Мактабгача таълим педагогикаси


теварак-атроф тўғрисида каттагина ҳажмдаги энг оддий

bet65/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

теварак-атроф тўғрисида каттагина ҳажмдаги энг оддий 
билим ва тушунчаларга эга бўладилар, асосий фикрлаш 
жараёнларини эгаллаб оладилар. Фақат яхши ташкил 
этилган фаолият жараёнидагина тўлақонли ақлий ри­
вожланиш рўй беради, шунинг учун ўқитувчи ва тар- 
биячиларнинг асосий 
вазифаси 
— болага муайян 
мақсадни кўзлаб тарбиявий таъсир кўрсатиш учун ке- 
ракли шароит яратишдир. Бола ҳар доим буюмлар ҳамда 
ҳодисалар орасида бўлади. Бола доимо бирор нарса би­
лан танишади, ниманидир билиб олади, ушлаб кўради, 
ҳидлайди, тортиб кўради, нимагадир қулоқ солади. Шу 
тариқа аста-секин дунёни билиб боради. Теварак- 
атрофдаги буюмлар, табиат боланинг сезги органлари — 
анализаторларига таъсир этади ва сезги ҳосил қилади. 
Сезги болаларга буюмларнинг айрим хоссаларини: со- 
вуқ-иссиқ, гадир-будур, силлиқ-ялтироқ, хушбўй ва ҳ.к. 
ни билим олищца ёрдам беради. Сезги атрофдаги 
муҳитни билишнинг дастлабки босқичи саналади. Бола 
сезги 
туфайлигина 
теварак-атрофдаги 
нарсалар 
тўғрисида билим, тажриба тўплаб боради.
Идрок эса анча мураккаб жараён бўлиб, сезгилар 
асосида ҳосил бўлади. Бола олмани қўлида ушлаб кўриб, 
қараб чиқиб ва еб кўриб, уни яхлит бир буюм, айни бир 
вақтда дум ало қ, қизарган, хушбўй, мазали ва ҳ.к. тарзда 
идрок қилади. Бола олмани яхлит бир буюм тарзида та­
саввур қилиши учун бирданига бир нечта анализатор: 
кўриш, сезиш ва ҳид билиш анализаторларидан фойда- 
ланади.
Анализаторлар бир вақтнинг ўзида бирданига иш­
лаши буюмнинг 
хоссаси ва 
белгиларини аниқроқ 
ҳамда 
тўлароқ билиш имконини беради. Шунинг учун 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling