлатиладиган ўлчов бирлиги (II (2), 34);  Тархон


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Таноб – ерни ўлчашда ишлатиладиган ўлчов бирлиги (II (2), 34); 
Тархон (тархан) – солиқлардан ҳоли ерлар (II (2), 149-151) . Қорахонийлар 
даврида хон томонидан деҳқонларга маълум муддат давомида солиқ 
солинмаслик шарти билан берилган ерлар. Ўзлаштирилмаган, қаровсиз ерлар 
уч-тўрт йилгача ўзлаштирилиб, экин экилиб, деҳқонлар бу ердан фойда 
олгунга қадар солиқ олинмаган; туман (тюмень) – маъмурий бирлик, 
мўғулча ва туркийча Àўн мингÁ маъносида, À…Самарқанд вилояти Темур 
1
Бу ҳақда қаранг: М.Кошғарий. "Девону луғотит-турк".- Т.: 1960, I том. 400 б.


34
даврида ва ҳатто XVIII асрда етти тумандан иборат эдиÁ (II (2), 33); ҳовуз
(хауз) – (II (2), 89); ҳисор (хисар) - қалъа (II (2), 49); чорсу (чорсу) – йўллар 
туташган жой, йўллар кесишмаси, бозор майдони маъносида ҳам 
ишлатилади. Арабча ва форсча ÀсуÁ - бозор (II(2), 156); шаҳристон
(шахристан) – шаҳар (II (2), 472); яйлоқ (яйлак) – яйлов (II (2), 289); оқсув, 
оқдарё (аксу, ак - дарья) – оқсув. Бартольднинг фикрича, бу терминлар тоғ 
дарёларига нисбатан ишлатилади, чунки қор ва музликлардан бошланадиган 
сувлар тиниқ, оппоқ рангда бўлади, шунинг учун оқсув ёки оқдарё дейилади, 
қорасув термини эса (форсча сиёб, сиёҳ+об - қора сув) булоқ, ариқ ва 
каналларга нисбатан ишлатилади. Чунки булоқларнинг тиниқ сувлари 
чуқурроқ ўзанларда қора рангда кўринади. (III, 117-118); тилшунос олим 
А.Н.Кононовнинг фикрича эса, оқсув – бу оқар сув, яъни оқ - бу сифат эмас, 
балки феъл ўрнида келган (масалан, оққум кўчиб юрувчи қум).
Қора – бу ерда ер, қуруқлик, қорасув – ер + сув, яъни ердан сизиб 
чиққан сув, булоқ суви маъносидадир. Умуман олганда А.Н.Кононовнинг 
фикрига кўра, ÀоқÁ ва ÀқораÁ бу ерда ранг, сифат ўрнида келмаган
1
; орол
(арал) сўзи туркийча бўлиб, тарихчи Абулғози Баҳодирхон уни даставвал 
Àдарёнинг денгизга қуйилиш жойиÁ деб таърифлаган. В.Бартольднинг 
фикрича, Абулғози бу ерда дельта натижасида ҳосил бўлган кичик 
оролчаларни назарда тутган. Орол денгизи номи шундай келиб чиққан 
(Абулғози Баҳодирхон Оролни Сир денгизи деб атаган). Орол номи рус 
манбаларида биринчи марта 1697 йилда, ғарбда эса 1723 йилда тилга
олинган(III, 333); ариқ - сувга оид туркий терминлар орасида энг кўп 
ишлатиладиган термин. Форсча жўй деб ишлатилади(III,118). В.Радловнинг
фикрича ариқ - айириқ (иккига бўлинган, бўлинган) сўзидан келиб чиққан 
(Словарь I, 269); арна ҳақида В.В.Бартольд қуйидагича ёзади: В.Радловнинг 
таърифига кўра арна – дарё ҳосил қилган ўзан; бу сунъий ясалган ариққа 
(каналга) қарама-қарши табиий ҳосил бўлган (дарёнинг емириш иши 
1
Бу ҳақда қаранг:Кононов А.Н. О семантике слов ÀқораÁ и ÀоқÁ в тюрской геогарфической терминологии. –
Известия отдела общественных наук Таджикской ССР.- Сталинабад, 1954.-С. 83-85.


35
натижасида) ариқ. Мунис ва Огаҳийлар маълумотларида эса катта ариқлар 
(каналлар) ўрнига арна ишлатилади. Ундан кичикроқ ва тармоқланган 
ариқларни ёп деб юритилади. В.Радлов эса ёп – бу сунъий қазилган ариқ, деб 
ҳисоблайди. Хиваликлардан ташқари,
туркманлар ҳам 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling