М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


ёпни кенг  ишлатишади. Бошқа ўлкаларда бу термин кам қўлланилади. Бухоро ва унинг  атрофларида ариқ, арна


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

ёпни кенг 
ишлатишади. Бошқа ўлкаларда бу термин кам қўлланилади. Бухоро ва унинг 
атрофларида ариқ, арна ўрнида ком кўп ишлатилади. Форсча ва туркий 
луғатларда ком деярли учрамайди. Бу сўз ҳам форсча-тожикча бўлса 
керак…(III, 118); водий(вади)- қуруқ ўзанли сойлар маъносида ишлатилган 
(Ш, 118); шаҳар мусулмончиликка қадар шаҳристон, арабчада мадина деб 
юритилган.
В.В.Бартольд рабод ва работ терминлари ҳақида қуйидагича фикр 
билдиради: дастлаб ислом дини тарқала бошлаган даврда шаҳристонлар 
билан бирга рабодлар бунёд этилган. Рабод терминини работ билан 
алмаштириб юбормаслик керак, арабча рибат (работ) - исломнинг дастлабки 
йилларида ҳарбийлар учун мўлжаллаб қурилган истеҳком маъносида 
ишлатилган, 
кейинчалик 
карвонсарой, 
меҳмонхона 
маъносида 
ҳам 
ишлатилган (III, 120), рабод – шаҳар (қалъа) атрофи деворлари ва девордан 
ташқи ерлар, шаҳар атрофи;
1
Ўрта асрларда рустак термини билан аҳоли 
пунктлари (қишлоқлар) гуруҳи ифодаланган, одатда йирик шаҳарлар 
атрофида бир нечта рустаклар бўлган. Мўғуллар даврида рустак термини 
ўрнига туман(ўн минг маъносида) киритилган, бу термин ўтган асрнинг 80 –
йилларигача, руслар истилосига қадар кенг ишлатилиб келинган. Руслар 
босқини давридан бошлаб, бу термин ўрнида волост термини ишлатила 
бошланади. Фарғона водийсида туман ўрнида ўрчин термини ишлатилади. 
Хитой Туркистонида ҳам ўрчин кенг тарқалган.
В.Бартольд маълумотларига кўра, аҳоли пунктларини эронийлар деҳ,
араблар каръйа, маҳаллий аҳоли кент деб аташган. Туркийларда доимий 
аҳоли яшайдиган жойлар қишлоқ деб юритилади, бу термин кенг тарқалиб, 
1
Бу ҳақда қаранг: Конов А.Н. О семантике слов ÀқораÁ и ÀокÁ в тюрской геогарфической терминологии. –
Известия Отдела Общественных наук Таджикской ССР. -Сталинабад, 1954.-С. 83-85.


36
ҳатто эронийлар яшайдиган ҳудудларда ҳам шундай аталадиган бўлган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling