Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


-Мавзу. Классик иљтисодий мактабда альтернатив ЂоЯларниНГ пайдо бЎлиши


Download 488 Kb.
bet25/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

5-Мавзу. Классик иљтисодий мактабда альтернатив ЂоЯларниНГ пайдо бЎлиши.


Р Е Ж А:

  1. Вульгар иљтисодий ђоялари пайдо бўлишининг тарихий шарт шароитлари ва характеристикаси.

  2. Ж.Б.Сэй. Унинг методологияси. Љийматнинг таќлили.

  3. Т.Р Мальтус. Унинг "Нуфус назарияси".

  4. Ж.Милль, Д Мак-Куллоќ ва бошљаларнинг асарлари.

  5. Ф.Бастиа, Г.Кэриларнинг сохта концепциялари.

  6. Хаёлий социалистларнинг иљтисодий таълимотлари.



5.1. Вульгар иљтисодий ђоялари пайдо бўлишининг тарихий шарт шароитлари ва характеристикаси.
ХVIII асрнинг охирида (1789-94 йиллар) Ђарбий Европадаги энг йирик буржуа инљилоби Францияда рўй берди. Бу инљилоб мамлакатдаги феодал муносабатларга йўл очиб берди, аммо бу ўзгаришлар текис ва равон амалга ошмайди. Саноат тўнтарилиши машина индустриясини бошлади. Капиталистик муносабатларнинг бир љанча позитив томонлари билан бирга анчагина негатив ољибатлари ќам кўрина бошлади.
Бу янги таълимотларга хос хусусият шу эдики, уларда барча иљтисодиёт категориялари тўлалигича эмас, балки љисман, яъни уларнинг айримлари олиниб, тадљиљ љилинди. Францияда Сэй, Бастиа, Англияда Мальтус, Милль, Мак-Куллох, Сениор, АЉШ да Кери, Германияда Лист ва бошљалар классик иљтисодий мактабни љайта кўриб чиљиш, уни тўлдириш, замонга мослаш истаклари билан ўзига хос муљобил таълимотлар юзага кела бошлади.

5.2. Ж.Б.Сэй. Унинг методологияси. Љийматнинг таќлили.
Франциянинг шу даврдаги иљтисодий ђояларнинг ривожи Жан Батист Сэй (1767-1832) номи билан бођлиљ. Бўлажак олим Лионда савдогар оиласида туђилди ва кейинчалик йирик фабрикантга айланди. У яхши таълим олди, аммо савдо соќасида анча эрта хизмат љила бошлади. Ўзи ўљиди. У инљилобни љўллади. Напалеон Бонапарт ќукуматида молия соќасида ишлади. Унинг биринчи асари "Сиёсий иљтисод рисоласи" 1803 йилда чиљди ва ќаёти давомида беш марта љайта нашр љилинди, љайта ишланди ва унинг бош асари сифатида љолди. 1817 йилда "Сиёсий иљтисод катехизи", 1828-30 йилларда олти томлик "Сиёсий иљтисод курси" китоби ќам чоп этилди. Бу китобларда у саноат буржуазияси тарафдори, меркантилизм душмани ва иљтисодий либерализмни љўллаб - љувватловчи олим сифатида маълумдир.
Сэй Смит таълимотини систематик изоќлаш баќонасида унинг илмий жиќатдан анча бўш ђояларини ривожлантирди ва тартибга солди.
Сэй сиёсий иљтисодни уч љисмга бўлади: ишлаб чиљариш, таљсимот ва истеъмол. Бу классификация такрор ишлаб чиљариш жараёни унсурлари ўртасидаги юзаки бођланишни акс эттиради. Таљсимот ва истеъмолнинг иљтисодиёт фанининг мустаљил бўлаклари сифатида ажратилиши ва уларнинг мустаљил соќа сифатида ишлаб чиљариш билан ёнма-ён љўйилиши ижтимоий ишлаб чиљариш жараёни унсурлари ўртасидаги ќаљиљий алољалар бузиб кўрсатилади, чунки маълум типдаги ишлаб чиљариш муносабатлари доим таљсимот ва истеъмолнинг маълум таркибини вужудга келтиради.
Сэйда капиталнинг эксплуатация моќияти бутунлай йўљ ва бу жараён ишлаб чиљариш омиллари назарияси билан алмаштирилади. Аммо у иљтисодий либерализм (laissez faire) принципини, "кичкина ва арзон давлат" ва унинг иљтисодиётга аралашувини кескин љисљартириш тарафдори сифатида Смит билан ќамоќанг.
У ќаёти давомида сиёсий иљтисод масалаларини имкони борича содда ва аниљ изоќлашга интилди. Биринчилардан бўлиб ишлаб чиљариш омиллари: меќнат, капитал ва ернинг маќсулот љийматини ќосил љилишда тенг иштирокини аниљ ифодалади.
ХIХ асрнинг охирларида шу уч омилга асосланган ђоялар ривож топди. Меќнат - иш ќаљи, капитал - фойда, ер - рента: шу ўзаро бођлиљ (уч бирлик) формула Сэй таълимотида муќим ўринни эгаллайди. Сэй љийматни истеъмол љиймати билан айнан бир деб тушунади. Демак, љиймат ва таљсимот муаммосида таљсимот назарияси ажратиб олинади ва алоќида љаралади. Уч омил уч хил даромадни юзага келтиради. Бундай тушунтириш ниќоятда содда ва юзаки ќисобланади. Чунки унда ишлаб чиљариш омиллари тўла ќуљуљли ќамкорлик асосида уйђун - гармоник ќаракат љилади, ќеч љандай эксплуатация тан олинмайди.
Сэйнинг даромадлари назариясида фойданинг изоќланиши диљљатга сазовордир. Биз биламизки, фойда ссуда фоизи ва сифатида капиталист томонидан (капитал яратади), иккинчиси корхона бошлиђи сифатида капиталист томонидан ўзлаштирилади. Сэйнинг фикрича, тадбиркорлик фойдасини ёлланма бошљарувчи ќам олиши мумкин бўлган иш ќаљи туригина эмас, балки махсус ва муќим жамоат функциясини бажарганлик, яъни моќият - эътиборига кўра ишлаб чиљариш факторларини рационал бирлаштирганлиги учун бериладиган мукофотдир. Шундай љилиб, тадбиркор ва ишчи ўртасидаги фарљ иш ќаљи даражасида деб кўрсатилади. Тадбиркор, ишбилармон маошининг юљори бўлиши эса уларнинг юљори вазифалари, љобилияти, фаолияти, тартиб ва бошљариш руќи туфайлидир.
Сэй ишчиларнинг эксплуатациясини инкор этибгина љолмасдан, балки уларнинг келажаги порлољ деган ђояни илгари суради. У капитал ўсиши билан "љуйи синфлар" нинг аќволи яхшиланади ва улар "юљори синфлар" сафини тўлдириб боради, деб ўйлаган. Сэйнинг фикрича, капитализм даврида саноат тўнтарилишидан ќаммадан кўпрољ ишчилар синфи манфаатдордир. Ољибатда меќнат манфаатлари капитал билан "гармония"да - уйђунликда бўлиши "исботланади" (уйђунлик назарияси).
Сэйнинг энг муќим кашфиётларидан бири "Сэй љонуни", "бозорлар љонуни" ёки "сотиш назарияси" ќисобланади. Физиократлар меркантилизмни танљид љилганда шу ђоядан фойдаланганлар. Унда шундай фикр келтирилади: "ќар бир одам бир ваљтнинг ўзида ќам сотиб олувчи, ќам сотувчидир". Кенэнинг фикрича, ќамма сотиб олинган нарса солтилган, барча сотилган нарса сотиб олинган. Сэй эса "таклиф шунга мос талабни яратади", деган фикрни илгари сурди.
Сэйнинг "бозорлар назарияси" кўп мунозараларга сабаб бўлди, ќаљиљатдан ќам ибтидоий даврда алмашув натурал ќолда олиб борилган, яъни маќсулот бошља маќсулотга маълум нисбатда алмаштирилган, унда харид љилиш ва сотиш жараёнлари албатта мос келган. Аммо энг оддий товар муомаласида ёки харид љилиш сотишга ќамоќанг бўлиши шарт бўлмай љолди, товарни сотган одам дарќол бошља товар харид љилмаслиги ќам мумкин бўлиб љолди. Сотиш ва харид љилиш замон ва макон жиќатдан ажралиб туради, шу туфайли инљирозларга абстракт имконият туђилади.



Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling