га ёрдам беради. У ҳар хил фаолиятларда болалардаги
ўзига хос ижодкорликнинг ривожланишига кенг имко
ният яратади. Шунинг учун болаларнинг
мустақил
фаолиятига ҳам тарбиячининг раҳбарлик қилиши талаб
этилади: чунки хоҳлаган иши билан
шуғулланишига
имкон яратиш, керакли материал ва асбоб-ускуналар
билан таъминлашда, тарбиячининг маслаҳати лозим
бўлади.
Кун давомида системали равишда меҳнат фаолияти
ташкил этилиб, болалар катталарнинг меҳнати билан
таништириб борилади. Бу иш машғулотларда, экскур-
сияларда, мақсадли сайрларда, болаларнинг
катталар
билан биргаликдаги меҳнати давомида амалга оширила- '
ди. Бунда болаларнинг асосий эътибори меҳнатнинг ин-
сонлар учун фойдасига, унинг хилма-хиллигига, ишла-
ётганларнинг ахлоқий муносабатларига қаратилади.
Болаларнинг овқатланиши, машғулотга тайёрлани-
ши, табиат бурчагида навбатчи вазифасини бажариш
уларда топшириққа нисбатан жавобгарлик ҳиссини ри-
вожлантиради, шу билан бирга ижтимоий ҳис ва муно
сабатларни шакллантиради.
Болалар ҳаёти куннинг биринчи ва иккинчи ярмида-
ги кун тартибига биноан ташкил этилади. Бунинг учун
ҳамма зарур шарт-шароитларни яратиш зарур.
Кичкина гуруҳ
болаларнинг кўп вақти гуруҳ хона-
сида ўтади. Яхши жиҳозланган хона, ўйинчоқ ва
қўлланмаларни тўгри танлаш болаларнинг тўлақонли
ҳаёт
кечиришининг асосий шарти ҳисобланади. Гуруҳ
хонасидаги ўйинчоқлар бу ёшдаги болаларнинг 2—3 та
бўлиб ўйнашларини эътиборга олиб жойлаштирилиши,
бир қанча ўйинлар учун ўйинчоқ бурчаги ташкил эти-
лиши, унда яна қурилиш материаллари, ҳаракатланувчи
Download Do'stlaringiz bilan baham: |