М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
1990 йиллардан кейинги давр
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
1.4.3. 1990 йиллардан кейинги давр
Бу давр мустақиллик даври ҳисобланади. 90-йилларнинг бошидан бошлаб бир неча таржима ва изоҳли луғатлар босиб чиқила бошланди. 1992 йилда таниқли олим Мирортиқ Мирабдулла ўғли (Ортиқ Мўминов)нинг “Жўғрофий атамалар луғати” 1 нашр қилинди. Муаллиф тили билан айтганда “...мазкур луғатда 1929 йилга қадар чоп этилган араб 1 Мирортиқ Мирабдулла ўғли Жўғрофий атамалар луғати. -Т.: ÀФанÁ, 1992. 46 алифбоси (ўзбек тили)даги жўғрофий нашрлар, 1939 йилгача нашр этилган лотин алифбосидаги жўғрофий дарслик ва қўлланмалар, 1940 йилдан кейин босмадан чиққан жўғрофий луғатларни варақлаб, таҳлил қилиб, ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятларига асосланган жўғрофий атамаларни қайта ишлаш ва айрим янги атамаларни яратишга оид олиб борилган дастлабки тадқиқот натижалари ўз ифодасини топади...”. 1 Луғатда ўзбек географик терминшунослигининг асримиз бошларидаги қисқача тарихи ҳам баён этилди. “...1937 йилдан бошлаб жўғрофий луғатимизда, жўғрофий атамаларда анчагина салбий ўзгаришлар рўй берди, таъбир жоиз бўлса тилимизнинг шарқона, анъанавий, миллий таровати йўқолиб оврупалашди, ясама сўзлар пайдо бўлди...”. 2 Ҳақиқатдан ҳам, кўпгина араб, форс-тожик, туркий терминлар ўрнига рус тили орқали кириб келган ҳорижий терминлар қабул қилинди. Бундан ташқари, муаллифнинг айрим терминлар хусусида ўз фикр- мулоҳазалари баён этилган. Буларнинг ҳаммасига қўшилиб бўлмайди, албатта. География ўрнига жўғрофия, экватор ўрнига хаттийство, глобус ўрнига курраи мужассима, тропик ўрнига мадор, океан ўрнига уммон, параллел ўрнига мувозий, материк ўрнига қаррат каби эскириб, муомаладан чиқиб кетган терминлар ҳам таклиф этилган. “Фан ривожланиб борган сари айрим термин ва тушунчалар ҳам эскириб муомаладан чиқиб боради, янги терминлар пайдо бўлади. Шундай экан айрим, эскириб муомаладан чиқиб кетган терминларни яна зўрма-зўраки тилга киритиш ҳам тўғри эмас”. 3 Луғатда карта ўрнига харита, заповедник ўрнига қўриқхона, канал ўрнига ариқ каби таклиф этилган терминлар ўринлидир. “Жўғрофик атамалар луғати”дан сўнг, 1993 йилда географ- терминшунос П.Н.Ғуломовнинг “Географиядан қисқача русча-ўзбекча атамалар ва тушунчалар луғати” босилиб чиқди. Ушбу луғатда, ўзбек тилига 1 қаранг: Ўша асар. 4-бет. 2 қаранг: Ўша асар. 10-бет. 3 қаранг: Ғуломов П.Н. Географиядан қисқача русча-ўзбекча атамалар ва тушунчалар луғати.-Т.: ÀУниверситетÁ, 1993.-Б.2. 47 давлат тили мақоми берилиши муносабати билан илгари қабул қилинган айрим терминлар қайта кўриб чиқилиб, иложи борича ўзбекчалаштиришга ҳаракат қилинган. Луғат сўзбошисида русча термин ва тушунчаларнинг ўзбекча муқобилини топиш ва танлашдаги манбалар кўрсатилган. Шунингдек, география атамасини жўғрофияга алмаштириш нотўғри эканлиги ва унга бир қанча далиллар келтирилган. Таклиф этилаётган айрим терминларни эскириб, муомаладан чиқиб кетганлиги тўғри қайд этилган. А.Расулов, Ф.Ҳикматов ва А.Акбаровлар томонидан чиқарилган “Гидрология атамалари ва тушунчаларининг русча-ўзбекча луғати” (Т., “Университет”, 1993)да ҳам кўпгина русча гидрологик терминларни ўзбек тилига таржима қлишда маҳалий терминлардан фойдаланишга ҳаракат қилинган, айрим терминларнинг қисқача изоҳи ҳам берилган. Бунда илмий- байналмилаллик тамойили ҳам сақланиб қолинган бўлиб, гидрологик илмий- тадқиқот олиб бораётган тадқиқотчилар учун катта аҳамиятга эга бўлди. 1994 йилда П.Н.Ғуломовнинг “Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати” 1 китоби нашр этилди. Бу луғатда мактаб география дарсликлари ва дастурлари, хариталарда ҳамда турли саёҳатлар давомида тўпланган халқ (маҳаллий) географик терминларнинг изоҳи берилди. Гарчи луғат мактаб география терминлари ва тушунчалари изоҳли луғати бўлса-да, унга мактаб дарсликлари ва дастурларида кўзда тутилмаган халқ (маҳаллий) географик терминлари киритилган. Изоҳли луғатнинг сўзбошисида, муаллиф терминлар танлашдаги принциплар (мезонлар)ни санаб ўтган. Луғатда айрим сабабларга кўра, география ўрнига (гарчи муаллиф “география” тарафдори бўлса-да) жўғрофия деб ишлатилган, шунга боғлиқ равишда жўғрофий башорат, жўғрофий зоналлик, жўғрофий кенглик, жўғрофий башорат, жўғрофий зоналлик, жўғрофий кенглик, жўғрофий координаталар, жўғрофий минтақа, жўғрофий муҳит, жўғрофий узунлик, жўғрофий харита, жўғрофий қобиқ, жўғрофия, зоожўғрофия, иқтисодий жўғрофия каби атамалар қўлланилган. “Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати” 1 Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994. 48 таркибида халқ (маҳаллий) географик терминларининг кўплиги, уларнинг изоҳи билан берилганлигини алоҳида қайд этиш лозим, айрим ҳолларда терминларнинг этимологиясига ҳам эътибор берилган. Умуман олганда, ушбу даврда ўзбек географик терминшунослигига оид Ҳ.Ҳасанов (1963, 1964), С.Қораев (1979, 1986), П.Ғуломов (1979, 1993, 1994), Р.Раҳимбеков (1979), О.Мўминов (1993), Қ.Ҳуррамов (1981)ларнинг илмий ишлари ва турли мақолалари нашр этилди. 1989 йили 21 октябрда ўзбек тили Давлат тили деб эълон қилингандан сўнг, дарсликлар, қўлланмалар, луғатларни ўзбекчалаштиришга киришилди. Лекин айрим эскириб, муомаладан чиқиб кетган терминларни яна қайтадан фанга олиб кириш ҳолатлари ҳам кузатилди. Қуйидаги айрим терминларни биз таклиф этадиган вариантларини келтирамиз: абсолют баландлик – мутлақ баландлик агат – ақиқ агробиоценоз – агробиоценоз агроклиматология – қишлоқ хўжалиги иқлимшунослиги адаптация – мослашув айсберг – музтоғ, айсберг антициклон – антициклон арид иқлим - қурғоқчил иқлим атмосфера – ҳаво қобиғи, атмосфера бархан – бархан, қумтепа бассейн – ҳавза, ховуз бедленд – бузуқ ер, яроқсиз ер, мохов ер вал – марза, дўнглик валун - ғўлатош вулкан – вулқон, ёнар тоғ вулканология – вулқоншунослик гавань – бандар, бандаргоҳ 49 гало –гардиш гармсел – гармсел, иссиқ шамол география – география географик зона – географик зона географик цикл – географик даврийлик географик карта – географик харита географик кенглик – географик кенглик географик комплекс – географик мажмуа, комплекс географик қобиқ – географик қобиқ гидросфера – ернинг сув қобиғи, гидросфера глобус – глобус гляциология – музшунослик, гялциология горизонт – уфқ, горизонт градус тўри – даража тўри грунт суви - сизот суви дальномер – узоқлик ўлчагич, дальномер дельта – дельта, дарё мансабидаги текислик денудация – ювилиш, олиб кетиш, денудация доминант – асосий, ҳукмрон дренаж – зовур, сувни қочириш дюна - қумтепа, дюна заказник – заказник, буюртма маскан запас – заҳира заповедник – қўриқхона зенит – тик тепа, зенит ирригация – суғориш канал – ариқ, канал каньон – чуқур дара, водий каолин – чинни гил карта – харита 50 картография – хариташунослик, картография климатология – иқлимшунослик компонент – таркибий қисм, компонент контур карта – ёзувсиз харита котловина - қозонсой, товоқсой, сойлик кратер – вулқон оғзи, чуқурлик, кратер крик – тентаксой, қуруқ ўзанли сой крисофера – совуқ қобиқ, қор қобиғи, криосфера лагуна – сёз қўлтиқ, кўрфаз, лагуна ландшафт – ландшафт, манзара лёсс – созтупроқ, лёсс лимнология – кўлшунослик лиман – кўрфаз, қўлтиқча литосфера – тошқобиқ, литосфера масштаб – масштаб меандра – илониз ўзан, меандра медицина географияси – тиббиёт географияси меридиан – меридиан, туш чизиғи миграция – кўчиш миллий парк – миллий боғ мираж – сароб навигация – кемалар қатнови, навигация океан – океан океанография – океаншунослик ориентирлаш – чамалаш, мўлжал олиш орогенез – тоғ пайдо бўлиши осадкометр – ёнғинўлчагич параллел – параллел план – тарх, режа, план планета – сайёра 51 плато – супақир, ясси ва тўлқинсимон баланд текислик пойма – қайир рег - қум, қумли чўл регион – ҳудуд, ўлка, регион рельеф – рельеф, ер юзаси тузиши ресурс – бойлик саванна – саванна сейсмология – сейсмология, зилзила ҳақидаги фан синеклиза – синеклиза, ясси ботиқ сопка – якка тепа (дўнг) субтропик иқлим – субтропик иқлим, тропикёни иқлими субэкваториал – субэкваториал, экваторёни сутка – сутка, кеча-кундуз температура – ҳарорат температура амплитудаси – ҳарорат тафовути терраса – кўҳна қайир, терраса территория – ҳудуд, майдон территорил ишлаб чиқариш комплекси – ҳудудий шлаб чиқариш мажмуаси топография – топография, жойни ўрганувчи фан топонимика – топонимика, жой номларини ўрганувчи фан торослар – уюрма музлар, қалашма музлар тропик – тропик тупроқлар картаси – тупроқлар харитаси уваллар – ясси тепаликлар фирн – қотган қор, фирн флюгер – флюгер, шамол йўналишини ўлчайдиган асбоб циклон – циклон, қуюн экватор – экватор экологик кризис – экологик буҳрон 52 эпицентр – зилзила маркази экосистема – экологик тизим эндоген процесслар – эндоген жараёнлар, ички кучлар таъсирида бўладиган жараёнлар эфемер – қисқа умрли (ўсимлик), эфемер қўлтиқ – кўрфаз ҳамада – тошлоқ чўл, ҳамада Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling