Мактабгача таълим ташкилотларида мультимедиали таълим жараёнини


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana24.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1058726
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maktabgacha-talim-tashkilotlarida-multimediali-talim-zharayonini-tashkil-etish

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 6 (103)
дирмаслик, қуш уяларини бузмаслик, чумоли-
ларнинг инини бузмаслик каби хислатлар хам 
шакллантирилиши керак. 
Бу жараёнда болаларнинг ижобий ва сал-
бий экологик таъсирларига доир мультимеди-
авий слайдлар тайёрланади. 1 ва 2-расмларда 
тақдимот материалларидан намуналар келти-
рилган.
Ушбу 
слайдда 
боланинг 
ижобий 
ҳаракатларидан гулларга сув қуйиши,тарбиячи 
билан кўчат ўтқазиши, қафасдаги қушларга 
сув-дон бериши келтирилган.
Навбатдаги слайдда боланинг салбий 
ҳаракатларидан-дарахт шохларини синдираёт-
гани, рогатка (палахмон) билан қушларни уриб 
тушираётгани, қушларни инини бузаётгани, 
гулларни пайхон қилаётгани келтирилган.
Адабиётларда берилган шунга ўхшаш расм-
лар статик характерга эга бўлиб, улар харакат-
ланмайдилар. Мультимедиавий слайдлар эса 
динамик характерга эга бўлиб, монитор экра-
нига матн ва тасвир элементлари бирин-кетин 
анимация эффектлари ёрдамида жилола-
ниб, ҳаракатланиб намойиш этилади ва ҳамда 
ушбу жараённи тарбиячининг овози шарх-
лаб боради. Натижада, ушбу жараён болаларга 
қизиқарли ва жозибали эффект беради. Тар-
биячи слайддаги болаларнинг ҳаракатларини 
тарбияланувчиларга 
тушунтириб 
боради 
ва машғулот якунида тарбияланувчиларга 
қуйидаги саволни қўяди: Слайддаги болалар-
нинг қайси бир ҳаракатлари тўғри, қайси бири 
нотўғри? Тўғри жавоб олингач навбатдаги 
слайдлар намойиш этилади.
Мактабгача 
ёшдаги 
болаларга 
мўлжалланган мультимедиали технология 
1
Расм мақола муаллифи томонидан тайёрланган 
ва дарс жараёнида тақдимот шаклда қўлланилади.
жорий анъанавий технологияларга нисбатан 
қуйидагилар билан фарқланади:
● болаларнинг психологик жиҳатлари;
● болаларнинг ёши (6-7 ёш);
● компьютерли машғулотнинг давомий-
лиги (15 дақиқа); 
материалнинг 
болаларга 
мослиги 
(мультимедиа шаклида);
● материалнинг ҳажми (30 дақиқага 
мўлжалланган);
● материалнинг мураккаблик даражаси 
(болалар учун содда материаллар танланади);
● уларнинг фаоллик даражалари ва ҳ.к.
3
.
Мактабгача ёшдаги болалар учун яратил-
ган мультимедиали компьютер технологияси 
вариантида технологик ёндашув қуйидагича 
кечади: мактабгача таълим ташкилотлари тар-
бияланувчисининг ўрганиладиган материални 
ўзлаштиришини қулайлаштириш ва осонлаш-
тириш мақсадида материал бир-бири билан 
боғлиқ қисмларга, бўлакларга ажратилади, 
сўнгра таълимдан мўлжалланган натижа 
олиш учун амаллар кетма-кет бажарилиши 
ва лойиҳалаштирилган ишлар поёнига еткази-
лиши кўзда тутилади. Энг муҳими, ушбу техно-
логияда ўрганиладиган материал мультимедиа 
асосида тақдим этилади.
Бола миясига бундай “мультимедиавий 
ҳужум” натижасида боланинг ўзлаштириш 
2
Расм мақола муаллифи томонидан тайёрланган 
ва дарс жараёнида тақдимот шаклда қўлланилади.
3
Абдуқодиров А.А., Бегматова Н.Х. Мактабгача таълим 
муассасаларида мультимедиа технологиясидан фой-
даланиш услубиёти (ўқув-услубий қўлланма). – Қарши: 
“Насаф”, 2011. – Б.163.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling