Махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


ЖУРНАЛИСТИКАДА ИМИЖ ТУШУНЧАСИНИНГ


Download 2.74 Mb.
bet22/44
Sana20.06.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1637048
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
TO\'PLAM1

ЖУРНАЛИСТИКАДА ИМИЖ ТУШУНЧАСИНИНГ
НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ


Фарида РАҲИМОВА,
Аудиовизуал журналистика ва оммавий
коммуникация кафедраси ўқитувчиси

Таниқли рус ёзувчиси Лев Толстойнинг бир ажойиб ҳикмати бор: “Одамлар билан муомалада бўлиб, ўз фойдангни эмас, ўша одамларнинг фойдасини ўйлаб, ўзинг ҳақингда ўзинг эмас, сен ҳақингда ўзгалар қандай фикр юритишларини ўйла!” Чиндан ҳам, журналистика соҳасида фаолият юритаётган касб эгалари учун бундан-да улуғвор ва шарафли вазифа бўлмаса керак. Ана шу улуғвор вазифани адо этиш жараёнида оммавий ахборот воситаларида ва унда фаолият олиб бораётган журналистларда бир-бирига ўхшамаган, бир-бирини такрорламайдиган ўзига хос имиж яратилади.


Умуман олганда, ташқи оламнинг эътиборимиздаги ҳар бир объекти ўз имижига эга. Касб нуқтаи назаридан бу журналист, сиёсатчи ёки эстрада юлдузи бўлиши мумкин.
Инглиз тадқиқотчиси Э.Сэмпсон айтганидек, “Сизнинг шахсий имижингиз сизнинг суратингиздир. Сизда имиж бўлмаслиги мумкин эмас. Сиз хоҳлайсизми-йўқми, бошқаларга нима намойиш этсангиз, шуни кўришади. Ўз имижингизга реклама сифатида қаранг. Сурат (ташқи қиёфа) ички дунёни реклама қилади. Ташқи имиж эса, у реклама қилаётган қадриятлар, малака, маҳоратни тақдим этади.”1
“Имиж” атамаси лотинча Image сўзидан олинган бўлиб, уни ўзбек тилига таржима қилсак қиёфа, сиймо, тимсол, обрўли, нуфузли каби маъноларни билдиради. Бу сўз инглизларда раҳбар, ишбилармон, ижодкор образи, қиёфаси, обрўйи, шуҳрати, машҳурлиги деган маъноларда ишлатилади. Адабиётларда бундан ташқари ҳам “имиж” атамаси юзасидан бир қатор таърифлар мавжуд бўлиб, улар мутахассислар томонидан турлича талқин қилинади. Жумладан, Г.Г.Почепцов ўзининг “Имижелогия” деб номланган китобида “имиж” тушунчасини қайси соҳаларда қўлланишига қараб қуйидагича таърифини келтиради: “Имиж – бу шакл ва мазмундан иборат бўлган белги характеристикалари мажмуи бўлиб, омма онги билан мулоқот қилиш воситаси ҳамда онгли фаолият маҳсули ҳисобланади”2.
“Имиж – омманинг тушунишида, малакали имижмейкерлар томонидан яратилган инсон, гуруҳлар, ташкилотлар хаёлий қиёфасининг ҳодиса, жараён ёки ҳолатларидир”3 – деб таърифлайди Брюсе.
В.М.Шепель ўз таърифида “имиж – бу мулоқотимизни қулайлаштиришнинг ажойиб воситаси, инсонларнинг шахс сифатларини яхшироқ кўра билиш борасидаги катталаштирувчи ойнадир”4 – деб келтиради.
Таърифлардан кўринадики, аксарият муаллифлар “имиж” тушунчасининг талқинини берар эканлар, кўпроқ шахснинг ташқи кўринишига, маълум муддат ва маконда ўз қиёфаси билан кўпчиликни ўзига жалб қилишига эътиборини қаратганлар.
Имиж (image) атамаси инглиз тилидан таржима қилинганда, ўзбек тилида одатий бўлган “қиёфа” тушунчасига яқинроқдир. Имиж, шунингдек, воқеликни акс эттириш каби онгнинг руҳий қиёфаси бўлиб, бу махсус моделлаштирилиб мақсадга йўналтирилган “аксни акс эттириш”, яъни айрим воқеликлар асосида мутахассислар томонидан яратилган қиёфанинг акс этирилишидир. Бу ойна эмас, тўғрироғи ойна ортидир.
Г.Г.Почепцовнинг фикрича, имиж ўзида инсоннинг “мен”ини намоён этади. У имижни “йиғилган матн” сифатида кўриб, у орқали оммавий тасаввур билан ишлаш мумкин бўлган коммуникатив бирлик деб ҳисоблайди. Имижнинг рамзийлигида унинг моҳияти новербал табиатга эга бўлади. Бу тўғри маънодаги “йиғилган” ёки “ёйилган” тарздаги матн эмас, балки эмоционал-образли “хат”дир.1
Маълумки, имижнинг барча ўзига хос кўринишлари аудитория онгида мавжуд бўлган тасаввурлар тизими билан ўзаро таъсирга кириши лозим, унинг руҳиятга таъсири олдиндан режалаштирилади. Мутахассисларнинг асосий вазифаси “имижни конструкциялаш” моделини яратишнинг – вербал, товушли, визуал, синтетик, воқелик соҳаларидаги характеристикаларни техник амалга ошириш имкониятларини излаш ҳисобланади. Айрим муаллифлар имижни психологик таъсир воситаси ва инсон онгини манипуляциялаш механизми деб биладилар. Бироқ бу ерда гап имижнинг табиати ҳақида эмас, балки ундан фойдаланишнинг функционал имкониятлари ҳақида кетмоқда. Н.Гольядкиннинг фикрича, “Агар бозор рақобатлашаётган фирмаларнинг юзлаб, минглаб ўхшаш, бир-бирига яқинроқ ёки бир ҳил маҳсулотлари билан тўлиб-тошган бўлса, рекламанинг вазифаси уларни бошқаларидан маълум маънода имиж ёрдамида ажратиб кўрсатишдан иборат”.2 Имиж эмоционал идрок билан яратилади ва бу қиёфани эслаб қолиш учун анчагача оддий, лекин фикрлаб олиш учун жой қолдирадиган кутишлар ва реаллик орасида турадиган ностандарт ва тугалланмаган қиёфадир. Бу қиёфа реклама қилинаётган объектга қандайдир маънода мувофиқдир – акс ҳолда унга ишонмай қўядилар ва у нуфузини йўқотади.
О.А.Феофановнинг имиж ҳақидаги фикри ҳам шунга яқин. Замонавий реклама “имижлар ёрдамида” операцияларни амалга ошириб ҳақиқатда “мўъжизалар яратмоқда”, - дейди. Гўё сеҳрли таёқча ёрдамида нотаниш бўлган маҳсулотни энг машҳур, нуфузли маҳсулотга айлантиради.3
Америкалик машҳур телебошловчи Уолтер Кронкайт телебошловчининг асосий имиж хусусиятлари сифатида учта компонентни ажратади: биринчидан, ўзига ишонч – тажрибали бошловчи нима ҳақда гапирса, уларнинг ҳаммасини пухта билиши билан томошабинларни ишонтира олади; иккинчидан, суҳбатнинг меъёри; учинчидан, ташқи кўриниши. Бошловчи хунук бўлмаслиги, лекин ҳаддан ташқари манекен каби пардоз қилган ва нозик ҳам бўлмаслиги керак, бу оммани кўрсатувнинг мазмунини англашдан чалғитади. Яна барчага бирдай маъқуллик, яхши дид талабларига риоя қилиш мажбурийдир1. Шу билан бирга тележурналистнинг ташқи жозибадорлиги орқали, инсонлар етарли даражада профессионал – журналистик маҳоратни ҳам кўришни истайдилар.
Журналистнинг имижида қуйидаги хусусиятлар муҳим ҳисобланади:

  • индивидуал-шахсий хусусиятлар;

  • ижтимоий хусусиятлар;

  • шахсий энергетик хусусиятлар;

  • ижтимоий энергетик хусусиятлар;

  • ижтимоий ахлоқий хусусиятлар.

Америкалик амалиётчиларнинг ёзишларича, журналистнинг имижини кўтаришга асос бўладиган қуйидаги омиллар мавжуд:

  • юқори интеллект;

  • ички салоҳият;

  • юксак ахлоқий сифатлар.2

Умуман, биринчи қарашдаёқ имиж ташқи, ҳатто очиқчасига “ашёвий” характерга эга. Э.Сэмпсон айтганидек, “Биз ҳам бандамиз. Доимий равишда шошилиб биз ҳар бир инсон тўғрисида ахборотни чуқур таҳлил этмаймиз. Дастлаб биз уларнинг визуал имижига эътибор қаратамиз. Уларнинг гавдаси, кийими, ўзини тутиши сўз бошлашидан олдин улар ўрнига гапиради”.3
Имижнинг ташқи таркибий қисмларига қуйидагилар киради:

  1. Юз тузилиши, хусусиятлар;

  2. Кийим ва унинг қисмлари;

  3. Жилмайиш ёки кулиш, юриш, мимика, қўл ҳаракатлари;

  4. Нутқ.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, қайси йўналиш ва соҳа бўлишидан қатъий назар имиж учун кураш – ахборот ҳукмронлигига эришиш учун курашдир. Биз доимо рақобат муҳитига эгамиз. Бир вақтнинг ўзида бошқа томон ҳам фаол ҳаракатларни амалга оширади. Шунинг учун ҳам имижлардан бирининг ҳукмронлиги бошқасининг мағлубиятини назарда тутади.



Download 2.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling