М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
¿халқ қўлбола санъатиÀ деб атаган эди.
2 Ҳар бир халқ ўз терминлари билан халқаро терминларнинг ривожланишига маълум даражада ҳисса қўшади. ХХ асрнинг қомусий олими академик Л.С.Берг уқтириб ўтганидек, Àхалқ тилида битмас-туганмас бойлик бор, бу илмий терминологияни кенгайтириш манбаидирÁ. 3 Қадимдан Марказий Осиё – Туркистон халқлари жаҳон фани ва маданияти ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Туркистонда ÀтуғилганÁ ва илмий-байналмилал терминларга айланган терминларга адир, арашон, ариқ, арна, байир, балчиқ, бел, бош, ботқоқ, бўй, бўғиз, водий, гармсел, гирдоб, гузар, дашт, дара, дарё, жилға, жун, ирмоқ, камар, киндик, лаб, майдон, пул (кўприк), сардоба, сел, тирсак, тақир, тўқай, унгур, чашма, чўл, шўр, кўл, қош, ҳавза ва бошқа кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Халқ терминларининг илмий-байналмилал терминларга айланишида бирор фан соҳасида яратилган янгилик ҳам сабаб бўлади. Масалан, ўзбек зоолог олими Қ.З.Зокировнинг (1906-1992) Туркистон ва Қозоғистон тоғлари, тоғолди районларини чўл, адир, тоғ, яйлов минтақаларига ажратиб, фанга олиб кириши чўл, адир, тоғ, яйлов терминларининг илмий-байналмилал терминлар қаторидан ўрин олишига сабаб бўлди. 1 Конкашпаев Г.К. Словарь казахских географических терминов. Алма-ата. 1948. 2 Берг Л.С. О русской географической терминологии. ÀЗемлеведениеÁ, 1915 кн IV.-С. 99-101. 3 Берг Л.С. О русской географической терминологии. ÀЗемлеведениеÁ, 1915 кн.-С. 99. 61 Умуман, халқ терминлари (маҳаллий терминлар) катта заҳирага эга бўлиб, йирик масштабдаги илмий-тадқиқот ишларининг объекти ҳисобланади. Шунинг учун, халқ географик терминлари, турли давр олимларини ўзига жалб қилиб келмоқда. Ҳатто заминдош алломаларимиз Абу Райҳон Беруний (IX аср), Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Кошғарий (XI аср), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (XV-XVI асрлар) ва бошқалар ўз асарларида халқ (маҳаллий) географик терминларидан кенг фойдаланишган. Халқ (маҳаллий) географик терминлари устида турли даврларда қатор илмий ишлар олиб борилган. Россияда Л.С.Берг (1915, 1945), Н.П.Архангельский (1935), В.П.Андросова (1937), П.Л.Маштаков (1931), В.П.Вошинин (1939), Э.М.Мурзаев (1939, 1940, 1959, 1984), Қозоғистонда Г.Конкашпаев (1948), Озарбайжонда Р.Юзбошев (1962), Туркманистонда М.Гельдихонов (1973), Қирғизистонда Р.Умурзоқов (1969), Ўзбекистонда Ҳ.Ҳасанов (1964), Қ.Ҳуррамов (1981) ва бошқалар махсус шуғулланишган. Ўзбек халқ географик терминлари Ҳ.Ҳасанов, П.Ғуломов, Р.Раҳимбеков, С.Қораев ва бошқалар илмий ижодининг диққат марказида бўлган ҳамда топонимик, географик луғатларда халқ географик терминларидан кенг фойдаланганлар. Қ.Ҳуррамов эса Жанубий Ўзбекистон рельефини билдирувчи ўзбек халқ географик терминларини махсус тадқиқ этган. 1 Ўзбекистон топонимикаси билан махсус шуғулланган Т.Нафасов (ÀҚашқадарё область топонимлариÁ, 1968), З.Дўсимов (ÀШимолий Хоразм топонимлариÁ, 1970), Ш.Қодирова (ÀМикротопонимия ТашкентаÁ, 1970), Н.Охунов (ÀТопонимия Кокандской группы районовÁ, 1978) ва бошқалар ҳам ўз илмий ишларида халқ географик терминларидан кенг фойдаланишган. Халқ (маҳаллий) географик терминларини тадқиқ этиш икки йўналишда – топонимик ва терминшунослик йўналишида бўлади. Терминшунослик йўналишида халқ географик терминларини тадқиқ этишга етарли эътибор берилмаяпти, яъни махсус илмий ишлар кам олиб 1 Хуррамов К. Узбекские народные географические термины, обозначающие рельеф Южного Узбекистана // КД. -Т.: 1981. 62 борилмоқда. Халқ географик терминларидан кенг фойдаланишга, уни атрофлича тадқиқ этишга мустақиллик шарофати билан кенг имкониятлар очилган бўлса-да, улардан самарали фойдаланилмаяпти: Биринчидан, география ва тармоқ фанлар(компонентлар географияси)дан тузилаётган луғатда халқ терминлари эътибордан четда қолиб бормоқда. Иккинчидан, эскирган ва муомаладан чиқиб кетган айри терминларни (масалан, ноҳия, уммон, хаттийство, қарат, мадор ва бошқ.) қўллаш ҳолатлари бўлмоқда. Ушбу муаммоларни ҳал этиш географ – терминшунослар олдидаги энг муҳим вазифалардандир. Географик илмий тадқиқот ишларида халқ (маҳаллий) географик терминлари бир неча даража бўлади: Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling