Мактабгача таълим педагогикаси


ўз  мақсадлари учун маиший турмушдаги нарсалардан

bet139/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

ўз 
мақсадлари учун маиший турмушдаги нарсалардан: 
ғўзалардан, яшиклардан, шохчалардан табиий материал- 
лардан эса қум, лой, сув қордан ҳам фойдаланадилар. 
Болалар улғайгани сари ўзлари қилган қурилиш ишла- 
ридан 
кўнгиллари тўлмайди. Улар ўз ишларининг 
ҳақиқий қурилишига кўпроқ ўхшаш бўлишини истай- 
дилар. Бунинг учун болаларга махсус қурилиш матери­
аллари зарур бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қурилиш материаллари турли хил геометрик шакл- 
дан иборат бўлиши мумкин. Қурилиш ўйинлари бола­
ларнинг меҳнат фаолиятига яқин бўлиб, уларни 
меҳнатга тайёрлайди. Қурилиш материаллари билан 
ўйналадиган ўйинлар болалар тафаккурини ривожлан- 
тиради, уларни қурилиш ишларининг ўзига хос хусуси­
ятларини ажратиш, таҳлил ва синтез қилиш, солишти- 
риш, ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлашга мажбур 
этади. Вазифаларни тўғри ҳал қилишга ўргатади. 
Қурилиш материаллари билан ўйналадиган ўйинлар 
геометрик жисмларнинг хусусиятлари, улар билан иш- 
лашда фазовий нисбатларни (узоқ-яқин, баланд-паст, 
ўнг-чап, узун-қисқа, кенг-тор) амалда билиб олишга ёр­
дам беради.
Болалар қуриш - ясаш фаолияти жараёнида бир 
жамоа бўлиб бирлашадилар, натижада, уларнинг нутқи 
ривожланади. Қурилиш материаллари билан ўйнаш бо­
лаларнинг маънавий дунёсига ҳам таъсир этади: тарбия­
чи болалар билан бирон иншоотни кузата туриб давла- 
тимизнинг халқ фаровонлиги 
тўғрисида ғамхўрлик 
кўрсатаётганлигини тушунтиради. Тарбиячи болаларни 
қуриш - ясашга ўргатиш 
учун тарбиячи турли хил 
усулларни қўллайди:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling