таъминлаш таълим муассасаларида фаолият олиб бора-
ётган тарбиячи мураббийларнинг маънавий қиёфаси
ҳамда касбий маҳоратларига ҳам боғликдир. Болани
тарбиялаш ниҳоятда қийин ва мураккаб жараён бўлиб,
жуда қадимдан ушбу фаолиятга жамиятнинг етук киши-
лари жалб этилгандир. Хусусан, қадимги Греция ва Рим
тарихидан яхши биламизки, милоддан аввалги даврлар-
да ҳам ёш авлод тарбияси ўзининг маънавий қиёфаси ва
ақлий қобилияти билан жамият аъзолари ўртасида юк
сак ҳурмат эҳтиромга сазовор бўлган кишилар, яъни до-
нишмандлар зиммасига ишониб топширилгандир. Ушбу
ҳолат ёш авлод тарбияси унинг ташкил этилиши мазму-
нини фақат шахе камолотини эмас, балки жамият
тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга экан-
лигини англатади.
Ўзбекистон Республикасида ҳам тарбиячи-мураббий
кадрларни маънавий қиёфаси, ақли салоҳияти ҳамда кас
бий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар қўйилмоқда.
Айниқса, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президен-
ти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг 9-сессиясида (1997 йил 29 август) сўзлаган
нутқида шундай фикрларни билдиради, уларга, албатта,
диққатни қаратиш мақсадга мувофиқдир.
«Тарбиячиларнинг ўзига замонавий билим бериш,
уларнинг маълумотини ошириш каби пайсалга солиб
бўлмайдиган долзарб масалага дуч келмоқдамиз... Ўқи-
тувчи-тарбиячи болаларимизга замонавий билим бери-
ши учун аввало, мураббийнинг ана шундай билимга эга
бўлиши керак».
Юқоридаги қайд этилган фикрлардан бугунги кун
тарбиячиси шахсига нисбатан қўйилаётган талабларнинг
нақадар муҳимлигини англаш лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Download Do'stlaringiz bilan baham: |