Мактабгача таълим ташкилотларида мультимедиали таълим жараёнини


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana24.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1058726
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maktabgacha-talim-tashkilotlarida-multimediali-talim-zharayonini-tashkil-etish

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 6 (103)
Кириш.
Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим 
тизимининг биринчи тури ҳисобланиб, у ҳар 
томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини 
тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим 
аҳамият касб этади. Ҳозирги даврда узлуксиз 
таълим тизимига татбиқ этиш учун кўплаб таъ-
лимий технологиялар ишлаб чиқилган бўлиб, 
уларнинг ичидан мультимедиа технологияси 
алоҳида ўрин тутади, чунки мультимедиа тех-
нологиясидан таълим жараёнида фойдала-
ниш таълим сифат ва самарадорлигини оши-
ришга олиб келади. Мультимедиа технологи-
яси асосида эса мультимедиали таълим жара-
ёни амалга оширилади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
“Таълим 
тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида таъ-
лим турлари санаб ўтилиб, унинг биринчи 
тури – мактабгача таълим ва тарбия экан-
лиги таъкидланган. Шунингдек, 8-моддасида: 
“Мактабгача таълим ва тарбия болаларни 
ўқитиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, 
маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмо-
ний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек 
болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга 
қаратилган таълим туридир”
1
, - дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг “2017-2021 йилларда мактабгача таъ-
лим тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорига “... мактаб-
гача таълим сифатини ошириш, мактабгача 
таълим муассасаларида болаларни мактабга 
сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-
тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг 
қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари 
ва технологияларини жорий этиш”
2
- вазифа-
лари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2019 йил 8 майдаги «Ўзбекистон Республикаси 
мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш 
1
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги 
Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 
29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПҚ-2707-сон қарори. - Ўзбекистон Респу-
бликаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 
11-модда, 35-сон, 923-модда; Қонун ҳужжатлари маълу-
мотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-
сон.
тўғрисида»ги ПҚ-4312-сон қарорида ҳам мак-
табгача таълим тизимига инновацияларни, 
илғор педагогик ва ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш зарурлиги 
кўзда тутилган
3
.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Мактаб-
гача таълим вазирининг 2018 йил 18 июн-
даги 1-мҳ “Ўзбекистон Республикасининг илк 
ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига 
қўйиладиган давлат талаблари” да бир қатор 
вазифалар белгиланган бўлиб, жумладан, “....
таълим-тарбия жараёнига педагогик ва замо-
навий ахборот-коммуникация технологияла-
рини жорий этиш”
4
- зарурлиги таъкидланган.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling