Мактабгача таълим педагогикаси

bet146/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

риоя қилиш керак:
Дастурнинг ҳамма бўлимлари бўйича машғулотларни 
ҳафтага тенг тақсимлаш.
1. Ҳафтанинг биринчи ва охирги кунига осонроқ 
машғулотлар қўйилади.
2. Ҳафтанинг сешанба, чоршанба ва пайшанба кун- 
ларида болалардаги ақяий фаолият тезлашади, шунинг 
учун бу кунларга мураккаброқ ишлар режалаштирилади.
3. Кун давомида биринчи бўлиб болалардан ақлий 
зўр беришни кўпроқ талаб 
этадиган, кам ҳаракатли 
машғулотлар режалаштирилади (теварак-атрофдаги ҳаёт 
ва табиат билан таништириш, она тили, математика). 
Тасвирий фаолият, жисмоний тарбия, мусиқа ва шунга 
ўхшаш машғулотлар кейинроққа режалаштирилади.
4. Кун давомида машғулотлар қуйидагича тартибда 
алмаштириб борилади: математика ва жисмоний тарбия, 
она тили ва тасвирий фаолият ва ҳ.к.
5. Машғулотларни бундай тақсимлаш болаларнинг 
дастур материалини енгилроқ ўзлаштириб олишига им­
кон яратади.
Кун давомида бир неча марта: эрталабки қабул 
вақтида, эрталабки ва кечки сайрда болаларнинг мус- 
тақил фаолиятлари ташкил этилади. Болалар ўзларига 
таниш бўлган дидактик ва ҳаракатли ўйинларни 
ўйнайдилар, хоҳлаган расмларини чизадилар, хоҳлаган 
нарсаларини ясайдилар, китоблар, расмларни томоша 
қиладилар, хоҳлаган бадиий асарларини тинглайдилар.
Болаларнинг мустақил 
фаолияти улар учун дам 
олиш соати ҳисобланади, аммо иш билан бир вақгда 
болаларнинг 
ўз-ўзини ташкил эта билиш қобилияти
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўсишига, хулқ маданияти иродавий сифатларнинг тар- 
бияланишига, жамоа муносабатларининг шаклланиши­

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling