Махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Download 2.74 Mb.
bet13/44
Sana20.06.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1637048
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44
Bog'liq
TO\'PLAM1

ИНТЕРАКТИВЛИКНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ


Юлдуз Ортиқова,
филология фанлари номзоди
Олдимизда турган яна бир вазифа борки, у ҳам бўлса,
матбуот соҳасида ҳали-бери учраб турадиган ўткир мавзуларни
четлаб ўтиш, ўзини-ўзи назорат қилиш, мансабда ўтирган кишиларга итоатгўйлик, кимгадир ёмон кўринмаслик, воқеликка бир хил
ёндашув каби камчиликларни бартарараф этиш билан боғлиқдир.
Ислом Каримов

Ҳозирги кунда журналистикага қўйиладиган талаблар ўзгармоқда. Медиа бизнес, мультимедиа технологиялари, фуқаролик журналистикаси каби атамалари соҳа амалиётига кириб бормоқда. Аслида, журналистиканинг асосий негизи ўзгармайди. Журналистика у матбуот, ТВ ёки ҳозирда оммалашаётган интернет шаклида бўлса ҳам, ҳалқ учун хизмат қилиши, аудиториянинг манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Журналистика соҳасини кимдир танилиш учун, кимдир урф бўлаётган замонавий соҳа бўлганига ёки баъзилар енгил топиладиган гонорар учун танлашади. Замонавий ахборот технологияларнинг тараққий этиши ҳам, жамият демократлашуви ҳам, глобаллашув даври эркинлиги ҳам журналистиканинг фаолиятини осонлаштирмади. Аксинча, ахборот бозорида ўз йўлини топишга интилаётган ҳар бир мутахассис олдига янада кўплаб мажбуриятлар юкланиб, янгидан-янги талаблар қўйилмоқда. Бу эса, соҳада янги илмий изланишлар олиб бориб, замон талабига кўра кимнингдир манфаати учун эмас, балки аудитория қизиқишларини ўрганиш ва мухлисларига хизмат қилишга ундамоқда.


Сиёсий тазйиқдан холи, шу билар бирга иқтисодий жиҳатдан эркин бўлган бугунги кун ОАВ олдида ўзини-ўзи таъминлаш масаласи кўндаланг турибди. Авваллари давлат субсидияси ёки ҳомий ташкилотлар қарамоғида бўлиб, эндиликда мустақилликка эришган ОАВ бозор иқтисодиёти шароитида эркин ҳамда холис фикр билдириш имкониятига эга бўлдилар. Аммо бошқа тарафдан реклама берувчи ҳомийларга, сиёсий магнатлар таъсирига тушиш ҳавфи ҳам ошди. Чунки медиа бизнеснинг рақобат жангида ҳам иқтисодий эркинлик, ҳам холислик меъёрларига бирдек масъулият билан риоя қилиш бирмунча мушкулдир. Ўз аудиториясининг манфаатларини кўзлаган матбуотгина ўқувчиларини йўқотмай, тиражини сақлаб қолади. Шахсий манфаатлар йўлида ёзилган нохолис материалнинг сохталигини ўқувчи дарров пайқайди. Бундай материални журналистик асар, ижод намунаси деб атаб бўлмайди. Қайтариқли алоқага асосланган интерактив журналистика сохталикни кўтармайди. Буни замон талаби деб ҳам атаб бўлмайди. “Бугунги кун шиори фақат гиперинтерактивлик бўлиши мумкин. Аммо бугунги кун босма ҳамда электрон мабуотида урф бўлаётган медиабизнес ҳақидаги қўшиқнинг “буюртма материал”, “реклама асосида” каби сўзларини эшитиш мумкин ”1.
Ҳеч кимга сир эмаски, мухлисларни ўзига тортадиган журналистик текширув тайёрлаш, таҳлилий материал босиб чиқариш муаллифдан катта маҳорат, вақт, сабр-тоқат талаб этади. Пули тўланган буюртма учун эса мавзу излаш, далиллар қидириш шарт эмас. Эга-кесими жойида силиққина материал тайёрланса бас – мўмай гонорар чўнтакда. Бу эса, аста-секин ижодкорни халқнинг дардидан, унинг руҳиятидан узоқлаштиради. Аудитория манфаатларини ҳимоя қилмаган журналистнинг маҳорати ҳам ўсмайди. “... Ҳукумат сиз билан бизнинг пулимизга яшайди. Улар бизнинг эътиборимизни кутиши керак, аксинча эмас. Кўпчилик эса, турли йиғилиш, мажлисларни оддий ҳалқ билан мулоқотдан, аудиториянинг муаммоларидан устун қўймоқда”1.
Хўш, мутахассисларнинг шунчалик эътиборига тушган, ҳаттоки, қўшимча даромад манбаидан ҳам устун қўйиладиган интерактивликнинг бугунги бозор иқтисодиёти шароитида ОАВ учун қандай афзалликлари бор? Ўтган асрда пайдо бўлиб, бугунги кунда шиддатли ривожланаётган интернет чексиз эркинлик, икки тарафлама мулоқот қилиш имкониятини мухлисларга тақдим этмоқда. Жонли эфир ҳамда интернетда кузатиладиган интерактивлик, эндиликда, нафақат техникавий имконият, балки муҳим ижтимоий жараён кузатиладиган журналистиканинг ноанъанавий кўриниши сифатида ўзини кўрсатмоқда. “Интерактивлик нафақат замонавий ахборот технологиялар (хусусан, интернет) тақдим этадиган гиперматнлилик ҳамда мулоқотлилик имкониятлари билан, балки ўзида бизнес жараёнларни жамлаган журналистика майдони ҳамда ОАВнинг аудитория билан ўзаро таъсир кўрсатиш мазмунида аҳамияти ошмоқда. Бошқача қилиб айтганда, журналистика дастурларида айни лаҳзаларда амалга ошадиган қайтариқли алоқадан фойдаланишнинг самараси кучаймоқда”2.
Ахборот технологияларининг ривожланиши, одатда, журналистиканинг янги кўринишларини пайдо бўлиши билан характерланади. Радио, ТВ, интернет пайдо бўлиши ҳамда тараққий этиш даврини хотирлаш бунга кифоя. Тарих шуни кўрсатадики, уларнинг ҳеч бири бошқасини инкор этмайди. Балки аудитория учун яратиладиган имкониятлар нуқтаи назаридан ўзаро тўлдиради. Бугунги кунда мухлислар учун яратилаётган ана шундай имконият интерактивликдир. “Бизнинг келажак интернетда, интерактив форматда, ижтимоий тармоқлардадир. Аммо бундан беш йил аввал башорат қилишганидек, менимча, матбуот ўлмайди. Келажакда у нашрнинг ихтисослашуви сифатида сақланиб қолади ”3.
Глобаллашув даври журналистика амалиёти қаторида назариясида ҳам қатор янгиланишларни олиб кирди. Журналист мутахассислар тайёрлашда замонавий ахборот технологиялар тараққиётини инобатга олиб, янги йўналишдаги изланишлар олиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Чунончи, интерактив журналистика назариётчиларнинг шунчаки башорати эмас, балки бугунги кунда амалиётга тадбиқ этилаётган ҳамда тадқиқотчилар ўрганаётган изланишлар йўналишидир. Интерактивликнинг асосий бўғини бўлган аудитория фаоллиги муаммолари ҳам ўз ечимини кутаётган масалалардан биридир.
Шу билан бирга масаланинг иккинчи томони ҳам борки, ундан ҳеч ким кўзини юма олмайди. Россия томошабинига қандай телевидение керак, деган масала кўтарилганда барча бир овоздан ижтимоий масъулиятга эга ТВ деб жавоб беришади. Унинг асосий тамойиллари бу – холислик, ҳаққонийлик, таҳлилийликдир. Тележурналист Иван Киба шундай таъкидлайди: “Аввало у (яъни ,ТВ - Ю.О.) ахборий бўлиши лозим. Одамлар атрофдаги воқеа-ҳодисалар қандай содир бўлаётгани ҳақида ҳақиқатни билишлари лозим. Аммо ҳақиқатгўйлик ҳаётда ҳеч кимга омад келтирмаганини ҳам биламиз. Агар ТВни ижтимоий масъулиятли, ҳаққоний, холис қилишимизга тўғри келса, бошланишига граф Лев Толстой бўлишимиз керак. Шу билан бирга ҳамкорликка Савва Морозовни олишимиз зарур. Чунки замонавий ТВ – жуда очкўз махлуқдир. Уни ҳар куни қиммат овқатлантириб турмаса, шу заҳотиёқ ўлиб қолади. Лекин ўлиб қолмаяпти. Чунки ҳомийлик қиладиган одамлар топилмоқда. Демак, “мусиқага буюртма берувчилар” ҳам...”1. Демак, бугунги бозор иқтисодиёти шароитида замонавий ОАВ фаолият кўрсатиши, у ёки бу жиҳатдан иқтисодий тобеликни талаб қилади. Шу билан бирга ахборот истеъмолчисига айланган аудитория қизиқишларини ўрганиш, оддий мухлис учун хизмат қилиш шунчаки баландпарвоз гаплар бўлмай, рақобат жангида ўз ўрнига эга бўлиш учун курашдир. Аудиториянинг маълум қатламига мўлжалланган каналлар фаолияти бир тарафдан иқтисодий манфаатдан келиб чиқса, иккинчи тарафдан мавзуга доир ихтисослашувни ҳам тақозо этади. “Иқтисодий нуқтаи назардан формат – мақсадли аудиторияга мўлжалланган эфирнинг мослашувидир. Бу ерда оддий фалсафа – даромад олишни хоҳласанг, аудитория хоҳлаган нарсани бер. Бир оз “қўлга ўргатиб” ҳудди шуни қимматроққа сот. Бутун дунёда формат – иқтисодий радиоэфирнинг бизнес модели асосидир”2.
Замонавий журналистиканинг асосий талабларидан бўлган формат, ихтисослашув, қайтариқли алоқаларнинг иқтисодий тамойиллари ана шундай манфаатга асосланган. Йирик олим, Массачусетс технологик институтининг хизмат кўрсатган профессори Н.Хомский ОАВ ёрдамида одамларни бошқаришнинг усули ҳақида изланиш олиб борган. ОАВ ёрдамида одамларни гангитиш орқали уларни асосий муаммолардан чалғитиш йўлларини батафсил таҳлил қилиб, одамлар ахборот қабул қилиш жараёнида нималарга эътибор беришлари кераклигига аҳамият берган. Масалан:
“6-усул. Фикр юритишга нисбатан ҳиссиётларга урғу бериш.
7- усул. Одамларни саводсизликда ушлаб туриб, ўртамиёналикни тарғиб этиш.
8-усул. Фуқароларни дидсизликдан фаҳрланишга ундаш.
9-усул. Ўз айбига иқрор бўлиш ҳиссиётини чуқурлаштириш.
10-усул. Одамлар ҳақида уларнинг ўзидан кўпроқ маълумотга эга бўлиш.”3
Ушбу усулларнинг шарҳида ОАВга раҳбарлик қилаётган манфаатдор шахс турли ўйинлар орқали одамларни бехабарликда ушлаб, уларнинг фикрларини керакли тарафга йўналтириб, маълум ўйинлар ёрдамида асосий муаммолардан чалғитиш билан мақсадини амалга ошириши таҳлил қилинган. Иқтисодий тобелик орқали ОАВ бундай ғаразли мақсадларни ўз олдига қўйган одамлар қўлида бир воситага айланади. Ахборот асрининг медиабизнес соҳасининг камчиликларидан бири бу. Ушбу жараёнлар вужудга келмаслиги учун уларнинг ижрочиси бўлган биз, журналистлар, зиммасига катта вазифалар юкланади.
Бугунги кунда журналистнинг маҳорати, савияси, фуқаролик позицияси уни пропаганда воситачисига эмас, тўртинчи хокимият даражасига кўтаради. Қайтариқли алоқага асосланган интерактив журналистикада эса, мутахассис психология, социология, мантиқ каби фанларни ҳам ўзлаштиришига тўғри келади. Жамиятшуносликни ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган журналист учун ҳозирда урф бўлган паблик рилешйнз (оммавий алоқалар), медиа бизнес, оммавий коммуникация каби янги соҳаларда иш юритиш қийинчилик туғдирмайди. Замон ўзгаришлари натижасида журналист олдига қўйиладиган талаблар кўпаймоқда. Эндиликда фақат яхши қалам эгаси бўлишлик етарли эмас. Мультимедиа шароитида сўзни тасвир, овоз, оҳанг, жонли таассуротлар билан бойитишга тўғри келади. Бариси ахборот истеъмолчиси – аудиториянинг хоҳишларини қондириш учун хизмат қилади. Энг асосийси, журналистлар халқи ва миллат равнақи учун яшаётгани, нафас олаётганини ҳис қиладиган иймон-эътиқодли, виждонли инсонлар бўлиши керак. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Шу борада ҳаётимизда ахборот эркинлигини таъминлаш, давлат ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, уларни одамларнинг ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантириш бугунги кунда энг долзарб вазифамиз бўлиб қолмоқда”.



Download 2.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling